Тавсия қиламиз

ШУКР ВА ФИКР

Мақолалар access_time29-март 2018, 12:15

Банданинг боши - Аллоҳнинг тоши, дейдилар. Бошингга кўргулик тушса, ноумид…

ОҚ БЎЛИШ ЖАЗОСИ... (ибратли ҳикоя)

Долзарб мавзу access_time10-март 2017, 18:24

Бир кекса аёл ўғли ва келини билан бир ҳовлида яшар эди. Бир куни ўғил ишдан…

Сеҳргарни таниб олиш мумкин бўлган аломатлар

Мақолалар access_time7-август 2017, 18:52

Муолажа қилаётганларнинг бирортасида қуйидаги аломатлардан бирортаси топилса,…

Шайтоннинг намоздаги васвасалари  

access_time30-июнь, 13:34 visibility309

Шайтон айтар экан: 
1. Банда намоз ўқимоқчи бўлса, «Ҳали вақт бор-ку, ҳозир бандсан, олдин ишингни битириб ол, кейин ўқирсан», дейман.
 
2. Намозини ўзим кечиктира олмасам, одам-шайтонлардан бирини юбораман.  
 
3. Буни ҳам қила олмасам, намоз ўқиётганида келиб, «Ўнгга қара. Чапга бир қара», дейман. Қараши билан юзидан «ўпиб», пешонасини силаб қўяман. Кейин эса: «Ана энди намозинг бузилди!» деган васваса билан намозини бузаман. 
 
4. Ўнггу сўлига қарата олмасам, шошилтираман, шунда у худди хўроз дон чўқигандек тез-тез ўқийди. 
 
5. Буни ҳам қилдира олмасам, жамоат билан намоз ўқиётганида келиб, шошилтираман, шунда у бошини саждадан имомдан олдин кўтаради. Ҳам намози бузилади, ҳам Аллоҳ бундайларни қиёмат куни эшак бошли қилиб тирилтиради 
 
6. Буни ҳам эплай олмасам, намозда бармоқларини қирсиллатишини айтаман. Бу эса менга тасбеҳ айтгани бўлади 
 
7. Камбағал, бечоралаларга бориб, «Намоз сизлар учун эмас, бекорга вақт кеткизманглар!» дейман…   
 
8. Касалларнинг ёнига бораман-да, «Касалларга мажбурият йўқ, тузалгандан кейин ўқирсан», дейман. Шунда улар ношукрлик қилиб, Аллоҳга исён қилади, баъзилари эса куфр сўзларни айтиб юборади 
 
Аллоҳ таоло айтади: 
«Иблис: «Мени иғвога учирганинг сабабли Сенинг тўғри йўлингда уларни тўсиб ўтираман. Сўнгра уларнинг олдиларидан, орқаларидан, ўнгу чап томонларидан келаман. Шунда уларнинг кўпларини шукр қилувчи ҳолда топмaссан», деди.  
(Аъроф сураси, 16-17-оятлар) 
 
Шайтон васваса қилса, Аллоҳ таолога дуо қилиб, шайтоннинг шарридан паноҳ сўранг. Роббимизнинг оятларига – далил-ҳужжатларига қулоқ солинг. Аллоҳ таолога яқин экансиз, қўрқманг, ғамгин бўлманг:  
Роббимиз: «Шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилинг, чунки шайтоннинг ҳийласи заифдир», деган (Нисо сураси, 76-оят).

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР