Тавсия қиламиз

ГЎЗАЛ ХУЛҚ

Мақолалар access_time20-июль 2020, 11:18

  Саййидимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ”Аллоҳ гўзалдир,…

Бир инсонга «Шуни ҳам билмайсанми?» дейиш осон! 

Мақолалар access_time1-ноябрь 2017, 13:32

Ибратли ҳикоя. Бир йигит ёшгина қизга уйланди. Кунларнинг бирида  уйига…

РАМАЗОНДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ ВА КАРАМЛИ БЎЛИШ

Мақолалар access_time19-июнь 2017, 19:40

 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:  "Набий…

#МУАТТАР_СИЙРАТ

access_time7-март, 10:03 visibility607

ҲИРО ҒОРИДА

  Ислом тарихида икки жой жуда муҳим ўрин тутади. Бири Ҳиро ғори бўлиб, у Макка шимолидан икки фарсах узоқликда жойлашган. Иккинчиси эса унинг жанубида, икки фарсахча узоқликдаги Савр ғоридир. Бу икки ғорга ҳам Ислом тарихида беқиёс аҳамиятга эга жой деб қаралади. Чунки Ҳирода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий тушган. Савр ғори эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларида янги саҳифалар очилишида хизмат қилган. Шу боис мазкур икки ғор исломий даъватнинг бошланиши ва тарқалишида муҳим нуқта сифатида қадрланади десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.
  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан илгари айрим араб ҳанифийлар ҳар йили ёлғизликни ихтиёр этиб, тоғу тошларга чиқиб кетар ва танҳо ҳолда фикр-хаёлга шўнғиб, дунё сирларини англашга уринишарди. Набий алайҳиссалом ҳам ҳақни излаб, ҳидоят йўлини қидириш мақсадида ҳар йили Рамазон ойида халтада озгина озиқ-овқат билан Ҳиро ғорига қараб йўл олар, у ерда танҳо ибодат қилар ва қавмни залолатдан қутқариш йўллари ҳақида узоқ ўйлардилар. Манбаларда у зотнинг Ҳиро ғорига боришни қачон бошлаб, қанча вақт у ерда ўтирганлари хабари берилмаган. Аммо тарихий ҳужжатлардан маълум бўлишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи келиши билан Ҳиро ғорига борар, унда дунёнинг яратилиши, уни яратган Зот тўғрисида тафаккур қилар эдилар. Бунинг илк аломатлари у зотнинг тушларида кўриниб, улар субҳи содиқ каби аниқ-тиниқ бўлар эди.


"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР