Тавсия қиламиз

Фарзандларимиз оилавий ҳаётга тайёрми? 

Мақолалар access_time5-апрел, 18:09

Ҳар бир одам фарзанди улғайгач, айниқса, қиз бола вояга етгач, шу масалада…

Ҳазрат Фотиманинг вафоти

Мақолалар access_time9-июль, 21:24

Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан бери энди олти ой ўтган эди. Ҳазрат…

ИСТИХОРА НАМОЗИ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time17-июль, 13:54

  «Истихора» сўзи луғатда хайрни талаб қилиш, деган маънони…

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий иккинчи жаҳон урушида қатнашганлар зиёратида

access_time7-май, 09:14 visibility291

Ўтганлар руҳини ёд этиш, тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш қадрият, қолаверса, ҳар бир кишининг инсонийлик бурчи саналади. Мана шу эзгу фазилатлар «Хотира ва қадрлаш» куни муносабати билан янада ёрқин намоён бўлади. Мамлакатимизда Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларининг гувоҳи ва иштирокчиси бўлган кишилар сафи тобора камайиб бормоқда. Фашизм устидан қозонилган ғалабага бу йил 72 йил тўлади.
Шу муносабат билан  Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчилигида Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани "Мирза юсуф" жоме масжиди ҳамда маҳалла фаоллари билан биргаликда  Бодомзор маҳалласида яшовчи 90-ёшли онахон  Жиҳарова Олга ҳамда Мингўрик  маҳалласида яшовчи 93-ёшли отахон  Абдуллаев Шоҳидой хонадонида бўлишди. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини  байрам билан табриклаб, байрам совғаларини такдим этишди. Уруш қатнашчилари  Ўзбекистоннинг ғалабага қўшган ҳиссаси, Ўзбекистондан фронтга жўнаб кетган ўғлонларнинг жасорати, юртдошларимизнинг фронт ортидаги матонатли ва фидокорона меҳнати, Ўзбекистонга эвакуация қилинган гўдаклар, оналар, қариялар, беморларга кўрсатилган меҳр-мурувват, саховат, бағрикенглик ҳақида сўзлаб бердилар. Мехмонлар ташрифидан хурсанд бўлган отахон кулларини дуога очар экан, Илоҳим жаннатмакон Юртимиз тинч бўлсин. Юртимизга кўз тегмасин  деб,  бугунги кунларни шукронасини айтди

Mehrob.uz Матбуот хизмати

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР