Тавсия қиламиз

Бомдод намозига туриш

Мақолалар access_time5-август 2019, 15:53

Боязиди Бистомий ҳазратлари бир кеча уйқу оғир келиб, бомдод намозига уйғона…

#Муаттар_сийрат СУРОҚА БОЙЛИК ДАРДИДА

Мақолалар access_time18-апрел, 15:12

  Бани Мудлаж уруғига мансуб Суроқа ибн Молик Қурайш эълон қилган мукофотни…

ВАТАН ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ

Мақолалар access_time12-январ 2017, 09:44

Ватан Ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25…

Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир

access_time7-август, 15:52 visibility311

Аллоҳ таоло каломида эҳсон улашувчининг мукофоти эҳсондир дейди. Яъни ғариб бир банданинг ҳолидан хабар олган кишининг ҳолидан Аллоҳ хабардордир ва Унинг раҳмати кишига бериладиган эҳсондир. Бутун дунёда «COVID–19» вируси инсониятга хавф солиб турибди. Бундай пайтларда инсонларни огоҳликка чорлаш, ҳар бир кишининг хавфсизлигини таъминлаш, касаллик хуружи кўпроқ таъсир қиладиган айрим соҳалар фаолиятини тўхтатиб туриш каби мажбуриятларга дуч келинади. Ва бунинг оқибатида айрим соҳа вакиллари вақтинчалик ўз иш фаолиятларини тўхтатишга мажбур бўлишади. Бу эса ҳар бир оилада моддий томонлама қийинчиликларни юзага келтириб чиқаради. Аммо бундай пайтда жонкуяр халқимиз кишилари қўл қовуштириб ўтиришгани йўқ. Албатта ҳукуматимиз томонидан ҳам турли волонтёр гуруҳлар ташкил қилиниб, «Темир дафтар» аталмиш рўйхатга киритилган фуқароларимизга ҳам моддий ёрдамлар кўрсатилиняпти. Муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш эса фақатгина ҳукуматимиз зиммасида қолмай, бир неча аҳли илм устозлар, тадбиркорлар, санъат арбоблари ва ҳар бир соҳа вакиллари ўзларининг имкониятлари даражасида кўмак беришяпти. Бундай пайтда халқимизнинг бир тану-бир жон бўлиб бу вабога қарши курашиши инсонда фахр ва ифтихор ҳисларини уйғотади. «Ўзингиз севган нарсани биродарингизга раво кўрмагунингизча ҳақиқий мўмин бўла олмайсиз» деганлар Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мусулмон киши борки, бир мусулмон биродарининг бошига кулфат тушганда қўл қовуштириб ўтирмай, унга имкони даражасида ёрдам беради. Бу ҳақиқий мусулмончилик қадриятидир.

Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳам шу қадриятларга содиқ қолган ҳолда 4 август куни Қашқадарё вилоятига уюштирган сафарлари давомида илм ихлосмандларига илм улашиш билан бир қаторда, боқувчисини йўқотган, бемор, кам таъминланган оилаларга ҳам моддий томонлама, ўзларининг ибратли сўзлари орқали ҳар бир оила ўғил–қизларини руҳлантириб маънавий томонлама ёрдам бердилар.

 

Бу инсонларнинг самиймийлигию юзидаги қувончнинг ўзи кишини тўлқинлантиради. Оилалар билан учрашув пайтида Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий «Биз ҳар доим ёрдамга тайёрмиз. Аллоҳ таоло қодир қилганича ёрдам улашаверамиз. Бу мамлакатдаги ҳар бир инсон хоҳ ёш бўлсин, хоҳ кекса барчангиз менинг биродаримдирсиз. Ҳар бир ўзини мусулмон деган инсон биродарининг қийин аҳволда қолганини қўл қовуштириб кузатиб ўтирмайди иншааллоҳ», дедилар. Устоз бир неча муҳтожлиги бор хонадонларга ташриф буюриб уларнинг аҳволини ўргандилар.

Бу вабонинг ҳаммаси ҳали батамом ортга чекинишини ва бунинг учун ҳар бир инсон ўз кичик ватанини ҳар хил гуноҳ ишлардан тийган ҳолда, Аллоҳ таоло буюрган амалларда бардавом бўлиши керак эканлигини таъкидладилар. Сафар давомида қариялар ўзларининг хайрли дуолари ва эзгу ниятлари ила, ёш оила аъзолари эса ўзининг самимий ва беғубор раҳматлари ила Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг келгуси ишларига Аллоҳ таолодан барокатлар сўрадилар.

Ҳар бир мўмин инсон ўз биродарининг қалбини арзимаган нарса билан бўлсада қувонтирсин. Зеро, «Бир кўнгил иморати – Минг Макка зиёрати». Эзгу амаллар қилаётган биродарларимизнинг ҳаммаларидан Аллоҳ таоло рози бўлсин.

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ.

Mehrob.uz матбуот хизмати.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР