Тавсия қиламиз

Қуръон ўқимоқчи бўлган киши нима деб ният қилади?

Мақолалар access_time11-январ, 16:29

Аксарият мўмин-мусулмонлар Қуръони каримни фақат савоб ва ажр умидида ўқишади.…

Нега Зам-зам дейдилар? 

Мақолалар access_time17-апрел 2017, 15:13

Беадад шукрлар бўлсин-ки мустақиллик шабадаси эсиб, ёд ғоялардан юз ўгирдик.…

ИЛОҲИЙ ҲИКМАТ... ЁХУД МЕН  ЖАВОБ ТОПОЛМАГАН САВОЛ

Мақолалар access_time30-июнь 2017, 22:47

(Баҳодир акамнинг ҳовлисида содир бўлган ҳаётий воқеа) Баҳорнинг биринчи…

Аёл – келажак пойдевори

access_time24-ноябрь 2021, 17:25 visibility654

Мусулмон киши ўзига яхши умр йўлдоши танлар экан, оиласини мустаҳкам, оила аъзоларининг бахтиёр бўлиши билан бирга, бўлажак фарзандларини баркамол авлод қилиб тарбиялашни ҳам кўзда тутиши керак.

المرأة مصنع الرجال، ومنبع الأبطال، فبصلاحها يعم الخير الكثير، وبفسادها ينتشر الشر الوبيل، كيف لا تكون كذلك وهي الأم المربية، والأخت الناصحة، والزوجة المرشدة، والبنت الطائعة.(الشيخ سيد حسين العفانى)

Аёл – эркаклар фабрикаси ва баҳодирлар манбаидир. Аёлларнинг салоҳияти сабабли кўп яхшиликлар кенг оммалашади ва уларнинг айниши туфайли иллатлар илдиз отиб, ҳалокатлар кўпаяди. Қандай бўлмасин, ахир, улар тарбия берувчи она,  насиҳатгўй опа-сингил, йўл кўрсатувчи хотин ва итоаткор қиздир!
Боланинг келажакда ким бўлиши кўп жиҳатдан оналарга, уларнинг қандай  тарбия  беришганига,  ҳатто болаларига  қай  даражада  меҳр  кўрсатиб, эркалаганларига  боғлиқ.  Шундай экан, болангизнинг баркамол, яхши инсон бўлиб улғайишини  истасангиз, онасининг динига, одоб-ахлоқига, тақводорлигига, кайфиятига ва луқмаси-емишига эътибор қаратинг. Қуръони  каримда:  «Ўз  уйларингизда  қарор  топингиз»  (Аҳзоб сураси,  33-оят),  деб  марҳамат  қилинган. Аёл  учун энг шарафли  жой – унинг  уйи, оила  даврасидир. Аёл учун оиланинг чароғбони, рўзғорнинг ишбошиси, фарзандлар тарбиячиси бўлишдан кўра фазилатли, савобли  иш  йўқ. Аёл  жамоат  ишлари билан банд бўлиб, фарзандларини бегона энагалар, тарбиячилар меҳрга,  эркалашга  зор-ташна қилиб улғайтирса, бундан кимга фойдаю кимга зарар?! Олимларнинг тадқиқотларига  кўра, ўз  онасининг тарбиясини олган, унинг ғамхўрлиги, шафқатини ҳар қадамда ҳис этиб улғайган болалар ўзларини бутунлай жамоат ишига  бахшида қилиб, фарзандларидан узилиб қолган оналарнинг болаларига қараганда  соғлом, ақлли, тарбияли ва меҳрибон бўлар экан.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг илмий меросини жамлаб, умматга бус-бутун етказиш учун, шариатимизни ҳассос тушуниш учун Имом Шофеъийни, Аҳмад ибн Ҳанбални, Истанбулни фатҳ қилиш учун Муҳаммад Фотиҳни ОНА тарбия қилган.

Хулоса. Агар аёл салоҳиятли бўлса, уй, жамият ва ҳамма нарса ислоҳ бўлади.

Манбалар асосида "Минор" масжиди имом ноиб Наврўзжон ТЕМИРОВ тайёрлади.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР