Тавсия қиламиз

ҚИРОАТ МАЗҲАБЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ

Мақолалар access_time17-декабр 2020, 23:20

  «Қироат» сўзи арабча масдар бўлиб, луғатда «жамлаш»…

Бу дунё – синов майдони.

Мақолалар access_time25-июль 2017, 15:19

Ҳар бир инсон, ҳар бир мусулмон Аллоҳ таолога  комил ихлосли бўлса,…

Ўйин кулги ақлни юксалтирадиган нарса эмас.

Мақолалар access_time28-сентябр 2017, 13:50

Машойихлар айтадиларки, жамиятнинг аъзолари юксалмаса, халқ юксалмаса, жамият…

ПАЙҒАМБАРИМИЗ ТУҒИЛГАН КУНДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР

access_time11-октябрь, 16:13 visibility1664

Ҳассон бин Собит айтадики, «Мен саккиз ёшда эдим, хотирамда бор, бир куни тонгда Мадинада бир яҳудий зот (олим) бошқа яҳудийларга ҳайқириб, «Бу кеча Аҳмаднинг юлдузи чиқди!» деди. Ҳисоблаб кўрсам, Муҳаммад алайҳиссаломнинг туғилган кунларига тўғри келди».

Жаноби пайғамбаримизнинг туғилишлари ҳам, худди ўзларидан олдинги пайғамбарларнинг туғилишларидек, Қамар манзилидан уч юлдузнинг пайдо бўлиш вақтига тўғри келди.

Ибни Саъднинг ибни Аббосдан ривоят қилишича, Қурайза, Нодир, Фадақ ва Хайбар фуқаролари пайғамбаримизнинг элчи қилиб юборилишини, сифатларини, Мадинага ҳижрат қилишларини Таврот орқали олдиндан билганлар.

Яна Ибни Саъднинг Ҳишом, Урва ва Зубайр орқали, ҳазрати Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилишича, Маккада тижорат, олди-берди билан шуғулланадиган бир киши бор эди. Пайғамбаримиз туғилган кечада бу киши Ҳишом бин Муғийра, Валид бин Муғийра ва Утба бин Робиъа каби Қурайш пешқадамлари қатнашган бир йиғинда иштирок этган. Бу зот улардан: «Бугун сизлардан бирортангизда фарзанд туғилдими?» деб сўради. «Билмаймиз», дейишди. У айтдики: «Валлоҳи, сизларнинг бу қабоҳатингиздан жиркандим! Қаранг, эй Қурайш жамоаси! Сизга нима дейман! Яхши тушунинг! Бу кеча бу умматнинг энг сўнгги пайғамбари Аҳмад туғилди!.. Ҳа, унинг икки кураги орасида қирмизиранг, усти туклар билан қопланган бир ҳол бор!» деди. (Яъни, «Хотами нубувват ёки «муҳри нубувват»ни, пайғамбарлик муҳрини айтаётир).
  Йиғинда қатнашганлар бу сўзлардан ҳайратга тушиб, тарқалди. Эртаси куни Абдулмутталибнинг ўғли Абдуллоҳдан бир ёдгор ўғил туғилганлиги маълум бўлиб, айтилган сўз тўлиқ исботланди.

Пайғамбаримизнинг оналари ҳазрати Оминадан ривоят қилинади: «Туғишим яқинлашганда қулоғимга бир кучли овоз эшитилди. Ҳайиқдим. Бир оқ қуш келдида, қанотлари билан орқамни силади. Мендан ҳайиқиш ва қўрқиш ҳоллари кетди. Ёнимга қараб, бир оқ косада шарбат берилганини кўрдим, уни олиб ичгач, ҳар томонимни нур қоплади. Шу замон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келди. Атрофимга қараб, Абдуманнофнинг қизларига ўхшаган, аммо ғоят узун бўйли кўпгина қизларнинг атрофимда тавоф қилаётганини кўрдим. Ё Роббий, булар ким бўлдийкин, дедим...».

Эртуғрул Дузтоғнинг бу нақл келтирилган «Пайғамбар жанобимиз» китобида айтилади: Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилишларида Аминанинг кўзларидан парда кўтарилиб, жаннат ҳурлари ва малаклари, яна бошқа кўп фавқулодда ҳоллар кўргани ривоят қилинади... Тарих китобларида, Аллоҳнинг қудрати билан Фиръавннинг аёли Биби Осиё ва Мусо алайҳиссаломнинг оналари Биби Марям дояликка ҳозир бўлгани нақл қилинган.

Аминада бошқа аёллардек, тулғоқ тортиш, қорин оғриши, қон келишига ўхшаган ҳодисалар бўлмаган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса покиза ҳолатда, суннат қилинган, киндиклари кесилган, баданлари ёғланиб, хушбўйликлар сурилган ҳолда туғилганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган кунларда Тангри таоло ул зотнинг шарафи ва ҳурматига кўп мўъжизалар кўрсатди:
1. Араб мушрикларининг Байтуллоҳга осиб қўйган 360 та бутлари пайғамбаримиз туғилган кечада юзтубан йиқилди.
2. Ануширвони Одил (Кисро) 42 йилдан бери подшо эди. Кисро саройининг 14 та буржи ўша кеча қулаб тушди.
3. Оташпарастларнинг ибодатхонаси — оташкадасида минг йилдан бери ёниб турган ўт ўша кеча сўнди.
4. Тошқин бўлиб, Самова водийси сув остида қолди.
5. Сова кўли қуриб йўқ бўлди.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий
"Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР