Тавсия қиламиз

Келинга_мактуб 

Мақолалар access_time19-январ 2018, 18:46

Эрингиз яхши кўрадиган таомларни ширин  қилиб пиширингки, у уйини соғинсин.…

"ЭЙ ҲОРУННИНГ СИНГЛИСИ"

Мақолалар access_time7-январ, 15:15

    Фарзанд дунёга келишида эркак ва аёлнинг бирга бўлиши тайин…

АЁЛНИНГ МАКРИ...

Мақолалар access_time26-июнь 2019, 10:13

    Бир киши йўлда кетаётса, бир қудуққа дуч келди. Қудуқнинг…

ДИН–НАСИҲАТДИР

access_time10-сентябр, 18:40 visibility132

Одатда инсон неъматдан маҳрум бўлганда унинг қадрига етади. Аммо тинчлик неъматлар орасида шундай бир неъматки, унинг маҳрумияти инсонни фалокатларга дучор қилади. Мўмин-мусулмон бандалар тинчлик неъматини йўқотмасдан қадрига етишлари керак. Тинчлик неъматини тинчлигини йўқотганларда кўрамиз. Тинчлик йўқолганда доим кимлардир нималарнидир талашади, талашиб урушлар пайдо қилади. Фойда кўриш учун жанг майдонларини ҳосил қилишади. Аммо жабрдийдалар кимлар? Жабрдийдалар заифалар, бечоралар, кексалар, болалар бўлади, жабрини доим халқ тортиб келади. Тинчлик неъмати инсонларга берилган энг улуғ неъмат экан Роббул аъламийн биздан бу неъматни олиб қўймасин. Тинчлик неъматининг бардавом бўлишига аввало биз ўзимиз лойиқ бўлайлик. Бу неъматларнинг бардавом бўлиши албатта ўзимизга боғлиқдир. Хозир Тамим ад-Дорийдан ва худди шу туруқда Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисни ўқиб мавзуйимизни давом эттирамиз: 
 
وَعَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قال: الدِّينُ النَّصِيحَةُ. قُلنَا:  لِمَنْ؟ قال:لله وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلأئِمَّةِ المُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ 
 
Жаноб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Дин – бу насиҳатдир!» Биз: Ким учун?- дедик. Ул зот: «Аллоҳ учун, китоби учун, расули учун, мусулмонларнинг бошлиқлари ва оммаси учун», -дедилар. (Саҳиҳи Муслим)
 
Ҳадиснинг асосий мағзи-мазмуни, матни мана шу. Баъзи туруқларда қўшимча калималар келади, баъзиларида ҳарфлар фарқ қилади, лекин умумий маъноси бир хил. “Дин – насиҳатдир”. Баъзи туруқларда бу жумла уч марта такрорланади. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки муҳим гапни гапирсалар ўзларининг сийратларида доим уч марта такрорлар эдилар. Насиҳат сўзини ўзбек тилида кўпинча тўғри тушунмаймиз, бу сўзни кўпинча ўз ўрнида ишлатмаймиз. Одатда ёши каттанинг, илмлининг ёки оқсоқолнинг ёши кичикка ёки шогирдга ёки боласига бир нарсаларни ўгит қилишига, уқтиришига, баъзан танбеҳ беришига насиҳат деб тушунамиз. Ёки тўғри тушунганларимиз дин ва дунё учун фойдали бўлган ёлланмаларни насиҳат деб қабул қиламиз. Аслида насиҳат самимият маъносида келади. Дин – бу самимийликдур, дин – ихлосдур, софликдур. Яъни динда алдов йўқ, динда ҳийлакорлик йўқ, динда ғиллу ғаш йўқ. Динда ҳамма нарса очиқча. Дин ҳар бир насада шаффофликни талаб қилади, савдо-сотиқда айниқса, чунки савдо-сотиқ икки томон орасида бўладиган нарса. Савдо-сотиқ одамларнинг муомаласидир, жамият савдо-сотиқнинг устида туради. Шунинг учун динимиз савдо-сотиқда ҳам шаффофликни муқаддам қўяди. Энди банданинг Аллоҳга бўладиган муносабатида ҳам дин мана шуни шарт қилиб қўябди, яъни самимийликни. Банданинг Аллоҳга насиҳати қандай тушунилади дейилганда маҳаддислар айтадиларки, Аллоҳниинг авамийларига юриб наваҳийларидан қайтишлиги банданинг Аллоҳга насихатидур, самимиятидур. Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтиш керак, буюрган нарсаларига юриш керак. Пайғамбарга насиҳати қандай бўлади деса у зотнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлларига эргашишлик бўлади, Қуръонга амал қилиш билан бўлади. Имомларга насиҳат қандай бўлади дейилса, уларга аҳд қилганда аҳдига вафо қилиш, уларга эргашиш, агар улардан тойилиш бўлса уларга тойилишнинг хабарини бериш. Халққа насиҳат эса амр-у маъруф, наҳий-мункар, яъни ўзаро бир-бирларимизни яхшиликка чақириб ёмонликдан қайтаришимиздир. Мана шу ишнинг ҳаммасини самимият дедилар, Пайғамбар алайҳиссалом эса “Самимият – бу диндир” дедилар. Яъни банданинг Аллоҳга, Пайғамбарига, Китобига, раҳбарларга ва омма халққа соф ва холис муомала-муносабатига аслида дин дейилади. Асло ва асло ҳийлакорлик, ғирромлик, аййорлик, хиёнат – бундай нарсалар тўғри келмайди, кутилмайди. Қачонки бу самимиятлардан бирор бири бузилса, халқнинг бошига ўз қилмиши эвазига келадиган балолар кетма-кет келаверади. Самимият қачон бузилади? Самимият аввало ана шу самимият қилинадиган жиҳатлар, мисол учун Қуръонни ёки динни оладиган бўлсак, шу томонлар танилмаса, билинмаса ёки улардан қўрқилса, тўлиқ ўрганилмаса, ўзига ёққанини олиб, кўзига нотаниш ва қўрқинчли кўринган томони ташлаб қўйилаверса насиҳат бузилган бўлаверади.
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР