Тавсия қиламиз

Ёшроқ эркак вафот этса, кeлинни гўдаклари...

Мақолалар access_time11-июль 2017, 11:12

Ёшроқ эркак вафот этса, кeлинни гўдаклари билан отасиникига ҳайдаб юбориш.…

«...ЛЕКИН ФАРЗАНД ҚАЛБГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАДИ»

Мақолалар access_time30-январ 2019, 15:09

#Ривоят          Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят…

“ЮНУСОБОД ОҚТЕПА” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ХАТМОНА

Янгиликлар access_time20-май 2019, 02:34

19 май якшанба куни Юнусобод тумани бош имом-хатиби Устоз Саййид Раҳматуллоҳ…

#Муаттар_сийрат ҒАЗОТЛАР БОШЛАНИШИ

access_time21-апрел, 14:31 visibility158

Ваддон (Макка ва Мадина ўртасидаги қишлоқ) ғазоти

  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрдиларки, мусулмонлар томонидан қилинган хатти-ҳаракатлар беҳуда кетди. Мусулмонларнинг Қурайш билан келишувга эришиш умиди амалга ошмади. Шу боис ҳижратнинг иккинчи йили 12 Рабиул аввал санасида қурайшликлар карвони билан учрашиш ва карвон ўтадиган йўлда яшовчи Бани Замра қабиласи билан иттифоқ тузиш мақсадида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлга чиқиб, Ваддон қишлоғига етиб келдилар. Бироқ карвонни учратмадилар. Чунки карвон ўтиб кетган эди. Лекин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Замра қабиласи билан иттифоқ туздилар. Унга кўра, Бани Замра мусулмонлар паноҳида тинч-омонликда яшайдиган, бирорта душман тажовуз қилса, мусулмонлар уларни ҳимоясига оладиган, зарурат туғилганида улар ҳам мусулмонларга ёрдам кўрсатадиган бўлишди.

Буват (тог номи) ғазоти

  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ваддон ғазотидан қайтганларидан бир ой ҳам ўтмай, Шомдан Қурайшнинг юз кишилик карвони Умайя ибн Халаф ҳамроҳлигида келаётгани ҳақидаги хабарни эшитдилар. Улар икки минг беш юзта молни ҳайдаб келишаётганди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалл муҳожирлардан иборат икки юз кишини олиб, Буват тарафга жўнадилар. Аммо карвонга ета олмадилар. Карвон ўтиб кетган эди.

Ашира (Ризво тогига яқин бир қишлоқ) ғазоти

  Жумодул аввал ойида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Шомга Абу Суфён бошчилигида кетаётган Қурайш карвони билан учрашиш мақсадида Аширага етиб бориб, у ерда Бани Мудлиж ва унинг иттифоқчилари билан аҳднома туздилар. Аммо карвон ўтиб кетган эди. Карвоннинг қайтишини кутиш учун у зот Мадинага қайтдилар.

Сафвон ғазоти

  Бу сафарни “Биринчи Бадр ғазоти” деб ҳам аташади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аширадан қайтганларидан кўп ўтмай, мушриклардан Карз ибн Жобир Феҳрий Мадина атрофларида ўтлаб юрган подаларни ўғирлаб кетиш учун ҳужум қилиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қидириб Бадр тоғи томонидаги Сафвон водийсига бордилар. Бироқ уни топа олмай, Мадинага қайтиб келдилар.


"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР