Тавсия қиламиз

УНУТИШГА ҚАРШИ МУОЛАЖА

Мақолалар access_time1-июль, 12:54

– Аллоҳ таолога қайтиш. Аллоҳ таолонинг Ўзидан унутишни бартараф қилишини…

МАСЖИД ВА ЖАМОАТ 

Мақолалар access_time17-март, 13:27

- Беш вақт намозни жамоат билан ўқиш савоблими ёки танҳо ўқиш савоблими? …

РАШК ТУФАЙЛИ...

Мақолалар access_time23-январ 2020, 13:44

Бир куни жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблар билан суҳбатлашиб…

«Қуръонни тадаббур қилмайдиларми?!»

access_time16-ноябрь, 17:14 visibility311

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бир оятдаги ибратни эшитиб, йиғлаб деворга суяниб қолдилар. Ҳатто бир ой уйдан чиқмай қўйдилар. Одамлар у кишини бемор бўлди, деб ўйлашди. Ҳолбуки, адолати билан донг таратган Умар бемор эмасди, бир оятни эшитиб, унинг маъносидан таъсирланган эди. 

Ибн Абу Мулайка раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо билан сафар қилдим. У киши тун ярмида уйғонар эдилар. Қуръонни ниҳоятда аниқ ўқир эдилар. Ҳатто йиғлаганлари эшитилиб турарди»

Салафларимиздан бири Қуръонни шундай тадаббур қиларди. Қуръондан бир сура ёки бир оят эшитса, йиғлар эди.  
–  Нега йиғлаяпсиз? – деб сўрадилар. У киши:  
– Аллоҳ таоло Қуръонда: «Ушбу мисолларни Биз одамлар (ибрат олишлари) учун айтурмиз. (Лекин) уларни фақат олимларгина англагайлар» (Анкабут сураси, 43-оят). Менда илм йўқ, мен олим эмасман, бу мисолларни тушуна олмайман, деб йиғлаяпман, – дедилар. 

Абу Ҳомид Ғаззолий айтадилар: «Агар Қуръон ўқиганда кишини маҳзунлик ва йиғи тутмаса, у одам бу ҳислардан маҳрум бўлгани учун йиғласин».

 Чунки Қуръон ўқиган киши оятларни тадаббур қилиб, маҳзун бўлмаса, бу мусибатдир. 

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Муаммар айтадилар: “Сулаймон Таймийнинг ёнида хуфтон намозини ўқидик. Қулоқ солсам, у Мулк сурасини ўқирди. Таймий бир оятни такрор-такрор тиловат қила бошлади. Жамоат тарқаб кетди. Мен ҳам уйга кетдим. Бомдод намозига масжидга келсам, Таймий ҳамон ўша оятни ҳамон такрорларди. У Мулк сурасининг 27-оятидир: «Бас, қачонки, улар (қиёматда азобни) яқин ҳолда кўришгач, у кофирларнинг юзлари шувит бўлур ва (уларга): «Мана шу сизлар (қачон бўлади, деб) сўраган нарсадир”, – дейилур». Таймий бир оятни ўқиб, унинг ичига кириб кетган эди.

Анваршоҳ Кашмирий улуғ фақиҳ, муҳаддис бўлган. Рамазонда хатмга ўтишни ўзлари бошлаб берар экан. Хатмни чиройли қилиб, саккиз ёки ўнинчи ракатга борганларида тўхтаб қолардилар. Ўша оятдан ўта олмасди. Охири бошқалар Кашмирий раҳимаҳуллоҳнинг елкаларидан туртиб, орқага тортар, у кишининг ўрнига бошқа киши ўтиб намознит тугатиб қўяр эди. Ҳар кеча шу ҳол қайтарилар эди. Анваршоҳ Кашмирий ўн етти йил Қуръонни хатм қила олмади. Аммо Қуръонни тўлиқ ёдлаган эди. Сабаби, бир оятни ўқиб таъсирланиб, маҳзун бўлиб қолар эди.  

Қуръонни тадаббур билан ўқиган киши бу дунёдан узилиб қолади. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Салафдан бўлган бир жамоа Қуръондан бир-икки оят ўқиб, бутун кечани ўтказар эди». Сабаби, оятнинг маъносини англаб, унинг ичига кириб кетарди.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР