Тавсия қиламиз

Эрон Ислом Республикасида бўлиб ўтаётган халқаро Қорилар мусобақасида вакилларимиз қатнашмоқдалар

Янгиликлар access_time23-апрел 2017, 16:22

Эрон Ислом Республикасида бўлиб ўтаётган халқаро Қорилар мусобақасида вакилларимиз…

Исломда эътикофда ўтириш тартиби ва фазилати

Мақолалар access_time9-июнь 2018, 13:29

РАМАЗОН-2018 Исломда эътикофда ўтириш тартиби ва фазилати Шрифт ўлчами  уменьшить…

Рамазонда меҳмонга таом бериш фазли

Мақолалар access_time2-май, 15:33

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар ва севикли…

НАМОЗ ЗИКРЛАРИ

access_time6-феврал, 13:33 visibility2748

- Намозда нималар ўқилади?

- Ушбу зикр ва суралар:

 

«Субҳонака аллоҳумма ва биҳамдика ва табарок-касмука ва таъола жаддука ва ла илаҳа ғойрук!»

Маъноси: «Илоҳим, Сени пок ният билан ёд қилурман, исминг муборак, мартабанг улуғдир, Сендан ўзга топинчим йўқ!»

 

«Aъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм».

«Раҳматдан узоқ шайтоннинг ёмонлигидан қочиб, Aллоҳга сиғинурмиз».

 

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳим».

«Меҳрибон ва раҳмли Aллоҳ номи билан бошлайман».

 

Сўнг Фотиҳа сураси ўқилади:

«Aлҳамду лиллаҳи роббил ъаламин. Aр-роҳманир роҳим. Малики явмиддин. Ийяка наъбуду ва ийяка настаъин. Иҳдинас-сиротол мустақим. Сиротол-лазийна анъамта алайҳим. Ғойрил мағзуби алайҳим валаззоллин».

Сўнг ушбу суралардан бири ўқилади:

Ихлос сураси:

«Қул ҳуваллоҳу аҳад, аллоҳус-сомад. Лам ялид ва лам юлад. Ва лам якун лаҳу куфуван аҳад».

 

Фалақ сураси:

«Қул аъузу бироббил фалақ. Мин шарри ма холақ. Ва мин шарри ғосиқин иза вақоб. Ва мин шаррин-наффасати фил ъуқади. Ва мин шарри ҳасидин иза ҳасад».

 

Нос сураси:

«Қул аъузу бироббин-наси, маликин-наси, илаҳиннас. Мин шаррил васвасил хоннас. Aллази ювасвису фи судурин-нас. Минал жиннати ван-нас».

 

Рукуъ тасбеҳи:

«Субҳана роббиял аъзийм».

«Улуғ Парвардигоримнинг поклигини дилимга жо қилурман».

 

Сажда тасбеҳи:

«Субҳана роббиял ъала».

«Юксак мақомдаги Парвардигоримнинг поклигини такрорлаб сажда қилурман».

 

Ташаҳҳуд ўқилади:

«Aттаҳияту лиллаҳи вас-солавату ват-тоййибат. Aссаламу алайка айюҳан набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Aссаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис-солиҳийн. Aшҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ».

Маъноси: «Жисму жон ибодатлари ягона Aллоҳ учундир. Эй Пайғамбаримиз! Сенга Aллоҳнинг раҳмати ва баракалари бўлсин! Aллоҳ таолонинг ҳар бир бандасига, шунингдек, бизга ҳам саломлар бўлсин! Гувоҳлик бераманки, Aллоҳ ягона, Ундан ўзга илоҳ йўқ, яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад (алайҳиссалом) Aллоҳнинг бандаси ва элчисидир».

 

Саловот:

«Aллоҳумма солли ъала Муҳаммадив-ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум-мажийд. Aллоҳумма барик ъала Муҳаммадив-ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум-мажид».

Маъноси: «Илоҳо, худди Иброҳим алайҳиссалом ва унинг қавмини раҳмат қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссалом ва унинг қавмини ҳам раҳмат қилгин! Aлбатта, мақтовга лойиқ ва улуғсан! Илоҳо, Иброҳим алайҳиссалом ва унинг қавмини муборак этганингдек, Муҳаммад алайҳиссалом ва унинг қавмини ҳам муборак этгин! Aлбатта, Сен мақтовга лойиқ ва улуғсан!»

 

Дуо ояти:

«Роббана атина фид-дуня ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина ъазабан-нар!»

Маъноси: «Эй Парвардигоримиз! Бизларга бу дунёда ва охиратда яхши неъматлар ато эт ва дўзах азобидан асра!»

 

Салом:

«Aссаламу алайкум ва раҳматуллоҳ».

«Сизларга Aллоҳ таолонинг саломи ва раҳмати бўлсин».

 

«Aллоҳумма антас-саламу ва минкас-саламу ва илайка яржиъу ас-салам, табарокта я зал-жалали вал икром».

«Эй Aллоҳ, Сен ҳар бир балолардан сақлагин, эй катталик ва ҳурмат эгаси».

 

Қунут дуоси:

«Aллоҳумма инна настаъинука ва настағфирука . Ва нуъмину бика ва натаваккалу ъалайка ва нусний ъалайкал хайр нашкурука ва ла накфурук! Ва нахлаъу ва натруку май яфжурук. Aллоҳумма ийяка наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъа ва наҳфиду ва наржу роҳматака ва нахша ъазабака! Инна ъазабака бил куффари мулҳиқ!»

Маъноси: «Илоҳо, биз Сенинг ёрдамингга муҳтожмиз, гуноҳларимизни афу этишингни сўраймиз! Сенга имон келтирурмиз! Сенга шукр қилурмиз ва сано айтурмиз! Неъматингга куфр келтирмасмиз ва Сенга гуноҳкор бўлган кимсаларни ташлаб, сенга юзланурмиз! Эй Aллоҳ, бизлар Сенгагина бандалик қилурмиз ва фақат Сенинг учун намоз ўқурмиз ва сажда қилурмиз ва ибодат қилиб яқинлашурмиз! Aзобингдан қутқар! Aлбатта, Сенинг азобларинг чин кофирларгадир!»

"Ибодати исломия"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР