Тавсия қиламиз

«РИЁКОРЛИК ҚАНЧАЛИК ЁМОН»

Мақолалар access_time29-январ 2019, 12:47

Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:      «Пайғамбар…

#МУАТТАР_СИЙРАТ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа қабилаларни Исломга чақиришлари

Мақолалар access_time31-март 2021, 09:02

  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам фаолликларини ошириб, ҳаж мавсумида…

Оқ айиқ ва бир йигит қиссаси

Долзарб мавзу access_time10-март 2017, 18:25

Тақдирнинг тақозоси ила мусулмон бир йигит, Узоқ Шарқнинг Сахалин ўлкаларида…

Сув – ҳаёт манбаи

access_time26-ноябрь 2021, 19:27 visibility391

Аллоҳ таоло сувдан барча тирик нарсалар – инсонлар, ҳайвонлар ва набототни яратди. Раббимиз осмон ва ер сувлари билан заминга ҳаёт берувчи, зийнатловчи ва покловчи Зотдир. Сув билан тирик мавжудотларнинг ризқини кўпайтирувчи Зотдир.

... وَجَعَلۡنَا مِنَ ٱلۡمَاۤءِ كُلَّ شَیۡءٍ حَیٍّ أَفَلَا یُؤۡمِنُونَ. 

Аллоҳ таоло айтди: «Барча тирик мавжудотни сувдан пайдо қилдик» (Анбиё сураси, 30-оят).
Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг неъматлари ичида сувнинг қадри алоҳида. Бугун ҳаётимизни сувсиз тасаввур қилолмаймиз. Ҳаётимизнинг жуда кўп жиҳатлари сувга бевосита боғлиқ.
Аллоҳ таоло Қуръонда бандаларига берган жуда кўп неъматлари қаторида осмондан туширадиган сув (қор ва ёмғир) неъмати ҳақида ҳам кўплаб оятлар нозил қилган. Сув шундай неъматки, инсонларга,  ҳайвонот-набототга ризқ-рўз, раҳмат бўлиб ёғиладиган, ўзининг кимёвий таркиби билан ҳосилдорликни оширадиган, ерни намга тўйдирадиган ва қурғоқчиликни ҳосилдорликка ўзгартирадиган баракотли неъматдир.

وَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلسَّمَاۤءِ مَاۤءَۢ بِقَدَرࣲ فَأَسۡكَنَّـٰهُ فِی ٱلۡأَرۡضِۖ وَإِنَّا عَلَىٰ ذَهَابِۭ بِهِۦ لَقَـٰدِرُونَ ۝١٨

«Осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирмиз» (Муъминун сураси, 18-оят).
Ушбу оят бандалар ибрат олиб, имонини қувватлаши ва неъматларни шукр қилиш орқали қадрлаб, уларнинг зиёда қилиши учун эслатмадир.
Аллоҳ таоло: «Осмондан ўлчов билан сув туширдик», деди. Ердаги ҳамма сув осмондан ўлчов билан тушган: ортиқча ҳам эмас, кам ҳам эмас. Борди-ю, осмондан сув тушаверса-ю, ерга сингмаса, ҳамма ёқни сув босиб, катта талафотлар етказиши мумкин. Борди-ю, кам ёғса, ҳамма ёқда қурғоқчилик бўлиб, жонзотлар ташналик ва қаҳатчилик азобини чекишлари мумкин. Мўмин банда мана шулар ҳақида тафаккур қилиши, Аллоҳнинг неъматлари ва мўъжизаларидан ибрат олиши керак.
Шунингдек, "ўлчов билан туширдик" деган сўзда тежамкорлик, исроф қилмаслик маъноларига ҳам далолат бордир. Чунки Аллоҳ таоло сув неъматини муайян бир ўлчов, миқдор,  чегараланган ҳажмда  берганини баён қилди. Демак, буни англаган банда неъматни кўпроқ қадрлаши керак.
Оятнинг давомида неъматни қадрлашга,  исроф қилмасликка ишоралар келган. «Албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирмиз». Бу оят билан Аллоҳ таоло бандаларини неъматларига шукр қилишга ва неъматлар қўлдан кетиб, зарарлари зоҳир бўлмасдан олдин қардлашга буюрди. Агар бундай қилмасалар, бу неъматни берган Зот уни кетказишга ҳам қодирдир.
Агар бугун қайси юртларни сув босиб,  талафотлар кўраётган бўлса ёки қайси юртларда қурғоқчилик бўлиб ҳалокатлар содир бўлаётган эса, ўзларимизнинг ҳолларимиз сабабидандир. Бундай ҳолатда бандалар тезда ўзларини ислоҳ қилиб, Аллоҳ таолога юзланишлари, дуо-илтижолар қилишлари, неъматларнинг ҳақи, неъматлар нима мақсадда берилган бўлса, шу мақсадда фойдаланиб, исрофга йўл қўймасликлар ва доимо шукрда бўлишлари керак. Акс ҳолда: 

قُلۡ أَرَءَیۡتُمۡ إِنۡ أَصۡبَحَ مَاۤؤُكُمۡ غَوۡرࣰا فَمَن یَأۡتِیكُم بِمَاۤءࣲ مَّعِینِۭ ۝٣٠﴾ [الملك 30]

«Айтинг (Эй Муҳаммад алайҳиссалом): "Агар сувларингиз ерга сингиб кетса, ким сизларга чашма сувларини чиқариб беради?».
Агар Холиқи Зулжалол бирор неъматини тортиб олса, бутун дунё одамлари тўпланиб ҳам буни қайтаришга қодир эмас. Бунинг яққол мисоли Орол денгизини кўз олдимизга келтиришимиз мумкин. Унинг суви 80 фоизга  қуриб, катта бир денгиздан қарийб 20 фоизгина қисми қолган. Бунинг сабаби Аллоҳнинг амрига хилоф қилиш, сувдан оқилона фойдаланмаслик ва исрофгарлик эмасмикин? Неча йиллардан бери қанча раҳбарлар, маъсул ташкилотлар ва олим-мутахасисларлар бош қотиришмасин, бу муаммони ҳал қилолгани йўқ. Лекин бу ишларнинг ҳаммаси Аллоҳга осон. Бизлар учун бу ҳолатлардан Аллоҳнинг нематларини қадрлашга ва шукрини қилишга ибрат бордир.

Манбалар асосида "Минор" масжиди имом ноиби Наврўзжон ТЕМИРОВ тайёрлади.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР