Тавсия қиламиз

#МУАТТАР_СИЙРАТ Ал-Ақаба (тоғ чўққисига олиб чиқадиган машаққатли йўл)

Мақолалар access_time2-апрел 2021, 11:50

  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саросимада юрган пайтларида…

Онамми!? Намозимми!?

Мақолалар access_time26-июль 2021, 20:24

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бану Исроилда Журайж исмли авлиё одам бўлган…

Инсон авратини очиб юриши, унга Аллоҳнинг газаби тушаётганининг белгисидир

Мақолалар access_time26-сентябр 2020, 14:32

Исломда аёллар эркаклар каби жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси деб эълон қилинди,…

НАМОЗДА НИЯТ ҚИЛИШ

access_time4-феврал 2021, 18:19 visibility1941

- Намоз ўқишдан олдин намоз ўқишни ният қилиш шартми? 
- Дил билан ният қилиш фарз. Тил билан ҳам қайси намоз эканини айтиб ният қилиш мустаҳабдир. Имомга эргашган киши эргашувни ҳам ният қилиши лозим. Aммо ният тилда айтилиб, дилда айтилмаса, ният ҳисобга ўтмайди. Aгар дилда бошқа намозни айтиб, тилда бошқасини айтиб юборса, дилда айтилгани ҳақиқийдир. 

- Беш вақт намозга қандай ният қилинади? 
 Ниятни ҳар ким ўз тилида қилса бўлади. Масалан, бундай: «Бомдод намозининг икки ракатли суннатини муқаддас қиблам бўлмиш Каъба тарафга юзланиб ўқишни ният қилдим. Холис Aллоҳ учун». Қолган намозларда ҳам шундай. Фақат номи ҳамда неча ракатлиги ўзгариб туради, холос.  Aгар имомнинг орқасида туриб ўқилаётган бўлса, ниятни бундай қилиш лозим, масалан: «Шом намозининг уч ракатли фарзини ушбу имомга ергашиб ўқишни ният қилдим. Қиблам бўлмиш муқаддас Каъба сари юзландим. Холис Aллоҳ учун». Фарз намозлардан бошқа намозларда «Aллоҳнинг Расулига эргашиб намоз ўқимоқни ният қилдим», дейилса ҳам бўлади.

"Ибодати исломия"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР