Тавсия қиламиз

«Оқ айиқ» (жуда тасирли)

Мақолалар access_time8-май 2017, 12:02

Тақдирнинг тақозоси ила мусулмон бир йигит, Узоқ Шарқнинг Сахалин ўлкаларида…

РАСУЛУЛЛОҲ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саломимга алик олмаяптилар!

Мақолалар access_time25-октябрь 2020, 15:31

Димашқнинг улуғларидан Бадруддин Ҳасаний роҳимаҳуллоҳ бир куни ташаҳҳудда…

АЙТИБ БЎЛМАЙДИГАН СЎЗЛАР

Мақолалар access_time20-май 2019, 12:48

1. “Уф” деманг... Аллоҳ таоло ота-онага “Уф” дейишдан…

МАЙЙИТГА ФОЙДА БЕРМАЙДИГАН НАРСАЛАР

access_time29-сентябр, 19:04 visibility174

Маййитнинг баъзи яқинлари айрим пайтларда Ислом динига тескари бўлган ишларни қиладилар. Булар маййитга фойда етказмай, балки унга азоб беради ва бу амаллар Аллоҳнинг қаҳр-ғазабига дучор бўлишга сабабдир.

Буларга қуйидагиларни киритса бўлади:
— қазоси яқинлашган кишининг олдида икки шаҳодат калимасини айтиб туриш ёки Қуръон сураларидан тиловат қилиш ўрнига йиғи, нолаю фарёд қилиш;
— аёллар йиғилиб, ўликка бир қанча кун аза тутиб йиғлашлари;
— юзни тирнаб, кийимни йиртиб, турли жоҳилият сўзларни айтиш;
Масалан: “Оҳ, суянган тоғимдан айрилиб қолдим, арслонимдан жудо бўлдим, бевақт кетдинг” кабилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Юзни тимдалаб, кийимни йиртган ва жоҳилият дуосини қилганлар биздан эмас”.
— бошларига тупроқ сочиш;
— кафанни ҳаддан ошиқча қилиш;
— жанозага мусиқа жўр бўлиши;
— жаноза бўлаётган пайтда баланд овозлар билан зикр айтиш;
  Аслида, бу пайтда сукут талаб этилади.

— маййитнинг тобути олдида ёки қабри ёнида жонлиқ сўйиш;
— алоҳида жойлар ҳозирлаш;

Жой тайёрлаб, халққа ош-нон бериш манманликнинг бир кўринишидир. Эҳтимол, марҳумнинг ворислари муҳтож бўлишлари мумкин.
  Баъзи одамлар бундай жойларни ҳозирлашга мажбурликларини, чунки таъзияга келганлар шу ерда кутиб олинишини баҳона қиладилар. Агар инсонлар доно шариатга эргашсалар, бундай мажбуриятлар бўлмасди. Шариат таъзия учун махсус бир соат белгилаб кўймаганки, таъзиячилар баробар йиғилиб у вақтда кўнгил сўраш учун борсалар. Балки таъзияни уч кун давомида адо этиш тайин қилинган бўлиб, таъзиячи ўзига муносиб вақтда маййитнинг аҳли хонадонига ташриф буюриши мумкин, аммо хонадонда кўп ўтириб, уларга қийинчилик туғдирмаслиги лозим. Одатда бундай таъзия жаноза ва дафн маросимида иштирок эта олмаганлар учун бўлади.
— маййитга фойда бермайдиган ва шариатга хилоф бўлган нарсалардан яна бири — қабрга сағаналар ўрнатиб, баланд-баланд мақбаралар қуриш.

Шоир бой ва фақирларнинг қабрлари ҳақида бундай дейди:

Кўрдим, авлиёлар вафот этсалар,
Бўлур қалблари шоҳона, кўркам.
Сўнгги манзилда ҳам шуни истарлар,
Устун бўлмоқликни фақирлардан ҳам.

Мақбарангиз баланд, улуғвор, лекин
Барчага баробар қазилур қабр.
Тупроққа кетади ҳар шоҳу мискин,
Фақирлардан устун жойингиз надир?

Буларнинг барчаси бидъат бўлиб, шариатга терсдир. Имом Аҳмаднинг “Муснад”ларида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабр устига ўтириш, уларни оқлаш ва устига бино қуришдан ман этганларини эшитдим”.

"Тадорик" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР