Тавсия қиламиз

Қадр кечаси минг ойидан афзалдир 

Мақолалар access_time19-май 2020, 19:38

Қадр кечаси минг ойидан афзалдир    Рамазон ойи – Расулулоҳ…

Аллоҳдан нимани сўрасанг шуни беради

Мақолалар access_time10-декабр 2018, 21:52

(Ибратли воқеа)  Тикрит амири Нажмиддин Айюб узоқ муддат уйланмай юрди.…

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло собиқ шўро даврида ҳам Ўзининг динини сақлади. 

Мақолалар access_time30-январ 2018, 18:04

  Энг ашаддий даҳрийлик зуғуми даврида ҳам хонадонларда диний таълимлар…

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

access_time26-феврал 2021, 15:27 visibility552

Ҳикоя: Мусо (алайҳиссалом) дуо қилиб: «Эй Аллоҳ! Менга жаннатда мен билан бирга бўладиган дўстимни кўрсат», деб илтижо қилдилар. Аллоҳдан ваҳий келиб: «Фалон шаҳарнинг фалон бозорига бор. У ерда бир қассоб бор, унинг кўриниши шундоқ, у жаннатда доим сен билан бирга бўлади», деди. Мусо (алайҳиссалом) бориб, мазкур дўконни топдилар, кун ботгунча қассобни кузатдилар. Кун ботгач, қассоб бир парча гўштни саватига солиб дўконидан чиқди. Мусо (алайҳиссалом) унинг олдидан чиқиб, уйингда бир кеча меҳмон бўлсам майлими, дедилар. Қассоб рози бўлди ва уйига олиб борди. Қассоб ҳалиги гўштдан мазали шўрва тайёрлади, сўнгра каптар боласи каби бир заифа кампирни саватда кўтариб келди-да, чиқарди. Таомни кампирнинг оғзига солиб, қорнини тўйғазди. Кейин кийимларини ювди, тоза кийим кийдириб, яна саватга қўйди. Шу лаҳзаларда Мусо (алайҳиссалом) кампирнинг лаби қимирлаётганини кўриб қолдилар. Мусо (алайҳиссалом) қулоқ тутдилар. Кампир пичирлаб: «Эй Парвардигор! Ўғлимни жаннатда Мусо билан бирга қил», деб дуо қиларди. Қассоб саватни бир қозиққа илиб қўйди. Мусо (алайҳиссалом): «Нима учун бундай қилдинг?» дедилар.Қассоб: «Бу аёл онам, қариб кучлари кетиб, ҳатто ўтира олмайдиган бўлиб қолганлар», деди. Шунда Мусо (алайҳиссалом): «Эй биродар! Сенга хушхабар бор. Мен Мусо пайғамбарман, сен эса менинг жаннатдаги қўшнимсан», дедилар.

"Мўътабар қиссалар ва ибратли ҳикоялар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР