Тавсия қиламиз

ИЛМ ЎРГАТИШ ШАРАФЛИ ВАЗИФАДИР

Мақолалар access_time1-октябрь 2017, 10:24

Маълумки, Ҳазрати Одам алайҳиссаломга Аллоҳ таоло барча фаришталарни таъзим…

Энг намунали оила

Янгиликлар access_time12-декабр 2017, 12:40

Ўзбек миллий академик драма театри биносида “Энг намунали оила”…

Ажойиб дуо.

Мақолалар access_time13-ноябрь 2017, 16:19

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Ҳазрат…

Биласизми: Қуръонда саҳобалардан фақатгина Зайд ибн Ҳорисанинг исмлари зикр қилинган

access_time10-май 2017, 15:58 visibility1107

#Биласизми:

1. Охирида икки пайғамбарнинг исми келган сура бу Аъло сурасидир.

2. Аввалида икки мевани зикри келган сура бу Тин сурасидир.

3. Ҳар бир оятида Лафзи жалола бўлган сура Мужодала сураси.

4. Лафзи жалола Қуръони каримда 980 марта зикр қилинган.

5. Қуръонда энг кўп зикр қилинган пайғамбар бу Мусо алайҳиссаллом.

6. Қуръонда саҳобалардан фақатгина Зайд ибн Ҳорисанинг исмлари зикр қилинган.

7. Қуръонда фақатгина бир аёлни исми зикр қилинган. У ҳам бўлса Марям онамиз.

8.Қуръони Каримни учдан бирига «Ихлос» сураси тенглаштирилган.

9. Қуръони Каримни тўртдан  бирига «Залзала» ва «Наср» суралари тенглаштирилган.

10. Қуръони Каримдаги оятлар саййидаси Оятал курсий. Бу оят «Бақара»сурасининг 255 ояти.

11. Қуръони Каримда «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» калимаси Сура бошларида 113 марта ва «Намл» сурасининг 30-оятида яна бир марта. Жами 114 марта.

12. Араб алифбосининг ҳамма ҳарфлари икки оятда иштирок этган оятлар: 
Оли-Имрон сурасининг 154-ояти ва Фатҳ сурасининг 29-ояти.

mehrob.uz матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР