Тавсия қиламиз

ТAВҲИД БAҲСИ

Мақолалар access_time10-август 2020, 16:55

Тавҳид — Aллоҳни бир деб билмоқдир. Тавҳид калимаси: «ЛA ИЛAҲA…

Биласизми?

Биласизми access_time8-август 2017, 13:49

"Фотиха" сураси -> АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...  "Ясин"…

КЎРНАМАКЛАР ИШИГА ПАРВО ҚИЛМАНГ. ЗЕРО СИЗ САВОБ УМИДИДА ҲАРАКАТ ҚИЛГАНСИЗ

Мақолалар access_time5-ноябрь 2018, 19:00

Амалингиз холис Аллоҳ учун бўлсин. Ўзгалардан раҳмат кутманг. Яхшилик қилиш…

НОЗИК МУОМАЛА ОДОБЛАРИ

access_time13-декабр 2020, 12:22 visibility750

Эй, фарзанд!
 Жинсий қўшилувдан олдин «Бисмиллоҳ» айтиш керак. «Бисмиллоҳ»сиз алоқага, боғланишга шайтон аралашади.

 Алоқа пайтида аёлнинг таносил аъзосига қараш жоиз эмас. Бу ҳолдан туғилган бола ғилай, кўнгли синиқ, ғамли-кадарли бўлажаги айтилган.

 Узоқ сафарга чиқиш олдидан қўшилиш натижасида туғиладаган бола отасининг бойлигини тарқатиб юборувчи, исрофчи бўлажаги эслатилган.

 Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уч-тўрт ёшли гўдак ёшида жинсий алоқа қилишни таъқиқлаганлар. Ҳайз ва нифос ҳолдаги аёл билан жинсий алоқа қилиш ҳаром, бундан сақланиш керак.

 Жиисий муносабат пайтида суҳбатлашмаслик керак. Акс ҳолда туғилган гўдак соқов бўлади. Ҳазрати Пайгамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат этадилар.

 «Сизлардан бирингиз жума кечаси жуфти билан жинсий муносабатда бўлиб, ғусл қилиб, ўша ғусли билан жума намози ўқимоққа борса ва бу орада дунёвий сўз айтмасдан жума намозини ўқиса, Аллоҳ таоло ўша кишига бир йил намоз ўқиган ва рўза тутганчалик савоб эҳсон этади».

 Қилинган жинсий муносабат бошқаларга айтилмаслиги керак. Жинсий муносабат — жуфтлар орасида сир бўлиб қолиши зарур бўлган воқеадир.

 Жинсий муносабат пайтида эркак шошилмаслиги зарур. Акс ҳолда, аёлнинг ҳаққи қолган бўлади. Аёллар эркакларга кўра жинсий алоқа натижасига кечроқ эришади. Тез, чала-чулпа жинсий муносабатни динимиз таъқиқлайди.

 Жинсий алоқага совуқ, бўшашган, танбал муносабатда бўлиш, жуфтининг ҳолатини эътиборга олмаслик натижасида орага совуқлик тушади.
 Бу танбаллик ва бўшлик эркакларда кўпроқ кузатилади.

 Ҳайз ва нифос ҳолдаги аёл билан жинсий муносабат таъқиқлансада, бирга ётиш, бирга овқатланиш ва ҳазиллашиб эркалашнинг зарари йўқ.

 Инзол (бўшаш маний чиқиш) пайтида аёлни ўпиш уйғун кўрилмайди.

 Жинсий муносабат пайтида, айни жойда бола ва ҳайвон бўлмаслиги, ой ботганда, ўртасида ва охирида қўшилмаслик лозим. Ихтилом натижасида ғусл этмасдан жинсий муносабат қилмоқ ҳам уйғун кўрилмайди.

 Жинсий алоқа узоқ вақтга тарк этилиши керак эмас. Ёшларда ҳар кун бир, ўрта ёшдан эътиборан ҳафтада икки кунга туширилиши ва шундай давом эттирилиш уйғун кўрилгандир.

 Жинсий ҳаёти мунтазам бўлганларнинг соғлиғи ҳам жойида бўлиши кузатилмоқда. Ҳар қўшилувдан сўнг ғусл қилиш тақвога яқиндир.

 Оч, чанқаган ҳолда жинсий муносабат қилмаслик, шунингдек, тўқ, катта-кичик таҳорат синдириш ҳолатларида ҳам қўшилмаслик керак. Булар соғлиқ учун зарардир.

 Чап (ёнга ётиб қўшилиш бел ва болдир оғриғига сабаб бўлиши мумкин. Оёқда туриб жинсий муносабат қилиш, айниқса, эркак учун зарарлидир. Бир неча хасталикка сабаб бўлади. Эркак остда бўлиб алоқа қилиш ҳам эркак учун зарарлидир.

 Бемалол, ҳузурланиб бўшанишга тўсиқлик қилувчи ҳар қандай жинсий алоқа шакли эркакда простата хасталигига сабаб бўлиши мумкин. Жинсий қўшилувнинг энг табиий ва зарарсиз шакли — икки тиз устига чўкиб қилинганидир. Бу мавзуда ёзилажак кўп нарсалар бўлсада, шу қадари ҳам кифоядир.

Эй, фарзанд!
 Жума намози учун ғусл қилишни унутмаслик керак. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Абу Ҳурайрага (р.а) хитобан шундай деганлар:

 «Эй, Абу Ҳурайра! Жума намози учун ғусл қилишни асло тарк этма! Ўша ғусл шу жума орасидаги гуноҳлари кетказади».
 Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) яна шундай марҳамат этадилар: «Жинсий алоқадан сўнг ғуслни кечиктирманг. Чунки айтган ҳар сўзингизни ёзаётган котиб малаклар ранжийдилар».

 Ёлғон сўзлаганнинг оғиз ҳидидан ёзувчи фаришталар бир фурсат узоқлашадилар. Жинсий алоқа қилгач, дарҳол ғусл этиш керак. Бу асар матнини ёзувчи буюк олим Имом Ғаззолий айтадилар:
 «Тушимда бир шахсни кўрдим, менга шундай деди: Эй, Имом! Жунуб бўлганим ҳолда, дарҳол ғусл қилмасдан кечиктирдим. Энди оловдан менга бир кўйлак кийдирдилар. Ҳануз оташ ичра қоврилмоқдаман».

 Ғусл қилиш учун халқ борадиган ҳаммомга борилганда, у ерда кўп кутмаслик керак. Ҳаммомда овқатланиш, кўнгилхушлик қилиш гуноҳ. Ҳаммомдан чиқар-чиқмас совуқ сув ичмоқ соғлиқ учун таҳликалидир. Тез-тез умумий ҳаммомларга бормоқ ҳам соғлиққа зарардир.


 Имом Ғаззолий "Эй фарзанд" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР