Тавсия қиламиз

ОИЛА - АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ...

Мақолалар access_time13-декабр 2018, 11:51

 Ота...  Ундан пайдо бўлдингиз.  Сизнинг аслингиз. …

Онасини сотувга чиқарган одам

Мақолалар access_time29-июнь 2017, 17:48

Шодиёналар саройи ... Тўй авжида ...   Тўрига қўйилган ва безатилган…

ЗАМОНАМИЗДА ФАҚИҲНИНГ ВАЗИФАСИ

Мақолалар access_time14-май 2020, 10:10

Тўрт мазҳаб имомлари мутлоқ мужтаҳидлар бўлганлар. Ўз даврининг энг кучли…

АЛЛОҲ ТАОЛО ЙЎЛИДА  ХАЙР-ЭҲСОН 

access_time2-август, 15:27 visibility234

«Эҳсон» сўзи луғатда яхшилик қилиш, эзгулик кўрсатиш маъноларини англатиб, одатда бировга бирор неъматни бериш, фазлу карам кўрсатиш тушунилади. Хайр-эҳсон инсоннинг умрига, касбу корига ва хонадонига файз-барака ёғилишига сабаб бўлади. 
Қуръони каримда марҳамат қилинади: 
«Aллoҳ йўлидa мoллaрини эҳсoн қилувчилaр (сaвoбининг) мисoли гўё бир дoнгa ўxшaйди, у ҳaр бир бoшoғидa юзтaдaн дoни бўлгaн еттитa бoшoқни ундириб чиқaрaди. Aллoҳ xoҳлaгaн кишилaргa янaдa кўпaйтириб (сaвoб) бeрaди. Aллoҳ (кaрaми) кeнг вa билимдoндир» (Бақара, 261). 
Ушбу ояти каримада хайр-эҳсон, нафақа қилишнинг фойдаси ажойиб услубда васф этилмоқда. Сиртдан қаралса, хайр-эҳсон қилган кишининг мол-дунёси камайганга ўхшайди. Аслида эса хайр-эҳсон ерга қадалган донга ўхшайди. Ўша бир дон кейинчалик униб чиқиб, кўпайганидек, хайр-эҳсон қилинган мол ҳам бир неча чандон кўпайиб кетади. Уни Аллоҳ таоло кўпайтириб беради. Донни мисол келтиришдан мурод Аллоҳ йўлида эҳсон қилинган бир нарса етти юз мартагача кўпайиши мумкин деб, урғу беришдир. 
«Айтинг: «Албатта, Раббим бандаларидан Ўзи хоҳлаганига ризқни кенг қилур ва (Ўзи хоҳлаганига ризқни) танг қилур. Бирор нарсани (муҳтожларга холис) эҳсон қилсангиз, бас, (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У ризқлантирувчиларнинг яхшисидир» (Сабаъ, 39). 
Ризқ берувчи ёлғиз Аллоҳ таолонинг ўзидир. Хоҳлаган бандасининг ризқини кенг, бой-бадавлат қилиб, шукр қиладими-йўқми, синайди. Хоҳлаган бандасининг ризқини танг қилиб, сабр ёки безовталикда имтиҳон қилади. Ризқнинг кенг ёки танг бўлиши синов ва имтиҳондан бошқа нарса эмас. Лекин кўп одамлар буни билмайди. Дунёда кенг ризқ билан бой-бадавлат яшаётган кишилар мулкнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг мулки, менинг қўлимда омонат мол, деб Аллоҳ таоло буюрган йўлларга инфоқ-эҳсон қилса, молу дунёлари ҳеч зое кетмайди. Ўша молу дунёнинг ўрнини Аллоҳ таоло бу дунёнинг ўзида дарҳол тўлдиради ёки охиратда ажру савоб беради. Буни қуйидаги ҳадисдан билиш мумкин. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бандалар тонг оттирган куннинг ҳар бирида иккита фаришта тушади. Улардан бири: «Ё Аллоҳ, инфоқ – эҳсон қилган кишига ўрнини қоплайдиган мол-давлат (баракот) бер деб, иккинчиси эса, хасис ва зиқнанинг молига талафот бер, деб дуо қилади» (Муттафақун алайҳ). 
Инсон қўлидаги молда бошқаларнинг ҳақи борлигини билса, хайр-эҳсон ва садақалар қилиб турса, ҳожатмандга ёрдам берса, мол-давлати янада зиёда бўлади. Чунки унинг молига Аллоҳ таоло барака беради. 
Давлатманд бўлатуриб, хайр-эҳсонни билмаган кишилар молидан ҳам, умридан ҳам барака топмайди. Ушбу илоҳий қоидани асло унутмаслик керак. 

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР