Тавсия қиламиз

2017 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори

Янгиликлар access_time26-май 2017, 14:44

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2017 йилги закот, фитр…

ИСЛОМ ДИНИДА ИРИМ-СИРИМЛАР ЙЎҚДИР!

Мақолалар access_time26-март 2018, 22:21

ИСЛОМ ДИНИДА ИРИМ-СИРИМЛАР ЙЎҚДИР! Халқ орасида қадимдан келаётган ёки бошқа…

ЮЗИНГИЗ ЭНГ ГЎЗАЛ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Мақолалар access_time28-март 2019, 10:42

Ҳасан Басрий айтади: «Кечаси туриб ўқилган намоздан ҳам савоби ортиқроқ…

Тавҳид калимасининг фазилати

access_time14-декабр 2020, 11:34 visibility1168

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй, фарзанд!

Тавҳид – Aллоҳни бир деб билмоқдир.

Тавҳид калимаси: «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ». Шаҳодат калимаси: «Aшҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ».

Тавҳид калимасининг маъноси: «Aллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Муҳаммад Унинг элчисидир».

Шаҳодат калимасининг маъноси: «Aллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Унинг қули ва расули эканлигига иқрорман».

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар:

«Бир киши «Ла илаҳа иллаллоҳу муҳаммадур расулуллоҳ» деса, тавҳид калимаси шундай дейди:

«Ё, пок Парвардигоро! Мени айтган қулингни кечирмагунингча, мен тинчланмайман!»

Aллоҳ фазли билан шундай дейди:

«Иззатим ва Жалолим, Жамолим ва Камолим ҳаққи Мени зикр этган бандамни кечирдим».

Эй, фарзанд!

Тавҳид калимасини айтган кимсани маҳшаргоҳда бир гуруҳ малаклар зиёрат этадилар. Уни маҳшар даҳшатларидан қўриқлайдилар.

Aллоҳ Мусо алайҳиссаломга Тур тоғида шундай марҳамат этди:

«Ё Мусо! Маҳшар ерида фаришталар сени зиёрат этишларини истасанг, тавҳид калимасини кўп зикр эт!»

Эй, мўмин киши! Тавҳид калимасини тил билан зикр этиб, асло дилда шубҳага тушма! Шубҳага тушиш – жаҳаннамга тушиш кўприги (сабабчиси).

Бундай кишига шафоатчи йўқ.

Эй, фарзанд!

Калимайи тавҳидни кўп зикр қилгин.

Тур тоғида Мусо алайҳиссалом сўрадилар:

«Aллоҳим! «Ла илаҳа иллаллоҳ» дея зикр этгувчи қулингга қандай ҳақ ато этгайсан?»

«Эй, Мусо! Ўша қулимдан рози бўлиб, жаннати Aълода Жамолим билан шарафлантираман!»

Калимайи тавҳид фазилати ва уни зикр этганга бериладиган ҳақ таърифга сиғмас даражада. Бунинг мукофотини Aллоҳнинг Ўзи тайин, тақдир ва эҳсон этади.

Aллоҳ хитоб (мурожаат) этади:

«Эй, фаришталарим! Шоҳид бўлинг, тавҳид калимасини ишониб ҳатто бир марта зикр этган қулимни афв этдим, кечирдим!»

Ишониб тавҳид калимасини бир бор айтганнинг барча гуноҳлари тўкилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этади:

«Ким сидқидилдан, ишонч билан бир бор тавҳид калимасини зикр этса, Aллоҳ ўша кишига жаннатда тўрт минг даража икром этади. Тўрт минг гуноҳини ҳам кечиради!»

Aшоби икромдан савол бўлди:

«Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Ўша кишининг тўрт минг гуноҳи бўлмаса-чи?»

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этдиларки:

«Оила аъзоларининг, қариндош-уруғларининг, қўни-қўшниларининг ҳам гуноҳларини (қўшиб) кечиради!»

Эй, фарзанд!

Тавҳид калимасини зикр этишда давомли бўлиб, барокатидан фойдаланмоқ, гуноҳлардан фориғ бўлмоқ зарур.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:

«Маҳшар майдонига бутун ҳаёти гуноҳлар билан ўтган бир кишини келтиришади. Фақат номайи аъмолида бир марта тавҳид калимасини айтгани кўринади. Барча гуноҳлари тарозининг бир палласига, тавҳид калимасининг савоби бир палласига қўйилади. Тавҳид калимасининг савоби оғир келгани учун жаҳаннамдан чиқарилади».

Эй, фарзанд!

Тавҳид калимасининг фазилати чексиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида шундай дейдилар:

«Банда «Ла илаҳа иллаллоҳ!» дея зикр этиши билан оғзидан бир яшил қуш учиб чиқади. Бу қуш кўтарилиб тўғри аршнинг остига жойлашади. Умри давомида уни айтган кишига Aллоҳдан мағфират тилайди. Маҳшаргоҳда эса ўша кишининг қўлидан тутиб, тўғри жаннатга элтади».

Имом Ғаззолий “Эй фарзанд” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР