Тавсия қиламиз

Суралардаги “муқаттаот” ҳарфлар

Янгиликлар access_time13-март 2019, 18:58

Араб алифбосидаги ҳар бир ҳарфнинг номи бор ва у ҳарфларнинг номи икки ёки…

НАФС ВА ИНСОН!

Мақолалар access_time12-май 2019, 04:54

• Нафс: - "Мана сенга керак бўлса тахт". • Инсон: -…

Эрни эр қиладиган хам, қаро ер қиладиган ҳам... 

Мақолалар access_time23-декабр 2017, 13:58

Бир хотин эрининг бошқа бир аёлни яхши кўришини билиб қолиб, ўша аёлни топиб…

ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

access_time10-ноябрь, 15:36 visibility494

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди.
Бир куни унга хотини:
 — "Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман” —  деди.
У:
— Нима учун бундай деяпсан?” — деди.
Хотини:
— Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди” — деди.
Толҳа хотинига қараб:
— Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди” — деб жавоб берди.

Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди:
— Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу — соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир!!!

Салаф солиҳлардан бири:
“Агар дўстларимдан бирининг соқолидан хамр (яъни вино) томиб турганини кўрсам, унга сепиб юборилгандир, деб ўйлайман, агар унинг тоғнинг тепасида туриб олиб: “أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى” (яъни, мен сизларнинг олий Роббингизман), деётганини кўрсам, Қуръон оятини ўқиётган бўлса керак, деб гумон қиламан.” — деган экан.

Уламолар айтадилар: “Аллоҳга қасамки, бандага ўзининг амалидаги ниятини билиши қийинку, қандай қилиб у халойиқнинг ниятини билишга имкон топа олади?”.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар: 
“Биродаринг оғзидан чиққан сўздан бирорта яхшиликни гумон қилишга имконинг бўлса, у сўздан ёмонликни гумон қилмагин!”.

Ибн Сийрин роҳматуллоҳи алайҳи айтганлар: 
“Биродаринг ҳақида бирон нарса эшитсанг, унинг узрини қидир. Агар унга узр топа олмасанг, “Балки мен билмайдиган узри бордир” — дегин”.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР