Тавсия қиламиз

Суралардаги “муқаттаот” ҳарфлар

Янгиликлар access_time13-март 2019, 18:58

Араб алифбосидаги ҳар бир ҳарфнинг номи бор ва у ҳарфларнинг номи икки ёки…

САМИМИЯТ БАҲОСИ

Мақолалар access_time30-январ 2019, 12:29

 Ҳаётда ҳақиқий дўст ўз дўстига ҳар доим ҳам ёқиб ёқавермайди, бу бор…

ОНА - БУЮК ИНСОН...

Мақолалар access_time8-июль 2019, 18:12

Қизиқ-а...  Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини…

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ватан равнақи учун лойиқ номзодга овоз бердилар

access_time24-октябрь, 13:01 visibility445

Ўзбекистоннинг юксак тараққиёти, халқимиз келажаги ҳамда фаровонлиги йўлида, 24 октябрь Республикамизнинг барча ҳудудларида Президент сайлови учун бўлиб ўтаётган холис ва адолатли овоз бериш тартибидаги сайловда, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби устозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 464 -сайлов участкасига келиб, муносиб номзодга овоз бердилар.

Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бу масала шўро масаласи дея, ўз гувоҳликларини, лойиқ билган номзодларига холис тарзда тақдим қилдилар.

 

وَالَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ وَإِذَا مَرُّوا بِاللَّغْوِ مَرُّوا كِرَامًا {٧٦}

Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар. (Фурқон сураси, 72-оят).

Ҳа, шўро мусулмон жамоа ҳаётида муҳим аҳамият касб этадиган омилдир. Буни ҳамма мусулмонлар, айниқса, бошлиқлар ҳамда турли халқчил амал ва мансабни эгаллаб турганлар яхши тушунмоқлари, шўрога амал қилмоқлари лозим. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни шўрога буюрганидан кейин, бошқалар шундан хулоса чиқариб олаверсин.

  Шўрога амал қилиш ҳеч қачон зарар келтирмаган. Ҳатто, исломий қоида бўлган шўрога амал қилган номусулмонлар ҳам бунинг фойдасидан баҳраманд бўладилар.

Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. (Моида сураси, 2-оятидан).

Овоз бериш жараёнидан сўнг, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Аллоҳ таолога ҳамдлар айтиб: эътироф этиш керакки сайлов жарёнлари шаффоф ва жуда адолатли тарзда бўлиб ўтмоқда ҳар бир фуқоро учун лозим бўлган бу овоз бериш жараёни тинч ўтиши ҳамда манфаатли бўлиб, бўлажак Президент мамлакатимиз диний-маърифий соҳасининг ривожи йўлида хайрихоҳ бўлиши ва бу йўлда Аллоҳ таолодан уларга қувват сўраймиз.

Аллоҳ таоло юртимизни тинч халқимиз фаровонлигини янада зиёда қилсин.

 

Mehrob.uz матбуот хизмати.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР