Тавсия қиламиз

Исломда эътикофда ўтириш тартиби ва фазилати

Мақолалар access_time9-июнь 2018, 13:29

РАМАЗОН-2018 Исломда эътикофда ўтириш тартиби ва фазилати Шрифт ўлчами  уменьшить…

ТИЛОВАТ САЖДАСИ

Мақолалар access_time11-май 2020, 00:40

ТИЛОВАТ САЖДАСИ   Қуръони Каримнинг ўн тўртта сурасидаги (баъзи мазҳабларда…

#МУАТТАР_СИЙРАТ

Мақолалар access_time19-март, 10:41

ҚУРАЙШЛИКЛАРНИНГ КЕСКИН ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ   Бани Ҳошим ва Бани Абдулмутталиб…

МЕҲМОННИНГ ҲУРМАТИ ВА УНГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

access_time3-апрел, 22:07 visibility560

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келди. Ул зот аёлларига одам юбордилар. Улар:
«Хузуримизда сувдан бошка ҳеч нарса йўқ», дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким буни ўзи билан олиб кетади — ёки мехмон қилади?» дедилар.
Ансорийлардан бир киши:
«Мен», деди ва уни аёлининг олдига олиб бориб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳмонларига икром кўрсат», деди.
«Ҳузуримизда болаларнинг егулигидан бошқа ҳеч нарса йўк», деди у.
«Таомингни тайёрла, чироғингни ёқ. Болаларинг кечки овқат истаб қолишса, уларни ухлатиб қўй», деди.
У таомини тайёрлади, чироғини ёқди ва болаларини ухлатди. Сўнг туриб, гўёки чироғини тўғрилаётган бўлиб, уни ўчириб қўйди. Иккиси унга ўзларини таом еяётгандек қилиб кўрсатдилар ва оч ҳолда ухлашди.
Тонг отганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига боришди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Батаҳқиқ, Аллоҳ иккингизнинг қилмишингиздан ажабланди», дедилар. Ва Аллоҳ, «Ва агар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундай кишилар, ҳа, ўшалар зафар топувчилардир» оятини нозил килди».

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайхи васаллам бошлиқ саҳобалар ўз меҳмонларини қай даражада икром қилишларининг намунаси ҳақида сўз бормоқда. Роббул оламиннинг ҳабиб Расули Муҳаммад Мустафонинг уйларида сувдан бошқа бирор нарса бўлмаслигини кўринг!

Меҳмон келганда тўққизта уйдан бирортасида бир бурда нон топилмаганига қаранг!

Шу билан бирга, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меҳмонга узр айтиб, жавоб бериб юбормадилар. Балки уни меҳмон қилиш учун бошқа чора ахтардилар.

«Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким буни ўзи билан олиб кетади?» дедилар».

Энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дорилфунунлари талабаси — мазкур мезбонликни ўз зиммасига олган саҳобийнинг меҳмондўстлигига назар солинг!

Мезбон саҳобия аёлнинг нодир ахлоқига назар солинг!

Мазкур саҳобий меҳмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳмонлари эканини аёлига айтишни ўзига шараф деб билди.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳмонларига икром кўрсат», деди».

Аёл ҳам борини айтди. Меҳмонга билдирмай, уйда болаларга аталган таомдан бошқа егулик нарса йўк эканини эрига арз қилди. Икковлари маслаҳат қилиб, болаларни овқат егизмай ухлатишди. Таом пишганда, аёлнинг ўзи ва эри таом емаётганини мехмон кўрмаслиги учун чироқни ўчириб қўйди. Эр-хотин меҳмонга ўзларини таомдан тановул қилаётган қилиб кўрсатиб, аслида ҳеч нарса емай ўтирдилар. Улар оч ҳолда ухлашди. Аммо ўзлари меҳмонга бир амаллаб бўлса ҳам таом тақдим қилганларидан ҳурсанд эдилар.

Мазкур эр-хотин саҳобийларнинг бу ишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳсинларига сазовор бўлди. Энг муҳими, Аллоҳ таоло уларнинг бу меҳмондўстликларини мадҳ этиб оят нозил қилди.

Аллоҳ таоло Ҳашр сурасидаги қуйидаги оятни нозил қилди:

«Ва агар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устин қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундай кишилар, ҳа, ўшалар зафар топувчилардир» (9-оят).

“Одоблар хазинаси”дан

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР