Тавсия қиламиз

НАМОЗДА ҚУРЪОН ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ 

Мақолалар access_time28-январ 2018, 18:33

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу…

Болаларни алдаманг!

Мақолалар access_time19-ноябрь 2018, 11:42

Тилимизга ўрнашиб қолган, ўзимиз билмаган ҳолда ишлатиб, фарзандларимизни…

ҚАРЗ ОЛДИ-БЕРДИСИГА ТЕГИШЛИ ШАРЪИЙ ҲУКМЛАР

Мақолалар access_time29-май 2020, 23:30

ҚАРЗ ОЛДИ-БЕРДИСИГА ТЕГИШЛИ ШАРЪИЙ ҲУКМЛАР   Инсон ҳаёти доимо бир…

"ЭЙ ҲОРУННИНГ СИНГЛИСИ"

access_time7-январ, 15:15 visibility151

 

  Фарзанд дунёга келишида эркак ва аёлнинг бирга бўлиши тайин қилиб ўрнатилган сабаб ҳисобланади. Аслий сабаб эса Аллоҳ таолонинг иродасидир. Ушбу ҳақиқатни англатиш учун Аллоҳ таоло гоҳида одатий сабабларни бекор қилиб қўяди. Қуръони каримнинг Марям сурасида Ийсо алайҳиссаломнинг ғайри оддий йўлга кўра туғилишлари ва бу сабабли у зотнинг онаси Марямга айтилган дашномлар баён қилинган. Чунки тақвоси ва ибодати билан танилган Марям ҳали турмушга чиқмасдан туриб қавмининг олдига чақалоқ кўтариб келган эди. Шу сабабли бу ҳолатни кўрган қавми ҳайрат билан унга дашном бериб шундай дейишган:

يَٰٓأُخۡتَ هَٰرُونَ مَا كَانَ أَبُوكِ ٱمۡرَأَ سَوۡءٖ وَمَا كَانَتۡ أُمُّكِ بَغِيّٗا ٢٨

“Эй Ҳоруннинг синглиси, сенинг отанг ёмон одам эмас, онанг ҳам фоҳиша эмас эдику!”, - дедилар (Марям сураси, 28-оят).

  Ушбу  оятдаги “Эй Ҳоруннинг синглиси” деган гапдан Марям Ҳорун алайҳиссаломнинг синглиси экани тушуниладими ёки унинг Ҳорун деган акаси бўлганми деган савол туғилиши табиийдир. Мазкур саволга муфассирлар батафсил жавоб бериб мазкур гапнинг кўплаб сабабларини баён қилганлар:

1. Марям Мусо алайҳиссаломнинг акаси Ҳорун ибн Имроннинг синглиси бўлган;

2. Марям Ҳорун ибн Имроннинг синглиси бўлмаган, балки унинг отасининг Ҳорун деган ўғли бўлган. Уни одамлар Ҳорун ибн Мосон деб аташган. Марямни ўшанга нисбатан “Эй Ҳоруннинг синглиси” дейишган;

3. Қавмнинг ичида Ҳорун исмли тақвоси билан танилган солиҳ киши бўлган. Марямни ибодат ва тақвода унга ўхшатишиб уни “Ҳоруннинг синглиси” деб юришган. Шу сабабли у чақалоқ кўтариб келганида унинг тақводорлигини эслатишиб “буёғи нима бўлди?!” маъносида мазкур гапни айтишган;

4. Бани Исроил қавмида Ҳорун алайҳиссаломга бўлган муҳаббатлари туфайли солиҳ, тақводор кишиларни “Ҳорун” деб аташ урф бўлган. Шу маънода ибодат ва тақвоси билан танилган Марямни ҳам “Ҳоруннинг синглиси” деб атаб юришган. Шу сабабли у чақалоқ кўтариб келганида ҳайрат унинг сифатини эслатишиб мурожаат қилишган. Ушбу сабабларнинг ичида биринчиси тўғри эмаслиги аниқдир. Чунки уламолар Ҳорун алайҳиссаломни Исо алайҳиссаломдан бир неча юз йиллар олдин яшаб ўтганини айтганлар.

 

 

Абдулқодир АБДУР РАҲИМ

“Динимиз аҳкомлари” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР