Тавсия қиламиз

БАЛАНД БЎЛМАГАН ОВОЗ, ТАНҲО ВА ҚАЛБАН ДУО ҚИЛИШ

Мақолалар access_time23-сентябр 2020, 19:51

Ҳаётингиздаги энг қийин ва машаққатли онларда, Аллоҳга дуо қилиш эҳтиёжи…

МАСЖИДДА ЙИҚИЛГАНДИ

Мақолалар access_time19-сентябр 2019, 14:53

• Фотиҳдаги «Хирқаи Шариф» жомеъ масжидида рамазон ойи…

Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Зоий раҳимаҳуллоҳ мунозаралари

Мақолалар access_time18-май, 15:44

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар ва севикли…

Қиёмат кунидаги ота ва боланинг суҳбати

access_time15-ноябрь, 10:34 visibility312

Қуръони карим Аллоҳ таолонинг каломи, барча замонга мос келувчи илоҳий каломдир. Қуръонни фақат пок кишиларгина тута олади. Таҳоратсиз Қуръонни тутиб бўлмайди. Жунуб бўлган кишининг ёддан Қуръон ўқиши мумкин эмас. Қуръон фақат тиловат учунгина нозил қилинмаган. Қуръонни ўқишда савоб кўп. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳнинг Китобидан битта ҳарф ўқиса, унга битта ҳасана ёзилади, ёзилганда ҳам ўн баробар қилиб ёзилади. “Алиф лам мим” битта ҳарф демайман. Балки “Алиф” бир ҳарф, “Лам” бир ҳарф, “Мим” бир ҳарфдир» (Имом Термизий ривояти).  

“Ҳасана”, яъни яхшиликнинг нима эканини чуққурроқ ушбу ривоятдан англаб оласиз. Қиёмат куни ота боласига дер экан: 
–  Эй болам, мен сени катта қилдим-а? Бола:  
–  Ҳа, катта қилдингиз. Ота:  
– Мен сени боқдим-а? Бола: 
–  Ҳа, боқдингиз. Ота:  
–  Мен сени ўқитдим-а? Бола:  
– Ҳа ўқитдингиз. Ота: 
– Мен сени уйлантирдим, сенга оталик қилдим. Бола:  
–  Ҳа, биламан, ҳаммасини уддаладингиз. Ота:  
– Энди, болам, битта яхшилигингдан бер. Жаннатга киришимга бир яхшилик етмаяпти. Бола:  
– Отажон, сиз сўраётган битта яхшилик менга ҳам керак бўлиб қолиши мумкин. Беролмайман... 

Бир яхшилик инсоннинг тақдирини ҳал қилади. Бизни кутаётган кун ана шундай бўлади. Аммо ким боласига “Бисмиллаҳ”ни ўргатса, Қуръонни таълим берса, бундай бола ота-онасига яхшиликларини бериш у ёқда турсин, ҳатто қиёмат куни ота-онасини шафоат қилади. Ўз оиласидан яна етмиш кишини шафоат қилади. Қуръон ўқиганининг шарофатидан ота-онасининг бошига қуёшдан зиёсидан ҳам ёрқин бўлган каромат ва иззат тожи кийдирилади. Боласини ўқитиб, Қуръонни таълим бергани учун ота-онани азиз қилишади.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР