Тавсия қиламиз

СУТРА

Мақолалар access_time1-май 2017, 18:49

 Кичик масжидларда намоз ўқиётган кишининг олдидан кесиб ўтиш гуноҳдир.…

Одамларнинг ташқи кўринишига қараб баҳо берманг!

Мақолалар access_time20-декабр 2019, 09:52

     Бир йигит келиб, шундай ҳикояни айтиб берди: «Янги…

иймоннинг мукаммал бўлиши учун амаллар.

Мақолалар access_time4-май 2017, 11:03

Имом Абу Довуд ривоятида келган, иймоннинг мукаммал бўлиши учун амалга оширилиши…

РУҲ ЖИСМНИНГ ҚАЕРИДА БЎЛАДИ

access_time5-октябрь, 16:07 visibility1772

Яратганнинг борлигини инкор қиладиганлар асосий сабаб қилиб кўрмаганликларини кўрсатадилар. Улар бу гапни айтишдан аввал ушбу оятни яхшилаб ўйлаб кўрсинлар: “Ўзингизда ҳам (мўъжизалар бор), кўрмайсизларми”.
  Жисмимиз руҳимиз туфайлигина ҳаракат қилади. Агар руҳ чиқиб кетса ҳаракатдан тўхтаймиз. Руҳ деган сўзни кўпчилик эшитган. Лекин уни ким кўрган? Унинг қаерда бўлишини ким билади? У юракда бўладими ёки миямиздами?
  Олимларнинг бирортаси бунга аниқ жавоб бера олмайдилар. Руҳнинг вазни бор дея жар солган олим ҳам буни билмайди. Руҳнинг вазни бўлмайди. Вазни бор деган олимни жасаддан чиқиб кетган ҳаво ёки юрак уриши туфайли юзага келадиган босим чалғитган бўлиши мумкин.
  Демак, руҳни ҳеч ким кўрмаган. Унинг қаерда жойлашиши, жисмни қандай ҳаракатга келтиришини бирорта олим билмайди. Инсоннинг бир қўли фалокат туфайли узилиб тушса, уни ҳаракатга келтирган руҳ қаерга кетади? Буни ҳам ҳеч ким билмайди. Лекин дунё олимлари руҳнинг борлигини инкор этмаганлар.
  Демак, руҳнинг борлигига кўпчилик ишонади. Танамиз ҳаракатга келиши, тириклигимиз белгиси ҳам айнан руҳ билан боғлиқдир. Бу нарса ҳам Аллоҳ таолонинг мўъжизаларидан биридир. Ўзимиздаги мўъжизаларни инкор этмаган ҳолда коинотдаги илоҳий мўъжизаларни қандай инкор эта оламиз?! Бу ақли бор кишининг иши эмас-ку, ахир.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий

"Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар" китобидан

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР