Тавсия қиламиз

Шукр қилиб яшаш

Мақолалар access_time10-май 2018, 19:12

Шукр қилиб яшаш (ҳаётий воқеа) Бир одам дуоси мустажоб улуғ бир зотнинг…

НАМОЗДА ҚУРЪОН ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ 

Мақолалар access_time28-январ 2018, 18:33

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу…

Қариндошлар ўртасидаги никоҳ риштаси

Мақолалар access_time23-апрел 2018, 09:58

Оила қуриш ислом дини тарғиб қилган инсоният наслини янада пок сақловчи,…

Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Минор жоме масжиди,  Тошкент шаҳар Вакиллик масъул ходимлари билан мажлис ўтказдилар

access_time26-октябрь 2021, 20:34 visibility1034

Бугун 26-октабр Шом намозидан кейин, Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Минор жоме масжиди,  Тошкент шаҳар Вакиллик масъул ходимлари билан мажлис қилдилар ва соҳадаги камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар бердилар. Булар: Тошкент шаҳридаги масжидлар ҳолатини мунтазам назоратга олиш, холисликни таъминлаш, имомлар билим малакасини ошириб бориш бўйича чора-тадбирлар кўриш, халқдан тушаётган ариза ва муаммоларни тез ва адолатли ечим топишини йўлга қўйиш, соҳадаги фаол ишчиларни рағбатлантириб бориш, медиа соҳасини  ривожлантириш, инсонларга ҳидоят улашиш мақсадида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги газета ва журналларга обуна бўлиш тизимини янада такомиллаштириш, ва халқимизга ўз вақтида етказиш, масжидлар қурилиши ва улардаги муаммоли вазиятларни бартараф этиш, каби масалалар илгари сурилди. Ҳар бир йўналишга бириктирилган ходим қалбан ўз ишини тўғри ва холислик билан амалга оширса, юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон бўлишини таъкидладилар. Шунингдек халқимиз диний саводхонлигини ошириш мақсадида ҳафта давомида уч кун Тошкент шаҳридаги масжидларда очиқ мулоқотлар ташкил этишни айтиб ўтдилар.


 Mehrob.uz матбуот хизмати

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР