Тавсия қиламиз

Гуноҳлар оқибати

Мақолалар access_time15-июль 2019, 21:36

 Гуноҳ - маъсиятлар кўпгина зарарли оқибатларга олиб келади: …

Бу дунё имтиҳондир

Мақолалар access_time4-май 2017, 14:25

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:  «Аллоҳ…

Бировнинг ҳаққи

Мақолалар access_time27-декабр 2018, 13:39

    Буюк саҳобий Абу Дардо розияллоҳу анҳу саҳобалар орасида масжидга…

АЛЛОҲ ТАОЛО ДУНЁ ОЛИМЛАРИНИ БАҲСГА ЧОРЛАЙДИ

access_time2-октябрь, 18:52 visibility592

Бирорта олим бу дунёда ҳатто арзимас кичик нарсани ҳам йўқдан бор қила олмайди, бунга даъво ҳам этолмайди. Аллоҳ таолонинг коинотидаги заррача нарсани ҳам йўқдан бор қилдим деб айта олмайди. Шунда Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти каримасини янада теранроқ англаймиз:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ ضُرِبَ مَثَلٌ فَاسْتَمِعُوا لَهُ ۚ إِنَّ الَّذِينَ تَدْعُونَ مِن دُونِ اللَّهِ لَن يَخْلُقُوا ذُبَابًا وَلَوِ اجْتَمَعُوا لَهُ ۖ وَإِن يَسْلُبْهُمُ الذُّبَابُ شَيْئًا لَّا يَسْتَنقِذُوهُ مِنْهُ ۚ ضَعُفَ الطَّالِبُ وَالْمَطْلُوبُ

“Эй одамлар! Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг! Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб топинаётган нарсаларингиз агар барчалари бирлашсалар ҳам битта пашша ярата олмаслар. Ва агар пашша улардан бирон нардани тортиб олса ундан ўша нардани қутқариб қололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам ожиз бўлди” (Ҳаж сураси, 73-оят).

Бу илоҳий чақириқ то Қиёматга қадар ўз кучида қолади. То Қиёматга қадар бутун инсоният жамлансалар ҳам битта пашшани ҳам ярата олишмайди.

Бугунга келиб инсон қадами ойгача, ҳатто Марсгача етди. Балки бундан ҳам узоқ сайёралар забт этилар ҳам. Лекин ҳеч ким битта пашша яратишга қодир бўла олмайди. Аниқроғи Аллоҳ ҳеч кимга яратиш қудратини бермайди. Буни ҳақиқий мўъжиза деса бўлади. Чунки ягона яратувчи Зот Аллоҳдир. Илм-фан қанча ривожланмасин йўқдан бор қилиш имкониятига эга бўлмайди. Қуръони каримда бундай дейилган:

ذَٰلِكُمُ اللَّهُ رَبُّكُمْ ۖ لَا إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ فَاعْبُدُوهُ ۚ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ وَكِيلٌ 

“Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У барча нарсанинг яратувчисидир. Бас, Унга ибодат қилинглар. У барча нарсанинг эгасидир” (Анъом сураси, 102-оят).

Жонсиз мавжудот, майда ҳашарот ва жонзотларни Аллоҳ яратган экан, ақли бор, идрок эта оладиган, яхши-ёмоннинг фарқига борадиган инсон ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолиши мумкинми?!

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Ёки улар бошқа нарсадан яралдиларми, ёки яратувчи ўзларими?” (Тур сураси, 25-оят).
Борлиқдаги барча нарсани Аллоҳ яратган экан, шу борлиқдаги қонуниятларни ҳам Аллоҳ яратган. Оламдаги қонуниятларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг яралмишларидир. Ўша қонунлар доирасида юз берадиган барча нарсалар ҳам Аллоҳнинг яратганлари сирасига киради. Қуёш, ой, ер, юлдузлар буларнинг барчаси башарият ўрнатган қонунлар билан эмас, Аллоҳ яратган низом асосида ҳаракат қилади. Ҳар бирининг коинотда ўз вазифаси бор.

Қуёш коинотда ҳаракат қилади. Ўзи ҳам доимо ҳаракатда. Ой, ер, юлдузлар ҳам шундай. Ҳатто дарахтлар, шамоллар ҳам. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:


الرَّحْمَـٰنُ  
Ар-Раҳмон (меҳрибон зот)
عَلَّمَ الْقُرْآنَ 
Қуръонни таълим берди.
خَلَقَ الْإِنسَانَ
(У) инсонни яратди.
عَلَّمَهُ الْبَيَانَ 
Унга баённи (нутқни) таълим берди.
الشَّمْسُ وَالْقَمَرُ بِحُسْبَانٍ 
Қуёш ҳам, Ой ҳам (аниқ) ҳисоб билан (сайр қилур).
وَالنَّجْمُ وَالشَّجَرُ يَسْجُدَانِ 
Полиз экинлари (ёки юлдузлар) ва дарахтлар ҳам (Аллоҳга) сажда қилур (бўйин сунур).
وَالسَّمَاءَ رَفَعَهَا وَوَضَعَ الْمِيزَانَ 
Осмонни баланд қилиб қўйди ва мезонни (меъёр ва адолатни) жорий қилди, (Роҳман сураси, 1-7- оятлар).

Демак, ой ва қуёш жуда аниқ бир ўлчовда ҳаракат қилади. Миллион йилларки қуёш бир сония ҳам эрта ёки кеч чиқмаган. Ой ҳам шундай. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:


لَا الشَّمْسُ يَنبَغِي لَهَا أَن تُدْرِكَ الْقَمَرَ وَلَا اللَّيْلُ سَابِقُ النَّهَارِ ۚ وَكُلٌّ فِي فَلَكٍ يَسْبَحُونَ

“Қуёш ойга етиб олмас, тун ҳам кундуздан ўзиб кетмас. Барчаси фалакда сузиб юрур” (Ёсин сураси, 40 оят).

Яъни, бу нарсалар фалакда Аллоҳ жорий қилган қонунлар асосида ҳаракат қилади. Башарият уларни бир сония олдинга ҳам, орқага ҳам сура олмайди, ёки ернинг ҳаракатини бирозга бўлсада ўзгартира олмайди.
  Коинотдаги ҳаракатлар жуда аниқ ва бекамикўстдир. Буни ҳеч ким инкор эта олмайди.

 

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий.

"Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар" китобидан

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР