Тавсия қиламиз

КИМ ЎТГАН УЛАМОЛАР ҲАҚИДА ЁМОН СЎЗ АЙТСА, У МУСУЛМОНЛАР ЙЎЛИДАН ЧИҚҚАНДИР.

Мақолалар access_time24-январ 2018, 16:42

  Аввал ўтган уламолар ва улардан кейин келганлар аҳли хайр ва асардирлар.…

Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳига солавот айтиш ҳақида

Мақолалар access_time24-ноябрь 2017, 17:34

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Аҳзоб» сурасида: «Албатта, Аллоҳ…

ҲАЗИЛНИНГ ТАГИ ЗИЛ

Мақолалар access_time2-апрел 2017, 16:13

Бугун алоҳида тўхталиб ўтишимиз керак бўлган масала – биринчи апрель…

ДУНЁ ҒАМ ЧЕКИШГА АРЗИМАС

access_time7-ноябрь 2020, 13:31 visibility597

«Эй Одам фарзанди! 
Ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, Аллоҳдан фақат узоқлашибди. Унга дунёда қийинчилик, охиратда фақат машаққат бўлади. Аллоҳ таоло у кишининг қалбига ҳеч қачон тугамайдиган ғам солиб қўяди. Шундай машғулотга банд қиладики, ундан асло бўшай олмайди. Камбағаллик бериб қўядики, ҳеч бойликка етишаолмайди. Орзулар бериб қўядики, доимо ўша орзулар билан банд бўлиб қолади.

Эй Одам фарзанди! 
Ҳар куни ўзинг билмаган ҳолда умрингдан қисқартирасан. Ҳар куни ризқингни келтиришади, сен эса ҳамд айтмайсан. На озига қаноат қиласан, на кўпига тўясан.

Эй Одам фарзанди! 
Бирор кун йўқки, ҳузуримдан сенга ризқинг бориб турмаган бўлсин! Бирор кеча йўқки, фаришталар сен томондан бир бузуқ амални олиб келмаган бўлсин.
Ризқимни еб, Менга осийлик қиласан. Ҳолбуки, сен Менга дуо қилиб (сўраганингда) дуоларингни ижобат этаман. Яхшилигим сенга тушгувчидир, ёмонлигинг Менга етгувчи. Бас, Мен сенга қанчалар яхши Хожаман! Сен Менга қанчалар ёмон бандасан! Сенинг кетма-кет содир этган ёмон, шармандали ишларингни ёпаман. Мен сендан ҳаё қиламан, сен эса Мендан ҳаё қилмайсан. Мендан бошқасини эслайсан-у, Мени унутасан. Одамлардан қўрқасан-у, Мендан хотиржам юрасан. Одамларнинг нафратидан ҳайиқиб, Менинг ғазабимдан (гўё) омонлик топгансан».

"Қирқ ҳадиси қудсий" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР