Тавсия қиламиз

Деҳқончиликнинг хусусияти

Мақолалар access_time17-апрел 2017, 15:15

Деҳқончилик инсондан сабр-тоқат талаб қилади, чунки деҳқончилик ҳар йили…

Ҳанафий мазҳаби усулига оид муҳим савол:

Мақолалар access_time23-январ 2021, 12:06

Ҳанафий мазҳаби усулига оид муҳим савол: Абу Зайд исмли биродар, ҳафизаҳуллоҳ,…

Ҳанафий мазҳабининг юртимизда тарқалишига сабабчи бўлган олим Абу Ҳафс Кабир ал-Бухорий (767-832)

Мақолалар access_time10-июль 2021, 22:29

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ асос солган ҳанафийлик мазҳаби VIII асрнинг…

БИЛАСИЗМИ?

access_time25-октябрь 2021, 10:44 visibility508

1. Чивиннинг устида яшаб, унинг қонини ичиб, озиқланадиган ниҳоятда кичик кана бор экан.
Уни фақат кучли микроскоп орқалигина кўриш мумкин. Аммо бу ҳақида Аллоҳ таолонинг ояти ҳам бор экан. Мана ўша оят: «Албатта, Аллоҳ чивин ёки ундан-да тубан нарсани мисол келтиришдан уялмас» (Бақара сураси, 26 оят).
Субҳаналлоҳ!

2. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, бир ҳафтада икки кун овқатланиш тартибига жиддий амал қилиш вазн ошиб кетишининг ва кўкрак саратони касаллигининг олдини олишдаги, шунингдек, қон босими, қанд касаллиги ва холестерин зиёда бўлиши билан боғлиқ касалликлардан сақланишдаги энг яхши воситадир. Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутишни шариатга киритганлар. Ушбу набавий суннатга амал қилиш орқали тиббий фойдалар ҳам кўзга ташланмоқда.
Субҳаналлоҳ!

3. Олимларнинг таъкидлашича, қуёш ҳар сонияда миллион тонналаб ёқилғи ёқади. Шунга қарамай, у бугунги кунгача ёқилғисини сақлаб қолган ҳолда нурсизланиб бормоқда. Қуръон худди шу нарсага улкан бир оятда ишора қилиб, бизга Қиёмат куни ҳақида сўзлаган: «Қуёш ўралиб (нурсизланиб) қолганида...» (Таквир сураси, 1-оят).

Манба: "Тақвим"

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР