Тавсия қиламиз

Тафаккур_вақти

Мақолалар access_time9-октябрь 2018, 11:37

Кичик бир сичқон катта туянинг тизгинидан маҳкам ушлаган ҳолда, мағрурланиб…

ШАЪБОН ОЙИ РӮЗАСИ

Мақолалар access_time6-апрел 2020, 21:24

Азизлар, Шаъбон ойи рўзаси ҳақида қандай маълумотга эгасиз? 1) Оиша розияллоҳу…

Дунёга алданиб, охиратимизни бой бериб қўймайлик.

Мақолалар access_time21-декабр 2017, 14:40

Имом Абу Довуд Савбан розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:  «Расулуллоҳ…

#МУАТТАР_СИЙРАТ ИККИНЧИ АҚАБА

access_time5-апрел, 09:09 visibility450

  Даъватнинг ўн учинчи йили, ҳаж мавсумида исломни қабул этувчилар сони сезиларли даражада ошаётнгани кўриниб қолди. Шу йили йетмиш уч эркак ва аёл мусулмонлар ҳамда Ясриб ҳожиларнинг ҳали ўз динларини тарк этмаган бир гуруҳ жамоаси, Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу бошчилигида Маккага келишди. Мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга махфий равишда вакил юбориб, ташриқ кунлари ўрталарида Ақабада учрашмоқчи бўлаётганларини билдиришди. Ҳожилар ҳаж маросимини якунлаб, уйқуга кетишгач, аста-секин от ҳамда туялари оёқ товушларини чиқармай, йўлга тушишди ва бирин-сирин Ақабада тўпланишди. Сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни интизорлик билан кутиб ўтиришди. Кўп ўтмай, у зот амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу ҳамроҳлигида етиб келдилар. Аббос розияллоҳу анҳу ҳалигача эски динида бўлса-да, укасининг ўғлига нисбатан кучли меҳр-муҳаббати туфайли у зот билан бирга тўпланганлар ҳузурига келди. Шунингдек, мадиналиклар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўртасида тузиладиган аҳду паймондан кўнгли тўқ бўлишини истаган эди. Шунинг учун ҳам Аббос ансорларга (ясрибликларга):
— Эй Хазраж аҳли! (Авс қабиласидан келганлар озчиликни ташкил этарди. Шу боис уларнинг номини тилга олмади.) Билганингиздек, Муҳаммадни унга қарши чиққанлардан ҳимоя қилдик. У уруғимиз ичида обрў-эътиборга эга. Ўз юртида қудратли ҳимоя остида эканига қарамай, сиз томонга бориш ва сиз билан яшаш истагида. Агар унинг даъватига содиқ бўлсангиз ва уни душманларидан ҳимоялаб, бу йўлда учрайдиган машаққатларга бардош бера олсангиз, майли, у юртингизга борсин. Аммо унга хиёнат қилиб, ватанидан чиқиб кетгандан сўнг душманлари қўлига топширмоқчи бўлсангиз, у ҳолда уни Ҳозирдан ўз ҳолига қўйинг, - деди.
Мадиналиклар Аббосга:
— Биз гапларингни яхшилаб эшитдик ва тушуниб олдик. Энди сиз, гапиринг ё Расулуллоҳ! Ўзингиз ва Раббингиз учун нимани яхши кўрсангиз, ўшани танланг, — дейишди.

  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони каримдан баъзи оятларни ўқидилар, одамларни Исломга киришга чақириб ва Аллоҳнинг динига ундаб:

— Мени ўз аёлларингиз ва болаларингизни ҳимоя қилганингиз каби ҳимоя қилишингизга аҳдлашаман, — дедилар.

  Буни эшитган қабила оқсоқоллари ва саййидларидан Барро ибн Маърур ўрнидан турди, у зотга қўлини чўзиб:

— Айтганларингизни бажаришга қасам ичамиз. Ахир биз жангчилармиз, уруш ўғлонларимиз! Бу касб бизга ота-боболаримиздан мерос қолган, — деди. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўпланганлар орасидан мусулмонларга бош-қош бўлиб туриш учун ўн икки кишини танладилар ва нуқаболар (иш бошилар) дея номладилар. Улар Мадинага қайтишганидан сўнг Ислом дини тезлик билан ёйилди ва одамлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага келишларини сабрсизлик билан кута бошладилар.
  Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ақабада ўтказган тадбирлари бутпарастликни таг-томири билан қўпориб ташлашга сабаб бўлишини Қурайш ҳали билмасди. Шунингдек, ўша тадбирдан сўнг Ясрибда Исломий даъват қуёши оламга ўз зиёсини сочишини ҳам кутмаган эди. Худди шайтон (Қурайш) Ақаба тепалигида туриб:
— Эй бозорлардаги халойиқ! Мусулмонлар бу ерда йиғилишиб, сизга қарши уруш эълон қилишга тил бириктириб олишди, қараб тураверасизларми?! — деб бақираётгандек эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса унга:

— Сенинг албатта, кунингни кўрсатажакман, эй Аллоҳнинг душмани, – деяётгандек эдилар.

  Ҳожиларнинг ҳар йили Ақабада шайтонга тош отишлари рамзий маъно касб этиб, шайтон қаршилигига қарамай, исломий даъватнинг муваффақиятга эришувида Ақабадаги байъат қанчалик катта ўрин эгаллаганини англатади.

  Араблар одатига кўра, ораларига бирор бегона мусофир кирса, уни ҳимоя қилишга онт ичишади. Чунки у уларга қўшни бўлиб қолади. Қўшнини ҳимоя қилиш арабларнинг ўзига хос фазилатларидандир.
  Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва амакилари Аббос қурайшликлар уларни Ясрибда ҳам тинч қўймаслигини, бундай вазиятда даъват эгасини ҳимоялаш осон иш эмаслигини, ясрибликларнинг Қурайш хусуматига қарши узоқ чидай олмасликларини яхши билишарди. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни қурайшликлардан ҳимоялаш учун Ясрибликларга онт ичириш зарурати пайдо бўлди. Бундай йўл тутишга асослар етарли эди. Қурайш аввал ҳам Ҳабашистонга ҳижрат қилган мусулмонларни ватанларига қайтаришга ёки қатл эттириб юборишга уринган эди.

 

"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР