Тавсия қиламиз

УНИНГ ЎЗИ ЎЙЛАМАГАН ЖОЙДАН РИЗҚЛАНТИРУР

Мақолалар access_time8-январ 2020, 15:22

      Таннуҳий “Қийинчиликдан кейинги енгиллик”…

Эрон Ислом Республикасида бўлиб ўтаётган халқаро Қорилар мусобақасида вакилларимиз қатнашмоқдалар

Янгиликлар access_time23-апрел 2017, 16:22

Эрон Ислом Республикасида бўлиб ўтаётган халқаро Қорилар мусобақасида вакилларимиз…

ҚУРЪОННИ ТЕЗ-ТЕЗ ТАКРОРЛАБ ТУРИШ ЛОЗИМЛИГИ 

Мақолалар access_time19-феврал 2018, 14:47

  Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу…

АТМОСФЕРА ҚАТЛАМЛАРИ

access_time14-сентябр, 16:07 visibility83

Коинот ҳақида Қуръон оятларида хабар берилган далиллардан бири - осмоннинг етти қатламдан ташкил этилганлигидир.  
هُوَ الَّذِي خَلَقَ لَكُم مَّا فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا ثُمَّ اسْتَوَىٰ إِلَى السَّمَاءِ فَسَوَّاهُنَّ سَبْعَ سَمَاوَاتٍ ۚ وَهُوَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ

«У шундай зотки, сизлар учун Ердаги барча нарсаларни яратди. Сўнгра само сари «турди-да», уни етти қават осмондан иборат қилиб қўйди. У барча нарсани билувчи (доно)дир». («Бақара» сураси, 29-оят)
 ثُمَّ اسْتَوَىٰ إِلَى السَّمَاءِ وَهِيَ دُخَانٌ فَقَالَ لَهَا وَلِلْأَرْضِ ائْتِيَا طَوْعًا أَوْ كَرْهًا قَالَتَا أَتَيْنَا طَائِعِينَ

فَقَضَاهُنَّ سَبْعَ سَمَاوَاتٍ فِي يَوْمَيْنِ وَأَوْحَىٰ فِي كُلِّ سَمَاءٍ أَمْرَهَا ۚ وَزَيَّنَّا السَّمَاءَ الدُّنْيَا بِمَصَابِيحَ وَحِفْظًا ۚ ذَٰلِكَ تَقْدِيرُ الْعَزِيزِ الْعَلِيمِ 

«Сўнгра тутун ҳолатда бўлган осмонни (яратишни) қасд этди. Бас, икки кунда етти осмонни барпо қилди ва ҳар бир осмонга (унга буюрилган) ишни (вазифасини) ваҳий қилди». («Фуссилат» сураси, 11-12-оятлар)
 
Қуръоннинг бир қанча оятларида учрайдиган «осмонлар» сўзи ернинг юқорисидаги осмонга ҳамда бутун коинотга нисбатан ишлатилган. Мазкур сўзнинг берилган бу маъносидан шу нарсани англаш мумкинки, Ернинг осмони ёки атмосфераси етти қатлам қилиб яратилган. Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда шу нарса маълумки, бизнинг дунёимизнинг атмосфераси бир-бирининг устида ётувчи турли қатламлардан иборат. 
 Кимёвий таркиблар ёки ҳаво температура мезонларига асосланган таърифлар Ер атмосферасининг етти қатламдан иборат эканлигини таъкидлайди. 

 «Чекли нозик Тўр модели» (об-ҳаво ҳолатларини 48 соат учун аниқлаб берадиган атмосфера модели) га кўра атмосферанинг ҳам етти қатлами бор.  
Замонавий геологик таърифларга кўра, атмосферанинг етти қатлами қуйидагилардан иборат:  
1. Тропосфера 
2. Стратосфера.  
3. Мезосфера.  
4. Термосфера 
5. Эгзосфера.  
6. Ионосфера.  
7. Магнитосфера. 
 
Қуръондаги «Фуссилат» сурасининг 12-оятида «(У) ҳар бир осмонга (унга буюрилган)  ишни (вазифасини) ваҳий қилди,» деб таъкидланади. Бошқа сўзлар билан айтганда, Аллоҳ ҳар бир осмонга ўз бурчини, мажбуриятини юклаганини маълум қилади. 

Шубҳасиз, кейинроқ бериладиган бўлимларда кўрсатиб ўтилгандек, бу қатламларнинг ҳар бири Ер юзидаги инсоният ва барча жонзотларнинг яшаши учун жуда муҳим вазифани ўтайди. Ҳар бир қатламнинг ёмғирни шакллантиришдан тортиб токи зарарли нурларнинг олдини олиш, радиотўлқинларни акс эттиришдан тортиб токи метеоритлар ҳалокатли оқибатларининг олдини олишдек ўзига хос функциялари бор. Куйида қайд этилган оятлар атмосфера етти қатламининг кўриниши ҳақида бизга маълумот беради: 

 أَلَمْ تَرَوْا كَيْفَ خَلَقَ اللَّهُ سَبْعَ سَمَاوَاتٍ طِبَاقًا

«Кўрмадингизми, Аллоҳ етти осмонни қандай қаватма-қават қилиб яратди». («Нуҳ» сураси, 15-оят)
 
الَّذِي خَلَقَ سَبْعَ سَمَاوَاتٍ طِبَاقًا ۖ مَّا تَرَىٰ فِي خَلْقِ الرَّحْمَـٰنِ مِن تَفَاوُتٍ ۖ فَارْجِعِ الْبَصَرَ هَلْ تَرَىٰ مِن فُطُورٍ 

«(У) етти осмонни қатма-қат қилиб яратган зотдир, ... » . («Мулк» сураси, 3-оят)
 
Бу оятларда ўзбек тилига «қаватма-қават, қатма-қат» деб таржима қилинган «тибаақ» арабча сўзи «қатлам, мос қоплама ёки бирор нарса учун жилд» маъноларини англатади ва бу юқоридаги қатлам қуйироқдагисига қандай мувофиқ мослаштирилганлигига урғу беради. Ушбу сўз бу ерда ҳам кўплик шаклида ишлатилган. Осмоннинг оятда қатма-қат деб тасвирланганлиги, шубҳасиз, атмосфера ҳақида билдирилган жуда мукаммал иборадир.  
XX аср технологияларисиз кашф қилишнинг имкони бўлмаган бу ҳақиқатлар ҳақида 1400 йил муқаддам Қуръони Каримда муфассал хабар берилиши улкан бир мўъжизадир.

«АЛЛОҲНИНГ ҚУРЪОНДАГИ 
МЎЪЖИЗАЛАРИ» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР