Тавсия қиламиз

АХЛОҚ-ОДОБЛАРИ

Мақолалар access_time24-октябрь, 14:40

Муомалалари: мулойим, ўта самимий, очиқ ва гўзал эди. У зот энг муомаласи…

Ҳар бир ишнинг, ҳар бир нарсанинг албатта савол-жавоби бўлади

Мақолалар access_time18-феврал 2019, 10:49

  Инсон умрини яшаб бўлиб, ҳаётининг поёнига келганда кўп нарсадан…

ЗАМОНАМИЗДА ФАҚИҲНИНГ ВАЗИФАСИ

Мақолалар access_time14-май 2020, 10:10

Тўрт мазҳаб имомлари мутлоқ мужтаҳидлар бўлганлар. Ўз даврининг энг кучли…

Биродарлик самимияти

access_time16-ноябрь, 11:51 visibility198

Мўминларнинг ўзаро самимий биродарлиги ҳақида сўз кетганда, туғишган оға-инилар маъносидаги “ихватун” сўзи ишлатилади. Бу билан мўминлар худди туғишган ака-укалардек эканликлари таъкидланган ("Тафсири Ҳилол").

أبرُّ أخٍ بأخيه هو موسى بهارون عليهما السلام حيث دعا الله عزَّ وجل أن يكون معه حاملاً للرسالة، ومشعلًا للهداية ﴿هَارُونَ أَخِي * اشْدُدْ بِهِ أَزْرِي * وَأَشْرِكْهُ فِي أَمْرِي﴾ [طه: 30-32] فانظر ما لأخيك عندك من واجبات الخير والرعاية والإحسان. (عبد الملك بن محمد القاسم)

Ака-укага нисбатан энг яхши биродарчилик Мусо алайҳиссаломнинг Ҳорун алайҳиссаломга қилган биродарчилигидир. У зот ўзи билан бирга Ҳорун алайҳиссаломга рисолат кўтарувчиси ва ҳидоят машъаласи бўлишини Аллоҳ азза ва жалладан дуо қилиб сўраган эдилар. 

Мусо алайҳиссалом: «(Эй Роббим) оғам Ҳорунни. У билан белимни бақувват қил. Уни ишимда шерик қил" (Тоҳо сураси, 30–32-оятлар).

Сенинг ҳузурингда биродаринг учун эзгулик,  ҳомийлик ва эҳсон вазифаларидан нима бор эканига бир назар солиб кўр! (Абдул Малик ибн Муҳаммад Қосим).

Мусо алайҳиссалом ўзидаги энг қимматли нарсани биродари Ҳорун алайҳиссалом билан бирга бўлишишни лозим топдилар.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирортангиз ўзи яхши кўрган нарсасини биродарига раво кўрмагунча чин мўмин бўла олмайди”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).                  Киши ушбу ҳикматни теран англаб етса, Пайғамбаримиз сол­лаллоҳу алайҳи ва салламнинг нима учун киши ўзига раво кўрган нарсани ўзгага ҳам раво кўриши имонни мукаммал қилувчи хулқлардан санаганларини тушуниб етади. Ахир, дўстига фақат бир яхшиликнигина эмас, балки ўзи учун яхши кўрган нарсани раво кўрмоқда. Зеро, киши ўзи яхши кўрган нарса одатда ўзи учун фойдали, ёқимли ва хайрли бўлади. Бу нарсаларни ўзгага ҳам раво кўриш ўзга шахснинг бу одамга нисбатан меҳри ва ҳурматини оширади. Ўзаро алоқалар яхшиланади. Бунинг натижасида жамият мустаҳкам ва фаровон бўлади.                                                 Бундан ташқа­ри, ўзига раво кўрган яхшиликларни ўзгага ҳам илинган одамнинг хаёлига бировга ёмонлик қилиш асло сиғмайди. Балки дўстини ёмонлик­лардан сақлаш, унга яхшилик қилишдан ҳам аввал туришини англаб етган бўлади. Аслида, ўзи ёмон кўрган нарсани биродарига раво кўрмаслик ҳам гўзал хулқлардан бири ҳисобланади. Қайси жамиятда бу каби хислатларга эга одамлар кўпайса, шу жамият кучли, қудратли ва обод бўлади.

Манбалар асосида "Минор" жоме масжиди имом ноиби Наврўзжон ТЕМИРОВ тайёрлади.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР