Тавсия қиламиз

НИСО СУРАСИ, 3 ОЯТ

Мақолалар access_time26-май 2018, 02:38

Агар етимларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, ўзингизга ёққан аёллардан…

Рибо нимада?

Долзарб мавзу access_time13-апрел 2017, 16:13

  Рибони тушуниш учун, қайси нарсаларда рибо бўлиши, нималарга рибо…

АЛЛОҲ ТАОЛО ҚАБУЛ ҚИЛСИН

Мақолалар access_time12-декабр 2018, 12:27

АЛЛОҲ ТАОЛО ҚАБУЛ ҚИЛСИН      Хеч биримизга сир эмаски,…

ҚИРОАТ МАЗҲАБЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ

access_time17-декабр 2020, 23:20 visibility566

  «Қироат» сўзи арабча масдар бўлиб, луғатда «жамлаш» ва «қўшиш» деган маънони билдиради. Зотан, Қироат қилган шахс ҳарфларни жамлаган ва бир-бирига қўшган бўлади. Қуръони Карим ҳам сураларни ва ўтган илоҳий китоблардаги маъноларни ўзида жамлагани учун Қуръон деб номланган.
  Уламолар истилоҳида, хусусан, Ибн Жазарийнинг таърифида эса: «Қироатлар Қуръон калималарини адо этиш кайфияти ҳақидаги ва уларнинг ихтилофларини нақл қилувчига нисбат берадиган илмдир».
  Ибн Жазарий қорининг таърифида қуйидагиларни айтади: «Қори қироат олими бўлиб, уни оғзаки ривоят қилган кишидир. Мисол учун, агар у «Тайсир» китобини ёд олган бўлса ҳам, агар ўша китобдаги нарсаларни силсилага асосан, оғизма-оғиз олмаган бўлса, уни бошқаларга ўқитишга ҳаққи йўқ. Чунки қироатлар фақатгина эшитиш ва оғзаки нақл қилиш билан ҳукм қилинадиган нарсадир».
  «Тайсир» — қироат илмининг имомларидан бири Абу Амр Донийнинг қироатга бағишланган «Тайсир фил қироатил ашр» номли китобидир.
  Ушбу таърифдан Қуръони Каримни китобдан ўқиб олган, овоз ёзиш воситаларига тақлид қилиб ўрганиб олганлар ва бошқа шу кабилар ҳеч қачон қори бўла олмаслигини англаб оламиз. Агар бир киши ўз ҳолича тажвид китобларини пухта ўрганса, сўнг қироатга оид бошқа китобларни ҳам ёдлаб, сув қилиб ичиб юборган бўлса, ўзи Қуръони Каримни энг машҳур қориларга ўхшатиб тиловат қилаётган бўлса ҳам, қори бўлмайди. Фақатгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етадиган силсилага аъзо бўлган қоридан оғзаки эшитиб, ёдлаб, ўша устозга қайта тиловат қилиб, ижозатини олган кишигина қори бўлади.
  Уламоларимиз Қуръони Карим ва қироатлар ўзига хос икки алоҳида-алоҳида нарсалар эканини таъкидлаганлар.
  Бу борада имом Заркаший қуйидагиларни айтадилар:
«Билки, Қуръон ва қироатлар айри-айри икки ҳақиқатдир. Қуръон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга баён ва эъжоз – ожиз қолдириш учун нозил бўлган ваҳийдир. Қироатлар эса ўша ваҳий лафзларининг ҳарфлар ёзилиши ёхуд енгил, оғир ва шу каби талаффуз кайфиятидаги турличалигидир».


«Мазҳаблар бирлик рамзи» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР