Тавсия қиламиз

СИЙРАТ ВА СУВРАТ

Мақолалар access_time20-июнь 2017, 19:51

Ҳаким зот бошдан кечирганларини ҳикоя қилади: – Мен бир улуғ зотни…

ЖАННАТ АҲЛИНИНГ АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРИШИ ЭНГ КАТТА НЕЪМАТ ЭКАНИ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time19-сентябр 2020, 14:16

Суҳайбдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:…

Организмни зўриқтириб қўйманг — Рамазон ойида тўғри овқатланиш бўйича йўриқнома

Мақолалар access_time14-апрел, 16:02

Ойларнинг шоҳи Рамазонга ҳам етишдик. Сўнгги йилларда яшаш тарзимиз, таомланишимиз…

ҚАБР АЗОБИ ҲАҚЛИГИ ВА УНДАН ПАНОҲ ТИЛАШ

access_time28-сентябр, 17:40 visibility1502

Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Қабр азоби уч қисм бўлади, учдан бири ғийбат, яна учдан бири чақимчилик ва яна учдан бири бавл (сақланмаслик)дандир”. Мўминларга қабр азоби жоиз бўлса, кофирларга вожиб бўлади. Аллоҳ таоло бу хусусда (У азоб қабрдаги бир) оловдирки, улар эртаю кеч унга тутиб турилурлар. Қиёмат қойим бўладиган кунда эса, (дўзах фаришталарига): «Фиръавн зодагонларини энг қаттиқ азобга киритингиз!»* (дейилур) деб огоҳлантиради. Юқорида айтилган далиллар қандай ўрин ва қандай ҳолатда бўлса ҳам, қабр азобининг ҳақ эканига далолат қилади. Ким уни инкор қилса, кофир бўлади.

*(Ғофир сураси, 46-оят)

Қабр азобидан Аллоҳдан паноҳ сўраш учун: Али разияллоҳу анҳудан нақл қилинган заиф ҳадисда шундай дейилади:

من قال في كل يوم مائة مرة : لا إله إلا الله الملك الحق المبين كان له أمانا له من الفقر وأنسا من وحشة القبر واستجلب بها الغنى واستقرع بها باب الجنة

"Лаа илаҳа иллаллооҳул маликул ҳаққул мубийн".

яъни: "Ким ҳар куни юз марта "Лаа илаҳа иллаллоҳул Маликул Ҳаққул Мубийн", — деса фақрликдан омонда ва қабр хилватидан хотиржамликда бўлади. Бу (калима) билан бойликни жалб қилиб, жаннат эшигини таққиллатган бўлади"
(Дайламий, Рофеий, Ибн Нажжор ва Хатиб Бағдодийлар ривоят қилишган). 

Маъноси: "Илоҳлиги очиқ, равшан бўлган, борлиги шаксиз-аниқ бўлган, подшоҳлиги азалий ва абадий бўлган, ягона Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқдир".

"Ат-тамҳид фи баёнит-тавҳид" китоби ҳамда интернет маълумотларидан фойдаланилди.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР