Тавсия қиламиз

Тарозингиз тўғрими, терминалингиз ишлайдими?

Мақолалар access_time15-март 2017, 20:51

Инсон нафас олаётган ҳаво, замин, осмон, юлдуз, ўсимлик, ҳайвонлар билан…

Қонунни бузманг!? ёҳуд ғурурни сақланг!!

Мақолалар access_time13-июнь 2017, 19:25

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Робби яссир ва ла туъассир робби таммим бил…

ҚУРЪОН ҚОРИЛАРИНИНГ ҚАДР-ҚИММАТИ

Мақолалар access_time11-июль 2017, 11:09

 Кунлардан бир кун қориларнинг султони Ҳофиз Исҳоқ Мавлононинг ёнига…

САМОВИЙ ЖИСМЛАРНИНГ ҲАРАКАТИ

access_time10-сентябр, 16:39 visibility82

Коинотда 200 миллиарддан ортиқ галактика мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида ҳам 200 миллиарддан ортиқ юлдузлар бор. Уларнинг кўпчилиги ўз сайёраларига эга бўлиб, ўз навбатида уларнинг ҳам ўз йўлдошлари бор. Бу сайёраларнинг ҳар бири жуда аниқ ҳисоблаб қўйилган, ўз орбиталари бўйлаб ҳаракатланади. Миллион йиллардан бери уларнинг ҳар бири ўз ҳаракатини коинотдаги бошқа жисмларнинг ҳаракати билан ғоятда аниқ ва бенуқсон тартибда мувофиқлаштирган ҳолда ўз орбитасида учиб юради. Улардан ташқари самода кометалар ҳам бор, улар ҳам ўзлари учун аниқ белгиланган муайян орбиталар бўйлаб ҳаракатланади. Юлдузлар, сайёралар ва уларнинг йўлдошлари ўз ўқлари атрофида ҳам, ўзлари мансуб бўлган космик системалар таркибида ҳам мунтазам учиб юрадилар. Улар гўё улкан бир заводнинг механизмлари каби, бир-бири билан ажиб бир уйғунликда ва тартибда ишлаб келади. Мана шу бутун оламдаги улкан ҳаракат жараёнида миллиардлаб самовий жисмларнинг бирортаси бир-бири билан тўқнашиб кетмайди. Уларнинг йўли ҳеч қачон ўзаро кесишмайди. 

Самовий жисмларнинг ҳаракат орбиталари ғоятда аниқ, ўта барқарор мувозанатга асосланади. Бу орбиталардан бирортаси 1 миллиметрга ўзгарса ҳам бутун коинтдаги ҳаракат, мувозанат бузилиб кетиши, космик тизим ҳалокатга учраши мумкин. Астрономик тадқиқотлардан бирида ер курраси орбитасининг ўз йўлидан 3 миллиметрга силжиши қандай оқибатларга олиб келиши, унинг натижасида қандай ҳодисалар юз бериши қайидагича фараз қилиб кўрилган эди: 
Ер Қуёш атрофида айланиб, шундай орбитани чизиб борадики, ҳар 25 километрда ўзининг тўғри чизиқли йўналишидан 2.8 миллиметрга четлашиб боради. Ер куррасининг траекторияси, яъни ҳаракат чизиғи соч толасичалик ҳам ўзгармайди. Чунки орбита ўз йўналишидан атиги 3 миллиметрга четлашса ҳам дахшатли табиий офатларни вужудга келтириши мумкин. Агар орбита 2.8 миллиметрга эмас, 2.5 миллиметрга оғиб кетган тақдирда эса у ҳаддан ташқари кенгайиб кетиб, ер курраси музлаб қолган бўлар эди. Ер сайёраси 3 миллиметрга силжиса ердаги барча мавжудот чидаб бўлмас жазирама иссиқдан қирилиб кетган бўлар эди. Бу далиллар фақат ХХ асрга келиб фанга маълум бўлган. Аммо самовий жисмларнинг коинотда қатъий орбиталар бўйлаб ҳаракат қилиши инсонларга бундан 14 аср муқаддам Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинган: 

وَٱلسَّمَآءِ ذَاتِ ٱلْحُبُكِ

«Самодаги юлдузлар ҳаракат қиладиган йўллар эгаси бўлган осмонга қасамки…». (Аз-Зориёт сураси 7-оят)

وَهُوَ ٱلَّذِى خَلَقَ ٱلَّيْلَ وَٱلنَّهَارَ وَٱلشَّمْسَ وَٱلْقَمَرَ كُلٌّ فِى فَلَكٍ يَسْبَحُونَ

«Кеча ва кундузни, қуёш ва ойни яратган Зот ҳам ёлғиз Аллоҳдир. Буларнинг барчаси ўз фалак-фазосида сузиб юрурлар». (Анбиё сураси 33-оят) 

Астрономларнинг ҳисоб-китобига кўра, «Солар Атрокс» деб аталадиган орбитаси бўйлаб, Вега юлдузи томон шиддат билан соатига 720000 минг тезли билан учиб боради. Қуръондаги машҳур Ясин сурасида бу ҳақида шундай ояти карима нозил бўлган:

وَٱلشَّمْسُ تَجْرِى لِمُسْتَقَرٍّ لَّهَا ذَٰلِكَ تَقْدِيرُ ٱلْعَزِيزِ ٱلْعَلِيمِ

«Қуёш бирон сония тўхтамай ўз қароргоҳи сари жорий бўлур. Бу Қудратли ва Билгувчи Зотнинг тақдири-ўлчовидир». (Ясин сураси 38-оят)

Албатта, Аллоҳ таоло Қуръони Каримни ерга нозил қилган ўша узоқ ўтмишдаги инсонларнинг тасарруфида ердан миллион-миллион километрларга узанган коинот бўшлиғини кузатишга имкон берадиган, ривожланган астрономик телескоплар ва бошқа ускуналар бўлмаган. Бошқача қилиб айтганда, у даврда инсоният осмон гумбази ва ундаги самовий жисмлар тузулишини илмий жиҳатдан аниқлашдан, сайёраларнинг ҳаракат йўли, яъни орбитаси борлигини илмий асослашга ожиз эди. Шунга қарамай, Қуръонда бу ҳақиқат очиқ ойдин баён қилинди. Зеро, Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг инсониятни илм-маърифатга ва ҳақиқатга ҳидоят қилувчи ҳақ каломидир.

Манбалар асосида Mehrob.uz матбуот хизмати тайёрланди.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР