Тавсия қиламиз

Сурхондарёда вилояти Қумқўрғон тумани «Шоҳ Машраб» жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Мақолалар access_time11-январ 2019, 19:24

Аллоҳнинг уйи бўлмиш масжид Ислом динининг эзгулик, тинчлик, меҳр-мурувват,…

АСАЛ

Мақолалар access_time23-феврал 2020, 13:00

    Пайғамбар алайҳиссалом асални яхши кўрганлари ва жуда маъқул…

РИЗҚ ҲАҚИДА КЎНГЛИНГИЗ ХОТИРЖАМ БЎЛСИН!

Мақолалар access_time20-январ 2018, 19:36

Ҳар бир банданинг ризқи Аллоҳ тарафидан белгилаб қўйилган. Инсон онаси қорнидалигидаёқ…

Биродарлик ҳақлари

access_time6-феврал, 17:50 visibility252

Болалигимда отам менга мусулмонни мусулмонда 30 та ҳаққи борлигини гапириб берган эдилар. Аммо ҳаммаси хотирамда тўлиқ қолмаган эди. Мустақиллигимиз туфайли дўконларда замона уламоларимизнинг саҳиҳ манбаларга таянган китоблари чоп қилинди. Бу мамлакатимизда олий қадриятимизга давлатимиз раҳбарияти оқилона қарагани самарасидир. Буни биз фуқоролар Оллоҳнинг энг катта неъмати деб қарашимиз ва ватан тараққиёти учун ҳар биримиз фидойи бўлишимиз зарур. Ватанпарварлик эса илм ва ирфон ҳамда она тупроқ муқаддаслигини билиш ва унга хизмат қилишда рўёбга чиқади. Бу йўлда маънавий ва руҳий тарбиянинг алоҳида ўрни сарвардир. Шу мақсадда отамнинг руҳларини шод этишни яратганга илтижо қилиб шу сатрларни бунёдга келишида Оллоҳдан илҳом беришини қалбимдан сўраган эдим, у Зоту Бабарокот менга қудратини аямади натижада қуйидаги сатрлар Унинг иродаси билан қаламимнинг учидан қоғозга томди....

 

Падарим тиловат қилиб қуръонни,

Ўргатдилар менга ҳаққи мусулмонни.

 

Дуч келганда мусулмон бергин салом,

Ушбу одат ёдингда бўлсин мудом.

 

Салом бериш суннат этишдир адо,

Алик олиш вожиб билгин муддао.

 

Қиларсан саломатлик тилакни изҳор,

Ушбу ахлоқни тарк этмагин зинҳор.

 

Ишгами, тўйгами этса у даъват,

Ўз вақтида сен жавоб бер албат.

 

Тўйига борсанг очиқ бўлсин кўнгил,

Ишида ҳашар-ла оғирин қил енгил.

 

Мабодо сендан сўраса насиҳат,

Тўғри қил гуфтон қалби бўлсин сиҳат.

 

Насиҳат қилганда бўлгин пок доим,

Ёдда тут,  покликни севар худойим.

 

Нопок бўлсанг қасам ичгандай ўғри,

“Дер тирикчилигим шу менга тўғри”.

 

Билгил,  маст одам гапи қилмас таъсир,

Ҳар сўзидан кўпаяверар қусур.

 

Акса урса бўлмагин беэътибор,

Оллоҳга ҳамд айт,  қўллар у биру Бор.

 

Акса эрур саломатликдан нишон,

Ҳадисларда келган қалбинг-ла ишон.

 

Бемор бўлса бориб кўр уни албат,

Ширин калом-ла кўрсат меҳр муҳаббат.

 

Боқишинг-ла кўтар мажруҳ дилини,

Ривоятлар гапиргин хил хилини.

 

Унутсин жисмда бор беморлигини,

Билсин ҳамдард дўстлар бисёрлигини.

 

Фарзандим билгин сен умрнинг ададин,

Ҳар қаю зот тотар ўлимнинг шарбатин.

 

Жонининг жисмидан бўлишин жудо,

Билур қайси вақтлигин қодир Худо.

 

Биродаринг вафоти бўлди зоҳир,

Жанозага кечикмай бўлгин ҳозир.

 

Жаноза намозида тургин қоим,

Фарзандим бу хислат ҳам зарур доим.

 

Не нарсани ўзинга кўрсанг раво,

Билгин ул биродарингга ҳам даво.

 

Ўзингга не кўринса яхши бўлиб,

Ҳадянг дўстинг қалбин нақши бўлиб.

 

Яхшилик қил унинг чеки йўқ экан,

“Отанг ўлдирганга онангни бер”- деган.

 

Қай нарса ўзингга бўлмаса маъқул,

Кўрма бошқага раво,  юрит ақил.

 

Ёмон нарса дилга солар гумонни,

Хайр ўрнига жойлар дилга ёмонни.

 

Четлаб ўтгин ёмон жойли томондан,

Ёмондан қоч, ёмондан қоч, ёмондан.

 

Ёмон нарса дилингда топса макон,

Виждон йўқолар ҳам сусаяр имон.

 

Хулоса! Яхши юр, яхшилик тарқат,

Бил ортар биродарга меҳр муҳаббат.

 

Дўст ҳам бўлар душман,  ёмонликдан,

Аллоҳим асрагин беомонликдан.

 

Ўғлим ҳеч кимдан топмай десанг озор,

Сақла тилинг, тилинг-ла берма озор.

 

Тиғ заҳри битару, тил заҳри битмас,

Доно мақол бу кечаги ўгитмас.

 

Сўзла табассум-ла сучук тил билан,

Тингласин у вужуд ҳам кўнгил билан.

 

Ширин тил эрур бир ганжи муаззам,

Қанча сарфласанг ҳам ҳеч бўлмагай кам.

 

Қўлинг-ла биродарга берма озор,

Тани оғриб сендан бўлади безор.

 

Қўполлигинг узар дўстлик торини,

Унуттирар меҳри дўстлик борини.

 

Хуллас озор берма тил ва қўл билан,

Юр китоб, ҳадис кўрсатган йўл билан.

 

Мевали дарахт нечададир ёши,

Меваси кўп бўлса эгикдир боши.

 

Ўғлим осмон юксакликдан олган жой,

Лек боши эгикдир букилгандай ёй.

 

Тонгдан қуёшнинг нури ҳар кун учиб,

Ҳар қаю кунни бошлар ерни қучиб.

 

Тавозели бўл,  сенга бўлсин ибрат,

Хулқлар аълоси тавозе ҳам ҳиммат.

 

Тавозенинг акси кибру ҳаводир,

Кибрлидир ким савобдан мосуводир.

 

Биродарингдан ўзинг қўйма зиёд,

Кибрли бўлмасин ҳаргиз ҳар зурриёд.

 

Кибр ёндирар адоватнинг оловин,

Пасайтирар меҳри дўстлик яловин.

 

Амал қилгин  сен ўқиган эртакка,

Ҳаргиз кибрни юқтирмагин этакка.

 

Тавозели бўлсанг кўпаяр дўстинг,

Кибрли бўлсанг бир кун шилинар пўстинг.

 

Жоҳилият даврда кибр бўлган одат,

Бегона бўлган кимёи саодат.

 

Кибр-ла ўзинг қўйгандан зиёда,

Учқур отда юрма, юргин пиёда.

 

Сенга озор берса оширса жабрин,

Ҳақга илтижо қил ошир деб сабрим.

 

Енгсанг қийинликни сабр тоқат билан,

Иззатинг зиёд қилар соат билан.

 

Кеккайма сен аждодинг билан ҳаргиз,

Расул дер- “худди гўнг титгандай қўнғиз”.

 

Энг ёмондир бировни қилмоқ ғийбат,

Оқибати гумон келтирар албат.

 

Ғийбат тенг унинг гўштин еган билан,

Ғийбатчи дўстмас дўстман деган билан.

 

Кимнинг ғийбатчилигин билсанг бироқ,

Яқинлашмагин зинҳор, юргин йироқ.

 

Ғийбатдан бўл узоқ, тийгин тилингни,

Истиғфор-ла покла ҳар дам дилингни.

 

Ғийбат қилсалар бўлсин қулоғинг кар,

Уни билгин гўё ичгандай заҳар.

 

Ғийбатдан гар қулоқ кар, тил бўлса лол,

Қалбинг бўлар пок мисли тўлин ҳилол.

 

Фарзандим,  бу олам бўлар маишат,

Қалбинг сокин ҳамдам  бўлса ҳаловат.

 

Умр тўкисмас баъзан ҳозир араз ҳам,

Яхши хулқимизга қусур мараз ҳам.

 

Лек аразнинг ҳам бисёр қоидаси,

Билиб қўйсанг керакдир фоидаси.

 

Араз узоқ вақт бил жуда зарардир,

Дўстни душман қилиши муқаррардир.

 

Кимнинг дилин хафа қилганда билгин,

Ундан узр сўрагин кўнглини олгин.

 

Аразлаш уч кундан бўлмасин зиёд,

Бу қоида ёдда бўлсин зурриёд.

 

Уйга ташрифнинг ҳам бордир одоби,

Бул ҳам эрур хулқнинг керак бир боби.

 

Хонага киришчун зарур изн рухсат,

Уйнинг соҳибини кутишга фурсат.

 

Уч марта хабарга бордир ижозат,

Жавоб бўлмаса киришга йўқ ҳожат.

 

Уй эгаси кутишга эмасдир раво,

Меҳмон ташриф этмаси эрур даво.

 

Зарур хушхулқла муомала қилмоқ,

Лозим муомала одобин билмоқ.

 

Хушхулқ бирла муомалада бўлсин,

Кўнгли ғунчадек гўзалликка тўлсин.

 

Суҳбатинг гўзал бўлсин мисли гулдек,

Ишқ навосида куйлаган булбулдек.

 

Суханинг тафтидан эрисин қорлар,

Қалбида макон топмасин виқорлар.

 

Дўстга меҳринг бўлсин равшан чақмоқдай,

Дийдоринг сут устидаги қаймоқдай.

 

Билгин диннинг ярми гўзал хулқ эрур,

Бунга ким беамалдир бадхулқ эрур.

 

Муомалада бўлмай десанг овом,

Уч тоифага кўрсатгин эҳтиром.

 

Бири нуроний,  бил унинг иззатин,

Қўйгин ул зотни жойига ҳурматин.

 

Ёшликда кексаларни тутсанг баланд,

Қариганда насиб эрур аржуманд.

 

Кичикларга муомалада шуни бил,

Ҳар доимо уларга бўлгин раҳмдил.

 

Эсла қандай эдим болалик чоғим,

Де,  тулпор бўлар албатта тойчоғим.

 

Раҳмдиллигингдан улғаяр фарзандинг,

Элдан раҳмат олиб берар дилбандинг.

 

Улуғларни эл доим қилган азиз,

Илм ирфон ундан ўрганган шубҳасиз.

 

Олимдир, камтарин машҳури жаҳон,

Донишманд ақл гавҳари унда ошён.

 

Ҳалол меҳнатила элдан топган шон,

Обрў топган элда у оддий инсон.

 

Буларнинг барчаси эл улуғидир,

Эътиборга лойиқ, эл қутлуғидир.

 

Барча одамларга бўлгин мулойим,

Очиқ чеҳрани дўст тутар худойим.

 

Эл дер юмшоқликдан кўнгил бўлар ром,

Қўполликдан пишиқ бўлар экан хом.

 

Хушхулқ бўл, табиатинг бўлсин ҳилм,

Насиб бўлар ғойибдан беназир илм.

 

Дастурхон ёзишинг бўлсин Хотамдай,

Камтарин яша отамиз Одамдай.

 

Ранжитса дилда қўзғалмасин туғён,

Ранжиганин табассумла қил гумдон.

 

Бир тарсакига қилсанг икки жавоб,

Гуноҳи кабирадир ўчар савоб.

 

Кечирсанг душман дили бўлиб мойил,

Мард бўлса узрин айтар бўлиб қойил.

 

Очиқ чеҳрадан дил бўлар саришта,

Савобини ёзиб борар паришта.

 

Энг улуғ фарзнинг боши бил имондир,

Лафзда туриш баланддир бегумондир.

 

Лафзни бузиш тенгдир бузишдек имон,

Сўзида турмаслик ёмондан ёмон.

 

Сўзда туриш ваъдага эрур қиёс.

Ваъдани бузгандан қоч айюҳаннос.

 

Ваъда берибон уни унутганни,

Бил қайд қилибон ютгандай қусганни.

 

Бу ҳолатдан асрасин Қодир Аллоҳ,

Истиғфорла кечир Алҳамдилиллоҳ.

 

 Инсонлар ўртасида бўлса нифоқ,

Ақлинг бирла қилмоқ зарур иттифоқ.

 

Гинани илдизила йўқот зинҳор,

Гина қалбда нифоқ қилади бисёр.

 

Ишлатса бўлар уч ҳолатда ёлғон,

Лек ўз ўрнида қўллагин инсон.

 

Уришсалар мусулмон бўлса гумон,

Гумонни ақлинг бирла қил гумдон.

 

Оила бузиларди турсанг сен жим,

Қўлла ёлғонни сен бўлиб мунажжим.

 

Ватан ҳимоясида сўнги усул,

Душманга ёлғон ишлатгин ҳам қил қул.

 

Уч ҳолдан бошқада ёлғон гуноҳдир,

Кечиргувчи сени Олампаноҳдир.

 

Қолган вақт ёлғон гуноҳи кабира,

Билгин буни ўғил-қизим, набира.

 

Ўғлим сенда ҳаққи борлар кимлардир,

Устоз бўлиб илм берган ҳакимлардир.

 

Онанг оқ сут бериб боққан бағридан,

Отанг дуо қилган тилаб Тангридан.

 

Ҳамдардларинг қўллаб чўзган қўлини,

Дуо қилган улуғларнинг йўлини.

 

Уларнинг сенда ҳаққи бор деб билгин,

Эъзозлаб ҳурматин жойига қўйгин.

 

Беайб парвардигор деган бор мақол,

Айтиб берган ёшу қари, оқсоқол.

 

Хато қилиб биродаринг қилди айб,

Уни сен биларсан ҳамда билар Ғайб.

 

Гуноҳи кабирадан бўлса холис,

Йўқотиб хатосин улоқтир олис.

 

Ишинг савоб эканин билиб ногоҳ,

Сир тутгин ҳам ўзгани қилма огоҳ.

 

Ўзгага айтмасанг тутсанг қилиб сабр,

Аллоҳ бир савоб берар бўлади ажр.

 

Шубҳали жойларда ўтирма зинҳор,

Гуноҳга ботарсан ҳам бўларсан хор.

 

Шубҳали жойда бор ғийбат, адоват,

Ундан қочгин ҳар вақт қидир ҳаловат.

 

Мўмин мушрикни сўкса бут-санамин,

Мушрик ҳам мўминни сўкиши тайин.

 

Мўмин билмай қазир ўзига чоҳни,

Сўктириб қўйдику Олампаноҳни.

 

Расул дер лаънатламанг падарни сиз,

Тайёрламанг ўзингизга дорни сиз.

 

Ушбу сўзда бордир не ҳикмат билгил,

Маъносини билиб сўнг амал қилгил .

 

Кимсани ота-онадан қилсанг ҳақорат,

Сени ҳам сўкар у тутиб адоват.

 

Оласан ота-онага лаънатни,

Ўйламай йўқотасан манфаатни.

 

Ўғлим меҳнатингла топдинг эътибор,

Ҳурмат қиладиган раҳбарларинг бор.

 

Келса биродаринг бўлибон муҳтож,

Меҳрибон бўл кўтар уни мисли тож.

 

Муҳтожга яхши одатдир шафоат,

Шафоатла насиб бўлар саодат.

 

Ёрдамингла қилғин енгил юкини,

Десин кўрмадим сендан буюгини.

 

Воситачи яхшиликда энг улуғ,

Баҳо олар хизматила энг қутлуғ.

 

Қалби, жисми яхшиликка бўлар кон,

Бир-бирига бўлар яна меҳрибон.

 

Ибрат олгин шафоатни шамдан сен,

Шамдай ёнсанг қутиларсан ғамдан сен.

 

Билгил ҳар дам дўстинг учун ёнишинг,

Захирадир ташна дилинг қонишинг.

 

Одобнинг энг улуғи билгил салом,

Саломдан сўнг изн бор дейишга калом.

 

Салом ўзи фазилатнинг бир боби,

Бордир унинг адо этиш одоби.

 

Меҳмон агар бажо қилмаса салом,

Лозиммас анга тортиқ этиш таом.

 

Отдаги яёвга беради салом,

Ёлғиз кўпчиликка билгин вассалом.

 

Қучоқлашиш, ўпишиш эрур таҳқиқ,

Далилдир бунга ҳадислар ҳам фиқиҳ.

 

Салом одоби кўришиш қўл билан,

Китобларда кўрсатилган йўл билан.

 

Насиҳат ўрнида қилай ҳикоя,

Биродарни доим қилинг ҳимоя.

 

Гар етса моли ҳам жонига путур,

Билинг жим турсангиз сиз эрур қусур.

 

Ҳам қилса поймол дўстингиз обрўйин,

Зинҳор қилинг ҳимоя қилмоқ ўйин.

 

Бунда ишлатинг онг, ўй, тафаккурни,

Зиён келтирманг,  олинг ташаккурни.

 

Мол, жон ҳам обрў бир-бирига пайванд,

Меҳр бирла дўстлик ҳам пайваста дилбанд.

 

Дўстга кулфат етса туринг ёнида,

Ҳамдардлик бўлган аждодлар қонида.

 

Бирга бўлиб кулфатни енган сафар,

Меҳр ошар,  ҳам сизларни қучар зафар.

 

Дунёнинг ишлари равонмас мудом,

Айрим ҳолда дуч келар ёмон одам.

 

Бундайлар билан ишлаганда доим,

Сабрни зиёд қилиб сўзла мулойим.

 

Муомалангдан  эриса тош бағри,

Ҳифзу ҳимоясига олар Тангри.

 

Ёмонга қилинган тоқату сабринг,

Бил,  Оллоҳдан олган савобу ажринг.

 

Хулқингла ёмонни қарат ўзингга,

Шубҳани унутма юр қараб кўзингга.

 

Турфа одамлар бор ёруғ оламда,

Бири бахтли, баъзиси ғам аламда.

 

Фақир, етим баъзи бири камбағал,

Бири юмшоқ, бири гапирар дағал.

 

Омад келса мусулмон бўлиб ғулом,

Фақир, етимга сен келтир эҳтиром.

 

Етим ҳаққи барча одам бўйнида,

Қўллаганни шайтон бўлмас қўйнида.

 

Етимга ёрдам берса кимки зинҳор,

Бало қазога ҳеч  келмайди дучор.

 

Насиҳат зарур ҳар бир ўтар онга,

Насиҳат лозим ҳар бир мусулмонга.

 

Аввали уни билмоқ қодир Аллоҳни,

Муқаддас китоби Каломуллоҳни.

 

Сенга кўрсатилган унда тўғри роҳ,

Ҳадислар қолдирган-ку Расулуллоҳ.

 

Амал қилгин уларга бўл хос ғулом,

Ноамалсан, хорсан бўлибон авом.

 

Эл улуғларин ҳурматин қил бажо,

Ҳаққингга Аллоҳдан қилиб илтижо.

 

Ечай десанг сен ҳар бир муаммони,

Бошга тож қилгин халқни ҳам оммани.

 

Булар бўлсин насиҳатнинг юраги,

Сен бўларсан инсонларнинг кераги.

 

Тирикчилик оламда бил бисёрдир,

Қўшнилар бирла яшаш албат бордир.

 

Қўшни ҳаққи битилган китобларда,

Амру маъруф сингари хитобларда.

 

Қўшни билан яшаш зарур аҳил,  тинч,

Хурсанд юриб ҳам қалбда бўлмай ўкинч.

 

Тинч яшайлик бўлмасин десанг хатар,

Қулоқ солгин сенга берайин хабар.

 

Фарзандим сенга ушбу розим эрур,

Қўшнидан хабар олиш лозим эрур.

 

Дигари қўшни сени қилса таклиф,

Очиқ юз бирла лозим унга ташриф.

 

Бирор ашё сендан қилса илтимос,

Оғирин қил енгил,  бўл мўминга хос.

 

Ҳар бир мўмин билишлиги мажбурдир,

Қўшничилик даражаси уч турдир.

 

Уч ҳаққи бисёр қўшнилар қариндош,

Қўшнидир, дигари қондош,  сўнг диндош.

 

Иккинчиси қариндошмас бегона,

Диндош ҳам дигари қўшни ҳамхона.

 

Учинчиси на диндош, на қариндош,

Бир ҳаққи бор лекин қўшнидай ёндош.

 

Кўрдинг қўшни даражаси уч хилдир,

Ҳамқўшнилик барчасига бир хилдир.

 

Ўғлим отам ўгитига қил амал,

Унда хазон йўқ ҳам бисёрдир ҳамал.

Уларда яширин маъно ғунчадек,

Гуллар унсин очилган тугунчадек.  

 

Проф. Абдуваҳоб ИКРОМОВ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР