Тавсия қиламиз

Рамазон дуо ойи. 

Мақолалар access_time7-июнь 2017, 00:02

Рамазон ойининг ҳар кунида қабул бўладиган бир дуо бор. Расулуллоҳ (соллаллоҳу…

Ота-онага яхшилик қилиш ҳақида.

Мақолалар access_time8-октябрь 2018, 11:39

Динимизнинг ҳақлигини, нақадар гўзаллигини, инсонпарвар дин эканини кўрсатувчи…

МУЛОЙИМЛИК ҲАҚИДА

Мақолалар access_time20-октябрь 2018, 16:58

МУЛОЙИМЛИК ҲАҚИДА      Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг…

ЭЪТИБОР ҲАМ ФАЗЛДИР!

access_time15-ноябрь, 10:02 visibility94

Бугунги кунда жамиятимизда кенг тарқалган зарарли одатлар мавжуд. Техника соҳаси ривожланган, турли янгидан-янги технологиялар ривожланмоқда. Инсонлар томонидан турмушни осонлаштириш мақсадида турли хабар алмашиладиган дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Албатта, холисликка хизмат қилувчи ҳар нарса яхши. Аммо мана шундай сайтларга кириб бир инсон ҳақида «Коммент» ёзиш, унинг айби ва камчиликларини оммага ошкор қилиш жуда ҳам кўпайди. Мўмин киши ўз биродарининг айбини омма олдида эълон қилмайди. Аслида бу «коммент» инсоннинг хаёлидир. Авваллари бировлар ҳақидаги гаплар хаёлда олиб юрилган бўлса, ҳозир ижтимоий тармоқлар орқали бу ишлар бажариляпти. Кўплари ҳақиқатдан йироқ фикрлардир. Бу ҳолга чек қўйиш керак. Бу ҳол мўмин кишига ярашмайди. Мўминга хос ва мос ишни қилайлик.  
 
Жамиятда гиёҳвандлик балоси, афсуски, ҳали ҳам бор. Бундай иллатга қарши ҳар биримиз огоҳ туришимиз керак. Гиёҳвандлик, албатта, ёшлар орасида кенг тарқалган. Ҳар хил психотроп моддаларни истеъмол қилиш кўпайган. Бундай ҳолларни камайтириш учун ҳар ким ўз фарзандининг тарбиясига жиддий қарасин. Дунё ишларига берилиб, оиласини юзинчи ўринга тушиб қолмасин. Агар биз фарзандларимизга илм ўргатсак, Аллоҳни танитсак, албатта, бундай иллатлар ўз-ўзидан камаяди. 

Аслида бундай иллатларни ва бундай моддаларни тарқатаётган кимсалар, афсуски, биз билан бир ҳаводан нафас олишади. Улар ўз ишларини турли найранглар орқали инсон ишончига кириб амалга оширяпти. Бу кимсалар тузоғидагиларнинг кўпчилиги илмдан йироқ кишилардир. Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва ҳеч қачон бўлмагай. Шунинг учун ёш авлодни илмли қилишга, уларнинг Аллоҳни танишига ёрдам берсак, бундай иллатлар, иншоаллоҳ, йироқ бўлади. Бундай қабиҳ ишни қилаётган кимсаларга эса Аллоҳ таолонинг жазоси муқаррар. 
 
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР