Тавсия қиламиз

“ХЎЖА АҲРОР ВАЛИЙ” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ХАТМОНА

Янгиликлар access_time17-июнь 2017, 01:20

16 июнь Рамазон ойининг 21 куни Юнусобод бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов…

ШАРИАТ ЕНГИЛ ВА ОСОНДИР

Мақолалар access_time21-январ 2020, 09:42

 Мўминни хотиржам қиладиган ҳолатлардан бири Ислом шариатининг енгиллиги…

ҲАСАДГЎЙ 

Мақолалар access_time7-сентябр 2017, 15:45

Дунёдан воз кечиш

access_time8-июль, 18:49 visibility218

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Азалдан то абад ўзининг улуғлиги ва қудрати интиҳосига ҳад-ҳисоб ё ўлчов белгиламаган, ваҳм-тасаввур қадамлари учун зинапоя, фаҳм-идрок пайконлари етиб борадиган белги ё нишон тайин этмаган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин. Ўзининг севикли қули, пайғамбари Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин.

«Бўл» сўзи ила яралди. Инсониятга макон этиб белгиланди. Ўзига ром этади, кўзларни қувонтиради, кўриб гўзаллигидан ҳайрат олади инсон. Дунё – суръат аслида. Фақатгина шовқинлардан иборат. Асл келмоқ ва кетмоқнинг моҳиятини англамаслар учун ҳақиқий қамоқ. Ҳа, неча-неча инсонлар асир унда, ўзлари билмаган ҳолда асирлик муддатини ўтаяпти. Бермоқ ва олмоқ не аслида? Бу сўзнинг асли не? Нимани бермоқ керак ва нени олмоқ? Улкан дунё, унинг ичида яна бир дунё, унданда ичкарироқда англаганлар учун иккала дунёданда улкан, англамаганлар учун эса бу икковиданда кичикроқ аҳамиятсиз дунё. Аллоҳ таоло айтади: «Мен инсонлар ва жинларни фақат менга ибодат қилишлари учун яратдим». Инсон бу ҳаётга нима сабабдан келганини билиши керак. У бу ҳаётга мол-дунё тўплаш ва кейин уни йўқотиб қўймаслик учун ўзиданда кечиб яшаш учун юборилмади. У синов учун юборилди ва Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида ҳаммасини аниқ қилиб белгилаб қўйди. Қалбингизни кераксиз нарсалар билан тўлдирманг. Бир қалбга икки нарса сиғмайди. Ўйлаб кўрайлик, мол орттираман деб неча ибодатни зое қилдик, ибодатларда тўла қойим бўлсакда хушу билан ўқий олдикми? Банда дунёдан воз кечиши керак деган жумлани эшитганимизда ўйлаб қоламиз. Қандай қилиб, бу мумкин эмаску деймиз. Бир ҳадис келган, лекин бу ҳадис жуда заиф. Унда айтиладики: «Бу дунёдан воз кеч, шунда Аллоҳ сени яхши кўради. Бу дунёни одамларга қолдир ва улар ҳам сени яхши кўради». Ростдан ҳам инсон бу дунёдан воз кечса Аллоҳнинг муҳаббатига эришади. Зоҳидлик барча мусулмонлардан талаб қилинади. Лекин зоҳидлик бу камбағаллик эмас. Балки зоҳидлик дунё қалбингда эмас, қўлингда бўлишини англатади. Тарихдан қанча уламоларимизни олиб қаранг. Улар бой бўлишган, аммо шу билан бирга зоҳид ҳам бўлишган. Юқорида айтганимиздек, зоҳидлик бу камбағаллик эмас, яъни дунё сенинг қалбингдан чиқиб кетишидир. Дунё келса ҳам ғам чекмайман, дунё кетса ҳам ғам чекмайман. Дунёга боғланган қалб эмас, Аллоҳга боғланган қалб билан яшаш бу зоҳидлик. Агар сен бу дунёда зоҳид бўлсанг, агар қалбингни унга боғламасанг, уни деб сиқилмайсан, уни деб хурсанд бўлмайсан. Аллоҳ таоло айтгандай: “Бирор мусибатни пайдо қилмасимиздан олдин, у китобда битилган бўлур. Акс ҳолда ер юзида ва ўз шахсларингизда сизларга бирор мусибат етмас”.

Инсон бу дунёда ўзидан кетган нарсага ташвиш чекиши ва ўзига келган нарсадан хурсанд бўлиши керак эмас, агар келса яхши, кетса ундан ҳам яхши деб яшаш асли зоҳидликдир. Борлиқда не бўлса ҳаммаси ўткинчидир. Агар инсон бу дунёда зоҳид бўлса, у деб йиғламайди, у деб терламайди. Бу дунёнинг нозу неъматларидан фойдаланишнинг ҳеч қандай муаммоси йўқ. Бу дунёда зоҳид бўл, Аллоҳ сени яхши кўради. Одамларнинг қўлларидаги нарсалардан беҳожат бўл,  одамлар сени яхши кўришади. Инсонлар билан дунё ишларида рақобат қилишни бошласанг, улар сендан нафратланишни бошлашади. Ҳаттоки ўз аканг, ҳатто энг яқин биродаринг билан дунё ишларида рақобат қилишни бошлашинг биланоқ улар сени ёмон кўра бошлашади. Нега бундай дейсанми? Чунки улар дунё учун рақобатлашишади. Бу ҳолга тушганлардан ва улардан бўлиб қолишдан Аллоҳ асрасин. Бугун бир нарса учун қайғурасан, эртага яна бири чиқиб келади. Ва бу ҳол кетма-кет, тинимсиз давом этаверади ва сени бу дунёга асир қилади. Дунёга берилган инсонлар фақатгина қийматлар билан ҳисоблашишади. Кулгили ҳолат - қийматсиз бўлган заминда қийматлардан гаплашиш... Ва улар мен реал инсонман, ҳис туйғуларга берилмайман деган гапларни ишлатишади. Реализм динсизликка олиб келади. Зоҳид бўлган инсон учун қийматнинг эса қизиғи йўқ. Дунё билан қалби боғланмаган, яъни унинг учун ғам чекмаганлар учун қийматлар ёддир. Баҳоуддин Нақшбанднинг олтинга тенг гаплари бор. Ул зот айтадиларки: «Дилба ёру, Дастба кор», яъни «Қалбинг Аллоҳда, Қўлинг меҳнатда бўлсин». Бу ҳақиқий зоҳидликдир. Меҳнат қилмоқ керак, аммо қалбда Аллоҳ бўлмоғи даркор. Ҳар нафасда, ҳар ишда унинг номини ёд этиб туришимиз керак.

Ўйлаб кўринг нени олиб келдик ва нени олиб кета олардик.

Тафаккур қилинг...

Mehrob.uz матбуот хизмати

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР