Тавсия қиламиз

Тавҳид калимасининг фазилати

Мақолалар access_time14-декабр 2020, 11:34

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар…

АГАР...

Мақолалар access_time11-ноябрь 2017, 09:47

АГАР... Дин ва дунёнинг зийнати адаб билан ҳосил бўлади. Адаб саййид ал-мурсалин…

Фарзандларимиз оилавий ҳаётга тайёрми?

Мақолалар access_time27-январ 2019, 09:27

Ҳар бир одам фарзанди улғайгач, айниқса, қиз бола вояга етгач, шу масалада…

ИНСОН ВА УНДАГИ ҚУВВАТ

access_time9-октябрь, 16:12 visibility781

  Яратганни инкор қиладиганлар “Ўзимга ўзим хўжайинман” деган гапни айтадилар. Бу эса Аллоҳнинг наздида энг катта жиноятдир. Бизнинг жисмимиз Аллоҳнинг мулки. У нимани хоҳласа, шуни қила оламиз. Бунга ишонмаганлар эса ўзи ҳақида яхшилаб фикр юритсин.
  Юрагимиз тўхтовсиз уриб туради. Хўш уни ким доимий ҳаракатда ушлаб туради? Ким юракни озгина бўлса ҳам тўхтатиб тура олади? Уришдан тўхтаган юракни ким ҳаракатга келтиришга қодир? Уйқу пайтида ихтиёримиз ўзимизда бўлмайди. Демак, юракни биз ҳаракатга келтирмаймиз.
  Нафас олишимиз ҳам шунга ўхшайди. Ким бизни нафас олдириб қўйди? Ўзимизми? Йўқ, албатта. Чунки ухлаган пайтда ҳам нафас оламиз. Бу ҳаракатлар илоҳий буйруқ ила содир бўлади. Илоҳий буйруқ бўлсагина тўхтайди ҳам.
  Ошқозонимиз овқат тушганда уни ўзи парчалай бошлайди. Хўш, унга буйруқни биз берамизми?
  Ичакларимизда овқатнинг ҳаракатланишини, унинг ичак деворлари бўйлаб сўрилишини биз назорат қиламизми? Қонимизга микроб аралашганда унга қарши иммун тизими ишга тушишини ким бошқаради? Уларга “курашинглар” деган буйруқни ким беради? Бу амалиётларда заррача бўлса ҳам аралашувимиз борми? Буларнинг барчаси Аллоҳнинг изни билан содир бўлади.
  Шукрки, жисмимиз назорати Аллоҳнинг қўлида. Агар ўзимизга ташлаб қўйилганда, ухлаган пайтимиз юрагимиз уришдан тўхтар эди, нафас ололмасдик.
  Шундай қилиб, Аллоҳ таоло жисмимизни Ўзи бошқариб туради ва бу биз учун катта неъмат. Айнан шу сабабдан инсон "мен ўзимга ўзим хўжайинман” дейиши нодонликдан бошқа нарса эмас. Чунки биз ўзимизнинг заррача қисмимизга ҳам хўжайинлик қила олмаймиз, бошқара олмаймиз. Баъзи хоҳишларимизни бажара олишимиз ҳам Аллоҳнинг бизга кўрсатган марҳаматидандир.
  Аллоҳ таоло биз яшаётган оламда бир неча мўъжизаларни кўрсатиб қўйган. Мисол учун, кўзингиз кўради. Аллоҳ унга кўриш бахтини ато қилган. Лекин қанча-қанча инсонлар кўзлари бўлса ҳам кўра олмайдилар. Икки оёғингизда юра олишингиз мумкин. Лекин айрим одамлар юра олмайдилар. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин.
  Хўш, Аллоҳ таоло бундай ҳолатларни нима учун юзага чиқаради? Бир ҳақиқатни барча нарса Аллоҳнинг изнида эканлиги, ҳамма нарсанинг ҳақиқий эгаси ягона Зот эканлигини билдириш учундир.
  Яъни, кўрганимизда ҳам Аллоҳнинг кўриш неъматини бергани учун кўрамиз. Юрганимизда ҳам Аллоҳнинг бу неъматни бизга ато қилгани учун юрамиз ва ҳоказо.

 

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий

"Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР