Тавсия қиламиз

ЖАННАТ ЧОДИРЛАРИ, БОЗОРЛАРИ, ЖАННАТИЙЛАРНИНГ ДУНЁДА ҚИЛГАН ИШЛАРИ ВА ИБОДАТЛАРИНИ ЭСЛАШЛАРИ

Мақолалар access_time15-апрел 2020, 11:55

Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам…

ҲАКИМЛАР САБР ҲАҚИДА

Мақолалар access_time14-октябрь 2018, 14:26

  Анушервондан ҳикоя қилинади: "Дунёнинг барча ишлари иккига бўлинади.…

ҲАР БИР ЛАХЗА БАХТДИР!

Мақолалар access_time22-июль 2019, 12:13

Қачон толеим куларкин? Бу савол барчамизда бўлиши табиий. Савол шу даражада…

#МУАТТАР_СИЙРАТ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа қабилаларни Исломга чақиришлари

access_time31-март, 09:02 visibility229

  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам фаолликларини ошириб, ҳаж мавсумида Қурайш таъсирига тушмаган қабилалар орасида даъватни кучайтиришни маъқул кўрдилар. Шу мақсадда уйма-уй, ўтoвма-ўтов юриб даъват қила бошладилар. Аммо даъватга на Кинда, на Омир ибн Саъсаъа ва на Бани Ҳанифа қабилалари ижобий жавоб берди. Улар даъватни мутлақо рад этишди. Чунки Абу Лаҳаб изма-из юриб, одамларга: “Эй халойиқ, бу укамнинг ўғли, унга ишонманглар, у ўтакетган ёлғончидир”, дер эди. Абу Лаҳабнинг сўзларини эшитганлар ажабланишар ва уларда озгина бўлса-да, даъватга ишонч туйғуси уйғонарди. Буни сезган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага келган ҳожиларнинг ҳар бирига даъватларини янада дадилроқ етказишга уринардилар.
  Бир куни у зот Абу Лаҳабни ғафлатда қолдириб, хазрaжлик Ясриб араблари олдидан ўтдилар. Улар Маккага Авс қабиласи устига юриш қилиш учун Қурайш билан аҳдлашгани келишган эди. Авс қабиласи Буос кунидаги жангда Хазраж қабиласи устидан ғалаба қозонган эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ясриб арабларидан ҳол-аҳвол сўрагач, Ясрибдаги яҳудийлар уларнинг иттифоқчилари эканини фаҳмладилар. Дарҳол уларга киришни таклиф этдилар. Улар ҳам бу таклифга мойиллик билдиришди. Чунки яҳудийлардан келиши умид қилинаётган пайғамбар тўғрисида кўп Исломга эшитишган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни айнан ўша пайғамбар деб билишди. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга имон келтириб, даъватларини тасдиқлашди. Бу воқеа Ислом келганига ўн бир йил тўлганида рўй берди.

  Ясриб араблари Ватанга янги дин ва янги эътиқод билан қайтишганида аҳоли уларни қучоқ очиб, шоду хуррамликда кутиб олди. Ислом яшин тезлигида халқ орасида тарқалиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари тилларда достон бўла бошлади, одамлар эса гуруҳ-гуруҳ бўлиб, янги динни қабул қилишарди.


"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР