Тавсия қиламиз

Муҳаммад Али Собунийнинг “Софватут тафасир” асари ҳақида

Мақолалар access_time15-май 2017, 15:14

Мусаннифнинг машҳур китобларидан “Софватут тафасир” китоби тўлиқ…

Фарзандларимиз оилавий ҳаётга тайёрми?

Мақолалар access_time27-январ 2019, 09:27

Ҳар бир одам фарзанди улғайгач, айниқса, қиз бола вояга етгач, шу масалада…

Кисва (Каъбапўш) ҳақида...

Мақолалар access_time10-июнь 2019, 22:59

* Кисва – бу Макка шаҳридаги муқаддас Каъбатуллоҳни ёпиб қўядиган…

СЎФИЙЛАР ЙЎЛИНИНГ АСЛИ

access_time6-октябрь, 19:21 visibility104

Бу йўлда асл нарса шайхнинг суҳбати ҳамда шайхнинг муҳаббатидир. Таълим ва талқин бунингсиз фойдали бўлмайди. Таълим ва талқинсиз суҳбат эса фойдали бўлаверади. Олдинги улуғларнинг умумий одатлари асосан таълим ва талқин бўлмаган, балки уларнинг суҳбати баракоти билан ислоҳ бўлаверган. Ғолибан, ҳазрат Исмоил Шаҳид раҳимаҳуллоҳ «Мансаби имомат»да ёзган бўлсалар керак: «Улуғлар суҳбатининг файзи офтобга ўхшайди. Унинг фойдаси ҳаммага тегади. Агарчи фойдаланувчининг бундан хабари бўлмаса ҳам. Ундан фойда олишни қасд қилган бўлса ҳам, қасд қилган бўлмаса ҳам. Офтобнинг фойдаси барчага баробар етаверади. Худди шундай хос улуғларнинг суҳбати файзи ҳам омм (умумий) бўлади.

  Бундай улуғларнинг аломати шуки, улар вафот этгач омманинг қалбида зулмат ва кудурат сезила бошлайди. Менинг бу гапим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган вақтларида саҳобаларнинг айтган қуйидаги гаплари билан ҳам қувват топади: «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни дафн қилиб, қўлимизни тупроқдан қоқмасимиздан бурун ўз қалбларимизни танимай қолганмиз». Хуллас, машойихнинг суҳбатида (ёнида) юрувчи киши ҳар доим ундан нафъ ҳосил қилиб туради. Гарчи ундан етаётган нафъни сезса ҳам, сезмаса ҳам.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан, Мутаржим Ёрқинжон қори роҳимаҳуллоҳ.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР