Тавсия қиламиз

Эри билан тенгма-тенг гап талашиб, беҳурмат қилган аёллар оқибатда нимага эришишлари...

Мақолалар access_time13-апрел 2018, 11:20

      Эр арзимас нарсага талоқ айтяпти, бир айтганда минг…

Саловотни қизғонманг

Мақолалар access_time23-ноябрь 2017, 10:57

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Бахил; ҳузурида зикр…

РЎЗАНИНГ ШАРТЛАРИ Рўза тўғри бўлиши учун уч хил шарт мавжуд бўлиши лозим.

Мақолалар access_time18-май 2018, 03:54

Биринчи шарт – лозим бўлиш шартлари.  Бу шартлар тўртта: …

Онамми!? Намозимми!?

access_time26-июль, 20:24 visibility403

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бану Исроилда Журайж исмли авлиё одам бўлган экан. Ибодатда мустаҳкам, жуда парҳезкор инсон эди. Пахса деворли ибодатхона қуриб ўша ерда ўз ибодатларини қилар экан. Авваллари тожир бўлган дейилади тафсир китобларда, лекин кейинчалик тижоратни ташлаб, ибодатга ўтиради. Онасига кўп хизмат қилган, онасининг розилигини олган киши эди. Бир куни онаси келиб ўғлини ташқаридан чақирди. Ибодатхонани ичида ўғил намоз ўқирди. Нафл намозини адо этарди. Намозда ўйладики:

–  Ё Раббий, онамми намозимми?

У ўзича қарор бердики, намозим деди. Онасига жавоб бермай намозини ўқийверди. Она ҳар сафар чақирганда уч марта чақирарди, жавоб бўлмаса қайтиб кетарди. Яъни бир кунда уч марта чақирарди. Уч маротаба келганида ҳам Журайж намоз вақтида бўларди. Ҳар сафар:

 —Эй Роббим, онамми намозимми? – дерди ва намозига тўхталарди.

Журайж ана шундай ихтиёр қилган одам эди. Аслини олганда онасининг розилигини олган, лекин намозда онага ҳам жавоб бериб бўлмайди деб ўйларди. Ҳолбуки, нафл намозини тезлатиб туриб она тугул бошқаларга ҳам жавоб берса бўлади. Аммо Журайж онага жавоб бермади. Учинчи кун учинчи марта ҳам Журайжнинг онаси ўғлини чақирди, яна жавоб бўлмагач она дуо қилди:

–  Аллоҳ сени бузуқ аёлларнинг туҳматига учратмасдан ўлдирмасин, – деди ва кетди.

Албатта Журайжнинг обрўси баланд эди, уни кўра олмайдиганлар ҳам йўқ эмас эди. Душманларининг даврасида қандай қилсак Журайжни шарманда қила оламиз деган маслаҳатлар тез-тез бўлиб турарди. Бир куни чиройли, аммо енгилтак бир аёл:

–  Мен уни йўлдан ураман, – деди ҳамда гаров ўйнади.

Журайжнинг олдига бориб уни ўзига қаратмоқчи бўлиб турли ишвалар қилди, аммо Журайж унга илтифот қилмади. Кейин у аёл тоғларга чиқиб кетдида, бир чўпонни топди. Аёл чўпон билан яқин муносабатда бўлиб, ундан ҳомиладор бўлди. Вақт ўтиб болани дунёга келтирди. Боланинг отаси ким деб сўрашганда Журайж деди. Одамлар эса сўроқ-сўров қилмасдан Журайнинг ибодатхонасига келиб ибодатхонани бузишди. Журайжнинг ўзини эса калтаклашди. Улар:

–  Биз сени оқил, ибодатли одам деб юрсак, сен ҳаромхўр экансан-ку, – дейишди.

Шунда Журайж намоз ўқиди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам мушкул вазиятга тушсалар намоз ўқир эканлар. Биз мусулмонларга ҳам бу амал суннатдир. Намозини ўқиб бўлгач деди:

–  Менга болани кўрсатинглар.

Бола бешикда ётарди. Бордида боланинг қорнига бармоғи билан ниқтаб, деди:

–  Эй бола, отанг ким?

Бешикдаги бола тилга кириб, отам чўпон дея унинг исмини айтди. Одамлар хато қилганларини тушунишди. Ибодатхонани қайтиб пахса девордан қуриб беришди.

Мана шу воқеани Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига ҳикоя қилиб берганлар. Бу воқеадан тушунишимиз керак бўлган нарса - онанинг даражаси нақадар юксаклигидир. Шунинг учун уламоларимиз айтишадики:

–  Онанг сени бир ишга буюраётган бўлса, Роббинг сени ибодатга чорлаяпти.

Бу воқеадан нени хулоса қиламиз. Она деган улуғ зот ўзининг бир дуоси билан ўз жигарбандини нелар қила олиши мумкинлигини кўрдик. Оналарингизга шундай муносабатда бўлингки, ҳар бир нафасида сиздан рози эканлиги билиниб турсин. Ота-онасини қариялар уйига ташлаб кетаётганлар билиб қўйишсин, сизлар учун бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам яхшилик оздир. Ота-она ризолигида Аллоҳнинг ризолиги бордир. Барчамизга ота-онасини ризолигини олган ҳолда бу фоний дунёни тарк этиш насиб этсин.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР