Тавсия қиламиз

СОЛИҲ ДЎСТ

Мақолалар access_time6-июль 2019, 14:07

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на…

Фиқҳ_сабоқлари ҲАЙЗ 

Мақолалар access_time6-октябрь 2017, 18:32

Кўпинча қизлар ўн уч ёшга кирганда, баъзан ундан олдинроқ ҳам одатга кўра…

ЖАҲЛ ШИРИНМИ?!

Мақолалар access_time25-август 2017, 18:01

Жаҳл билан турган зарар билан ўтиради.          …

ҒИЙБАТГА ҚУЛОҚ ТУТИШНИНГ ЁМОНЛИК ВА ЗАРАРЛАРИ

access_time11-ноябрь, 16:29 visibility249

  Ғийбат қилиш ҳаром бўлгани каби унга қулоқ солиш ҳам ҳаромдир. Ғийбат қилаётган кишининг гапига қулоқ солиш, уни Ғийбатдан тўхтатмаслик, бир мусулмоннинг обрўси тўкилаётганига рози бўлиб ўтириш улкан гуноҳдир.

Ривоят. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтдилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғийбат қилишдан ҳам, унга қулоқ солишдан ҳам ман қилдилар".
"Сийрати Аҳмадийя".

  Ғийбатни эшитган кишига тўрт иш лозим бўлади.
  Биринчидан, ғийбатни эшитган пайтда ғийбат қилинаётган инсон ҳақида ёмон гумонга бормаслик, у ҳақда зикр этилаётган ёмон сифатларни рост деб билмаслик, бошқа одамлар ҳузурида уни нақл қилмаслик, ғийбат қилган кишини гуноҳи кабира қиляпти деб билиш, унинг гапини эътиборсиз деб ҳисоблаш, "Эҳтимол, ғийбат қилинган инсонга унинг адовати бордир, шунинг учун шундай гапларни гапираётгандир", деб ўйлаш лозим.

  Иккинчидан, ғийбатни эшитгач, унга шерик бўлиб, мусулмон биродарининг қолган айбларини ҳам очмасин. Ғийбат қилувчи киши Аллоҳ таолонинг итобига қолади, агар мен унга шерик бўлсам, Аллоҳ таоло мендан норози бўлади ва қиёмат куни азоблайди, деган фикрда бўлсин.

  Учинчидан, бир мусулмон биродарининг ғийбат қилаётганини эшитса, ўша мусулмонни мақташни бошласин ва унга ёрдам берсин. Ажаб эмаски, шунда ғийбат қилувчи ғийбатдан тийилса.

  Тўртинчи иш шуки, ғийбат қилувчини тил билан айтиб ёки қўл ва кўз билан ишора қилиб бўлса ҳам, ғийбатдан тўхтатиш лозим. Агар уни ғийбат қилишдан қайтариш имкони бўлмаса, ўша маслисдан туриб кетиш лозим. Борди-ю, туриб кетишнинг ҳам иложи бўлмаса, у ҳолда бўлаётган ғийбатни дилда ёмон кўриб ўтириш керак. Рози бўлиб, жим ўтириш жоиз эмас.

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қайси одам бир мусулмон кишининг ҳурмати тўкилаётган, обрўси поймол қилинаётган ўринда уни ёрдамсиз қолдирса, ўзига ёрдам берилишини хоҳлайдиган ўринда Аллоҳ таоло ҳам уни ёрдамсиз қолдиради. Қайси одам бир мусулмон кишининг ҳурмати тўкилаётган, обрўси поймол қилинаётган ўринда унга ёрдам берса, ўзига ёрдам берилишини хоҳлайдиган ўринда Аллоҳ таоло ҳам унга ёрдам беради" дедилар.
Сунани Абу Довуд, 4884-ҳадис.

"Ғийбат ўзи нима?" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР