Тавсия қиламиз

Одамларни алдаш, омонатга хиёнат қилиш

Мақолалар access_time14-май 2018, 16:10

    Омонатга вафодорлик иймоннинг бeлгисидир. Агар иймон кeтса,…

ЭЪТИКОФГА ОИД САВОЛ - ЖАВОБЛАР

Мақолалар access_time5-май 2021, 23:26

Савол: эътикоф қандай амал ҳисобланади? Жавоб: Рамазон ойининг охирги ўн…

Аллоҳ таоло банданинг қўлидан келган нарсанигина буюради

Мақолалар access_time21-феврал 2018, 10:08

Аллоҳ таоло банданинг қўлидан келган нарсанигина буюради. Шундан келиб чиқиб…

УСТОЗ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасига тайинландилар

access_time20-октябрь 2021, 11:25 visibility332

      Устоз, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий  1975 йил 18 май куни Сурхондарё вилоятининг Музрaбот тумани зиёли оилада таваллуд топган. Илк диний сабоқни отаси эшони Ҳабибуллохондан ўрганди. Ўрта мактабни тугатгач, 1992 йилдан – 1995 йилгача Бухородаги “Мир Араб” мадрасасида таҳсил олди. Ушбу мадрасани қизил диплом билан  тамомлади. 1995 йилдан – 1999 йилгача Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институтида таҳсил олди. Олий маъҳаддаги таҳсилини ҳам қизил диплом билан  тамомлади. 2003 йил Эрон Ислом Республикасида ўтказилган ХIX Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок этди.
Устоз, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ ўз меҳнат фаолиятини 1995-1997 йиллар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Оқ туникали” жомеъ масжиди имом-хатиби, 1997-1999 йиллар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Мирза Юсуф” жомеъ масжиди имом ноиби, 1999-2003 йиллар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Юнусобод Оқ-тепа” жомеъ масжиди имом-хатиби, 2000-2003 йиллар Тошкент Ислом институти ўқитувчиси, 2003-2014 йиллар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Хўжа Аламбардор” жомеъ масжиди имом-хатиби, 2011 йил декабр ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган “Йил имоми” кўрик танлови Республика босқичининг мутлақ ғолиби бўлди.
2012 йил 24 феврал куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги жоме масжидлар орасида биринчилардан бўлиб ўз www.kamolon.uz интернет саҳифасига эга бўлди.
2012 йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан энг фаол имом хатиб деб эълон қилинди.
2012 йил 31 июл куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги имом хатиблар орасида биринчилардан бўлиб ўз шахсий www.mehrob.uz интернет саҳифасига эга бўлди.
2014-2015 йиллар “Минор” жомеъ масжиди имом-хатиби, 2016 йилдан хозирги кунгача – Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, “Мирза Юсуф” жомеъ масжиди имом-хатиби ва мазкур туман бош имом-хатиби вазифасида иш олиб бормоқда. 
2013- йилдан Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институтида талабаларга “Тафсир” фанидан дарс бериб келмоқда.
Устоз, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ меҳнат фаолияти давомида фуқароларга маърифий ислом ғояларини тарғиб этиш, ёшларни илмга тарғиб этиш, миллатлараро ва динлараро бағрикенглик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамиятда диний мутаaссиб ва экстремистик ғояларнинг тарқалишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларда фаол иштирок этиб келган.
Фаолияти давомида Ўзбекистон, Маданият ва маърифат, Оилавий, Маҳалла, Севимли, Ёшлар, Миллий телеканалларида оила, одоб ахлоқ, диний экстремизм ғоялари ва ижтимоий иллатларга қарши кураш, жамиятдаги фаол сиёсий ўзгаришлар, бешта ташаббус ва иқтисодий стратегия, кун ва замоннинг долзарб мавзуларига бағишланган кўрсатувларда доимий асосда фаол иштирок этиб келмоқда.
Устоз, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ Интернет тармоғида ёшларнинг диний мутаасcиб ва экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш, халқимиз мусулмонлари учун анъанавий бўлган ханафийлик мазҳаби аҳкомларини, буюк аждодларимизнинг улкан маърифий меросини етказиш йўлида тизимли фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги сайтларида, ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида мунтазам диний-маърифий мазмундаги чиқишлар қилиб келмоқда.
Устоз, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ ижтимоий ҳаётдаги, айниқса ёшлар ва аёллар орасидаги ижтимоий иллатларга барҳам бериш йўналишида таъсирчан чиқишлар қилиб келмоқда. 2011 йил  “Ҳалол савдо касбларнинг яхшиси” номли китоби “Movarounnahr” нашриёти, 2013 йил “Ҳалол касб фаровонлик омили” номли китоби “Movarounnahr” нашриёти, 2013 йил  “Ибратли хонадон” номли китоби “Movarounnahr” нашриёти, 2017 йил  “Ота-онага оқ бўлишдан сақланайлик” номли китоби «Movarounnahr» нашриёти, 2017 йил  “Халқ дарди билан яшайлик” номли китоби “Movarounnahr” нашриёти, 2018 йил  “Мўмин киши – мукаррам зот” номли китоби “Ҳилол” нашриёт-матбааси, 2018 йил  “Ҳалол касб фаровонлик омили, Ҳалол савдо касбларнинг яхшиси” номли китоби “Ҳилол” нашриёт-матбааси ва 2018 йил  “Ибратли хонадон” номли китоби “Ҳилол” нашриёт-матбаасида нашр этилган. Устоз, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳнинг  Жума мавъизалари жамланган 20 та СD диск албоми мухлислар учун ажойиб совға бўлди.
Россия мусулмонлари диний идораси, Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш маркази раиси, муфтий, шайх Исмоил Бердиев Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби, “Мирза Юсуф” жомеъ масжидининг имом-хатиби Устоз, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳни “Уммат олдидаги хизматлари учун”  ордени билан тақдирлади.
“Уммат олдидаги хизматлари учун” ордени Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш маркази томонидан 2007 йилда таъсис этилган бўлиб, бу орден билан Ислом динининг равнақи ҳамда мусулмонлар ҳамжамиятини мустаҳкамлаш ишига салмоқли ҳисса қўшган дин пешволари, диний муассаса ходимлари тақдирланадилар.
Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий 2020–йил Ҳиндистонда бўлиб ўтган «Халқаро Милад Конференцияси 2020» да «Одамлар орасида унсу-улфат қандай ҳосил қилинади ва бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай таълим берганлар» мавзуси билан иштирок этдилар. Ушбу тадбирда Ўрта Осиёдан фақат Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг қатнашишлари юртимизнинг алломалар юрти эканлигини яна бир бор исботлади. Конференцияга қатнашган барча уламолар хусусан Шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазратлари томонидан Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийга «Шайхлик унвони» берилди.
У ўзининг самимийлиги, камтаринлиги, Ватанга бўлган садоқати, масъулиятдорлиги ва меҳнатсеварлиги билан кенг жамоатчилик, диний соҳа вакиллари ва маҳалласида катта ҳурмат қозонган.
mehrob.uz матбуот хизмати

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР