Тавсия қиламиз

Тошдек мустаҳкам дўстлик

Мақолалар access_time21-август 2019, 18:28

Икки дўст саҳрода кетиб боришарди. Бир пайт дўстлар баҳслашди ва улардан…

Туш уч хилдир:

Мақолалар access_time25-май 2019, 01:06

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:   “Набий алайҳиссалом…

ИХТИЁРИЙ САДАҚА ҲАҚИДА

Мақолалар access_time31-октябрь 2017, 14:27

Бошқа ибодатлардаги каби, садақа ва хайр-эҳсонда ҳам фарзу вожибдан кейинги…

ТАХОРАТ ВА ҒУСЛ (АЁЛЛАРГА ОИД ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР)

access_time13-март, 15:25 visibility1041

Аёллар қаерда таҳорат қиладилар?

Эркаклар ҳар тоза жойда таҳорат олаверадилар. Аммо аёллар номаҳрам кўзи тушмайдиган жойда таҳорат оладилар ва бу ишлари билан Исломнинг тўсилиш ҳақидаги амрини бажарган бўладилар.

Аёл мисвок тутадими?

Мисвок қўллаш муаккада (таъкидланган) суннатдир. Агар мисвок тутишнинг иложи бўлмаса, тиш чўткаси ёки шаҳодат бармоғи билан тишлар тозаланади. Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қиладилар: «Агар умматимга қийин бўлмасайди, уларга ҳар намоздан аввал мисвок ишлатишни амр этардим» (Ebu Davud: 1/12); «Мисвок ўлимдан бошқа ҳар дардга шифодир» («Kashful Hafa": 1/457).

Баъзи фиқҳ китобларида «Аёллар мисвокни доимий ишлатса, тишлари заиф бўлишидан уларга мисвок ишлатиш мустаҳаб бўлади. Сақич унинг ўрнига ўтади» деган сўзлар учрайди («Merakil Felah»: 20). Аммо ҳадиси шарифларда мисвок фақат эркак учун суннатдир деган ифода йўқ. Аксинча, Ҳазрати Ойиша онамиз (р.а.) шундай дейдилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мисвок тутардилар, сўнг уни ювиш учун менга берардилар. Мен аввал у мисвокни тутиб (яъни, ишлатиб), кейин ювардим ва ўзларига қайтарардим» (Ebu Davud: 1/13).

Имом Таҳтавий эса аёлларнинг сақич чайнашга амр этилмаганини, бунда ҳеч қандай савоб йўқлигини қайд қилган (Tahtavi: 38). Ҳолбуки, мисвок учун амр бор. Савоби ва кўп томонлама фойдаси борлигини Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билдирганлар. Дўхтирлар тиш емирилишининг, устида сариқ қатлам пайдо бўлишининг, милк ва оғизда яралар ва яллиғланиш вужудга келишининг олдини олиш, асаблар, кўзлар, нафас олиш ва ҳазм қилиш йўлларидаги турли ҳузурсизликларни ўнглаш учун мисвок қўллашни тавсия этишади. Ҳатто хотира заифлиги, зеҳн ўтмаслиги каби нуқсонларни ва ёмон ахлоқни тузатишда, ўнглашда ҳам мисвок улуғ тадбирдир. Бунча савобдан, ижтимоий, руҳий ва соғлик фойдаларидан маҳрум қолиш тўғри эмас.

Эр-хотин бир-бирини эркалаб суйишса, таҳорат бузиладими?

Либоссиз, яланғоч ҳолда ёки иссиқликни, тан ҳароратини бир-бирига ўтказадиган даражада юпқа, ҳарир либосларда бир-бирини қучса, эр-хотин таҳорати бузилади. Лекин тан ҳароратини тўсадиган қалин либосда бўлсалар ва мазий деган суюқлик келмаса, таҳорат бузилмайди. Агар бу суюқлик, намлик келса, таҳорат бузилади (Tahtavi: 51).

Аврат жойларни ушлаш таҳоратни бузадими?

Аёл ёки эркакнинг фақат ўзининг аврат жойини ушлаши таҳоратни бузмайди (Tahtavi: 51). Аммо бунда қўлни ювиш мустаҳаб бўлади.

Тирноқ бўялган бўлса, таҳорат дуруст бўладими?

Таҳорат комил бўлиши учун сув таҳоратда ювиладиган аъзоларнинг ҳамма жойига етиши керак. Ювилиши лозим аъзоларда сув етишига тўсиқ бўладиган лаб бўёғи, тирноқ бўёғи, ёғ, сақич каби нарсалар бўлса, таҳорат ҳисоб бўлмайди («Fetava-i Hindiyye»: 1/84; «Nimet-i islam»: 45).

Улама соч устидан масҳ тортиш жоизми?

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қиладилар: "Ясама соч таққанга ва тақтирганга, баданга чизганга ва чиздирганга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!» («Tuhfetu'l Ahvezi»: 8/68).Улама соч тақиш жоҳилият давридан қолган ёмон одатдир. Ясама соч асл сочбўлмаганидан, унинг устидан масҳ тортиш бошга масҳ тортиш ўрнига ўтмайди.

Пайпоқли ҳолда таҳорат оладиларми?

Таҳорат фарзларидан бири оёқ ювишдир. Бирор зарурат туфайли аёл пайпоқли ҳолда оёқларини ювса, таҳорат жоиз бўлади. Ҳанафий мазҳабида оёқнинг тўпиқдан пасти аврат ҳисобланмагани учун пайпоқни ечиб оёқни ювиш лозим. Шундай бўлсада, аёлнинг оёғига қасддан қараган киши гуноҳкор бўлади («Gunumiz Mesleklerine Fetvalar»: 2/27).

Кўкрак ва қулоқдан келган қон таҳоратни бузадими?

Бирор хасталик туфайли кўздан оққан сув ёки кўзнинг сувланиши, кўкрак, қулоқ каби аъзолардан қон, йиринг каби суюқликларнинг оқиб чиқиши таҳоратни бузади (Bilmen, «islam ilmihali»: 66).

Рўмол устидан масҳ тортиш жоизми?

Номаҳрамлар аёлнинг сочини кўриш эҳтимоли бўлса ва аёлнинг рўмоли устидан масҳ тортганида сув ичига ўтса, унинг устидан масҳ тортиш жоиз ("Fetava-i Hindiyye": 1/9).

Ётоқ ўрни маний бўлса, ким ғусл қилади?

Эр-хотин ўринларида маний кўриб, иҳтилом бўлганларини эслай олмай, бири иккинчисига оид эканини aйтса, иккисига ҳам ғусл вожиб бўлади (Ibn-i Abidin: 1/154).

Ғусл қилишдан кейин аёлдан маний чиқса, ювиниши керакми?

Ғуслдан сўнг хотиндан келган маний ўзиники бўлмай, эриники бўлса, такрор ғусл қилмайди, таҳорат олса, кифоя. Хотин маний ўзиники эканига қаноат қилса, яъни, маний сарғимтир ва нозик бўлса, ғусл қилади (Ibn-i Abidin: 1/154).

Соч бўёғи ва мойи ғуслга монеъми?

Агар бўёқ соч толалари устида қатламни ташкил қилса, ғуслга монеъдир. Доришуносларнинг фикрича, соч толалари устида соч бўёғи қатлам ҳосил қилади. Шу сабабли соч бўёғининг ғуслга монеъ бўлиши тасбит ва тасдиқ этилган. Хинадан бошқа барча бўёқлар қатлам ҳосил қилгани сабабли уларни қўллаш жоиз эмас. Соч мойи соч тагига сув етмайдиган даражада қалин сурилса, ғуслга монеъдир. Агар соч остига сув етса ва кўп ёғли бўлмаса, ғуслга монеъ эмас.

Яланғоч ювиниш жоизми?

Кимса кўзи тушмас ерда ювиниш учун ёки бошқа бир узрли сабаб билан ечиниши мубоҳдир («Sahih-i Müslim" (Davudoglu): 2/1080). Ювинаётган жой (ҳаммом) майдони беш квадрат зиро (3,5м2) ва ундан каттароқ бўлса, ғусл қилаётганда аврат жойни ёпиш суннатдир («Cevhere»: 1/14). Зиро узунлик ўлчови бўлиб, 0,7 м.га тенг ва у икки хил бўлади — шаръий ва урфий.Шаръий зиро - тирсақдан ўрта бармоқнинг учига қадар бўлган узунлик. Урфий узунлик — елкадан бармоқ учига қадар бўлган узунлик. Ҳар икки ўлчов ҳам ўз ўрнида мўътабардир.

Жунуб ҳолда ейиш ва ухлаш жоизми?

Жунуб бўлган одам бир нарса ейишни истаса, аввал қўлларини, сўнг оғзини ювади, ундан кейин овқатланса, бўлади («Sahih-i Müslim " (Davudoglu): 2/1006).

Жунуб ҳолда ухлашни истаган одам, агар намоз вақтини ўтказиб юбормай уйғонишига амин бўлса, ухлаши жоиз. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қиладилар: «Шубҳасиз, ичида ит, сурат ва жунуб бўлган уйга Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар фаришталар кирмайди» («Sahih-i Müslim " (Davudoglu): 2/1000).

Бу ҳадисда жунуб ҳолда юришни одат қилган, бир неча вақт намозни ўтказиб юборганлар назарда тутилган. Демак, жунуб бўлгач, қанча тез ғусл қилса, шунча яхши («Sahih-i Müslim» (Davudoglu): 2/1000). Жунуб бўлган одамнинг ухлашдан олдин таҳорат олмоғи машруъдир. Баъзилар мустаҳаб дейишган («Sahih-i Müslim» (Davudoglu): 2/1005).

Жунуб бўлган аёл боласини қандай эмизади?

Эмизикли аёлнинг боласи йиғласа, ғуслга фурсати бўлмаса, кўкрагини ювиб, боласини эмизиши мумкин. Жунуб ҳолида тукларни ва тирноқни олиш Жунуб ҳолда киндик ости тукларини тозалаш ва тирноқ олиши макрухдир («Fetava-i Hindiyye»: 5/357). Бу ишларни ғусл қилганидан сўнг бажариши лозим («Fetava-i Hindiyye»: 3/358). Ой кўрган ва лоҳуса аёллар ҳукми ҳам айни шундай.

Имом Ғаззолий «Иҳёу улумиддин» китобида шундай дейди: «Жунуб бўлган (киши) тирноқ олиши, тукларни қириши, киндик ости ва қўлтиқ остини тозалаши, қон олдириши ёки вужудидан ҳар қанақанги парчани, бўлакни узиши, қўпориши дуруст эмас. Чунки барча аъзолар, бутун вужуд қиёматда тирилганида, ювилмай қолган ёки жунуб бўлганда ювилмай қирилган ҳар тук жунуб ҳолида бўлади» («Mugnil-Muhtace»: 1/75).

Спирал ғуслга монеъми?

Ғуслда ювилиши фарз бўлган жойлар баданнинг ташқарисидир. Бачадон баданнинг ташқарисида бўлмагани учун ювиш мажбурияти йўқ. Спирал бачадоннинг ичида бўлганидан ғуслга монеълик қилмайди.

Жин билан алоқада бўлганга ғусл керакми?

Жинлар менга яқинлашди, алоқада бўлди ва одатдаги жинсий алоқада сезадиган завқни ҳис этдим, деган сўзларнинг ўзи ғуслни шарт қилмайди. Аммо хотин киши бундай алоқадан маний кўрса, иҳтилом бўлгани учун ғусл қилиши керак («Fetava-i Hindiyye»: 1/15).

Аёл соч ўриминй ёйишга мажбурми?

Аёл ўрилган сочларини ғуслда ёйишга мажбур эмас («Dureru'l -Hukkam»: 1/17). Ўрилган соч тубига сув тегиши етарлидир. Бундан мақсад енгилликдир. Аммо сочлар ўрилмаган бўлса, ҳамма жойини ювиш фарздир. Агар ўримлар бир модда билан бир-бирига ёпишиб, соч тубига сув етиш имкони бўлмаса, соч ёйилиши керак. Умму Салама (р.а.) онамиз: «Ё Расулуллоҳ, мен сочларини ўриб, боғлаган бир хотинман. Жунуб ва ҳайздан ғусл қилаётганимда соч ўримини ечайми?» деб сўраганида, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қилдилар: «Қўш ховучлаб бошингдан уч бора сув қуйсанг, етарлидир» («Subulu 's Selam»: 1/91). Arap эркакнинг узун ва ўрилган сочи бўлса, уларни ёйиб, ечиб ювиши шартдир («Dureru'l-Hukkam»: 1/17).

Хотин киши жинсий алоқадан сўнг ҳайз кўрса, ғусл лозимми?

Arap хотин киши иҳтиломдан ёки эри билан алоқадан сўнг ҳайз кўрса, ғусл ихтиёрий — хоҳласа, ғусл қилади, хоҳласа, ҳайздан сўнгга қолдиради. Чунки ғусл намоз ўқиш учундир. Намоз эса, ҳайз ҳолига кирган аёл учун қон тўхтамасидан аввал мумкин эмас. Шунга қарамасдан, намоз ўқимайдиган ҳайз муддатида бўлсада, ювинган яхшидир («el-Mebsut»: 1/170). Чунки вужудни тоза сув билан ювиш қон айланишини яхшилайди. Ҳайз муддати тутаган хотин ғусл қилмай эри билан алоқа қилган бўлса, яқинликдан сўнг бир ғусл етарлидир (Ibn-i Abidin: 1/155).

Ғуслда жинсий аъзони ювиш керакми?

Ҳайз, нифос ва алоқадан сўнг ғусл қилаётганида хотин киши жинсий аъзосининг ташқарисини ювмоғи вожибдир. Ичини эмас. Кўз ташқариси, қулоқ ва бурун тешикларини ҳам ювиш вожибдир. Хотин киши ғусл қилаётганида жинсий аъзосининг ташқарисини ювади, лекин ичига бармоқ суқмайди («Dureru'l-Hukkam»: 1/18).

Тирноқ бўёғига ўхшаш нарсалар ғуслга монеъми?

Ғусл дуруст бўлиши учун сув терига ва тирноққа тегиши керак. Хотин киши ғусл қилаётганида тирноғининг остида, устида ёки вужудининг бошқа бир ерида сув тегишига монеълик кдладиган хамир, балиқ тангачаси (лаб ва тирноқ бўёғи) каби нарсалар бўлса, уларни кетказиши вожибдир. Кетказмаса, ғусли ўрнига ўтмайди («Cevhere»: 1/12). Тирноқ бўёғи ғусл ё таҳоратдан сўнг сурилган бўлса ҳам кейинги ғусл ва таҳорат дуруст бўлмайди. Бинобарин, тирноққа бўёқ суртилган бўлса, қеч бир ибодат дуруст бўлмайди.

Ғусл қилаётганда «бисмиллоҳ» айтиладими?

Ғусл бошлашда «бисмиллоҳ»ни айтиш суннатдир. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Машруъ бўлган ҳар бир иш «бисмиллоҳ» билан бошланмас экан, у ишнинг охири кесикдир (яъни, йўқдир)», деб марҳамат қилдилар («Merakil Felah ": 31; «Cevhere»: 2/12). Ғусл машруъ ва фарз ибодатлардан бўлгани учун «бисмиллоҳ» билан бошланади.

 

“Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар” китобидан.

Mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР