Тавсия қиламиз

Сабр ва шукрнинг фазилати

Мақолалар access_time19-сентябр 2020, 12:04

Роббул амийн, Робб субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду саноларимиз бўлсинким,…

ДИҚҚАТ МАВЛИД ТАНЛОВИ!

Янгиликлар access_time1-декабр 2017, 11:54

@Mehrobuz канали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари…

МЕҲМОНДОРЧИЛИК ОДОБЛАРИ

Мақолалар access_time6-ноябрь 2017, 13:57

Меҳмонга зиёфат бериш макоримул ахлоқ, Иброҳим алайҳиссалом ва барча анбиёланинг…

ИККИ РАКАТЛИ НАМОЗ

access_time13-феврал, 15:21 visibility658

- Икки ракатли намозда қайси амаллар бор? 
- Икки ракатли намозда икки қиём (тик туриш), икки рукуʼ (букилиш), тўрт сажда ва бир қаъда (ўтириш) бордир. 

- Икки ракатли намоз қандай ўқилади? 
- Аввало, ният қилинади. Сўнг икки қўлнинг бош бармоғи қулоқ юмшоғига теккизилиб такбир айтилади. Кейин икки қўлни бир-бирига боғлаб киндик остига (аёллар ва қизларда кўкрак устига) қўйилади ва Сано ўқилади. Санодан сўнг «Аъузубиллаҳ» ва «Бисмиллаҳ»ни айтиб, Фотиҳа сураси ўқилади. «Омин», дегач, яна бир сура ўқиладида, такбир айтиб, рукуъга борилади. Рукуъда уч марта рукуʼ тасбеҳи айтилади. Рукуъдан «Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ, роббана лакал ҳамд», деб тик турилади ва яна такбир айтиб, икки марта саждага борилади. Ҳар иккала саждада ҳам уч мартадан сажда тасбеҳи айтилади. Такбир билан иккинчи ракатнинг қиёмига турилади. Иккинчи ракатнинг қиёмида қўллар боғланиб «Бисмиллаҳ»ни айтиб, Фотиҳа ва қўшимча бирор сура ўқилади. Яна аввалги ракатдагига ўхшаш рукуъга ва икки марта саждага борилади. Иккинчи саждадан сўнг қаъдага ўтириб, шу ҳолда аввал «Ташаҳҳуд», сўнгра «Саловот», дуо оятини ўқилади. Шундан кейин аввал ўнг томонга, сўнг чап тарафга салом беради. Ушбу амаллар билан икки ракатли намоз тамом бўлади.  

"Ибодати исломия"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР