Тавсия қиламиз

ЮРИДИК ШАХСНИНГ ИСЛОМ ҲУҚУҚШУНОСЛИГИДА ШАКЛЛАНИШИ

Мақолалар access_time16-май 2017, 17:16

Ислом ҳуқуқида юридик шахс тушунчасининг ҳозирги пайтда ишлатиладиган  ибораси…

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг 40 фойдаси:

Мақолалар access_time30-май 2019, 04:24

1. Аллоҳнинг амрига бўйсунган бўласиз. 2. Набий алайҳиссаломга Аллоҳ билан…

«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ 9 ВАСИЯТЛАРИ...»

Мақолалар access_time19-феврал 2020, 16:18

   Абу Дардо(р.а)дан ривоят қилинади:        …

Буюк имомнинг дард тўла умри

access_time26-ноябрь 2021, 20:10 visibility1074

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ умрларининг эллик икки йили умавийлар подшоҳлиги, ўн саккиз йили эса аббосийлар даврига тўғри келган. Абу Ҳанифа бу иккала подшоҳлик даврида ишлаб, жуда кўп қийинчиликларга дучор бўлганлар. Дастлаб ўша даврда Кўфанинг ҳокими бўлган умавийлардан Ибн Ҳубайрадан кўп озор кўрдилар.

Умар ибн Ҳубайра умавийларнинг Ироқдаги энг шафқатсиз, қонхўр волийларидан бири бўлган. Умар ибн Ҳубайра Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга бир масъулият юклаб: «Қўлингиздаги узук билан барча ҳужжатларга муҳр босасиз», дейди. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ буни қатъий рад этадилар. Шунда Ибн Ҳубайра: «Шу ишни бажармасангиз, сизни қамайман», дейди ва қамайди ҳам.

Қамоқда Абу Ҳанифа калтакланиб, турли озорларга дучор бўлади. Бу ҳолни кўрган одамлар олимни азобланишига чидай олмайдилар ва Ибн Ҳубайра ҳузурига бориб, Имом Абу Ҳанифани озгина муддатга бўлса ҳам озодликка чиқаришини сўрайди. Умар ибн Ҳубайра бунга рози бўлади ва Абу Ҳанифани озод қилади. Озодликка чиққач, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Маккага қочиб кетадилар. Умавийлар салтанати инқирозга учрамагунича ўз юртига қайтмайдилар.

Буюк имом Маккадалик пайтларида ҳижозлик уламолар билан кўришадилар, улар билан китоблар мутолаа қиладилар. Ҳеч қачон ҳеч бир иш беҳикмат бўлмайди. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг умавийлардан қочиб Маккага кетишлари илмларининг янада ошишига сабаб бўлади.

Бизнинг кўзимизга ёмон кўринган нарсалар аслида фойдамизга бўлиши мумкин. Аксинча яхши кўринганлари зараримизга хизмат қилиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Банда доим Раббисига қайтсин, суянсин. 

Аббосийлар халифалиги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Аббоснинг авлодлари қурган подшоҳликдир. Бу подшоҳликнинг аввалида Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ жуда кўп яхшиликлар кўрганлар. Аммо кейинчалик аббосий халифалардан Жаъфар Абу Мансур билан бую имомнинг ораси ёмонлашиб боради. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг қамалишларига ва ўлимларига Жаъфар Абу Мансур сабабчи бўлади. Жаъфар Абу Мансур Имом Молик билан бирга ўқиган илмли инсон эди.    

Тарих бизга ҳеч қачон тўлиқ маълумот бермайди. Бандалар томонидан ёзилган ҳеч бир тарихда айнан ҳақиқат эмас. Фақатгина Аллоҳ таолонинг бизга берган Қуръонигина аниқ, тўлиқ ва мукаммалдир. 

 

Қозиликни рад этган имом

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ қозилик лавозимини асло қилмаганлар. Аммо у кишининг шогирдлари Имом Абу Юсуф Ҳорун Рашид даврида «Қозиларнинг қозиси» мақомига сазовор бўлганлар. Қаерга қози тайинлаш керак бўлса, ҳанафий мазҳаби фақиҳларни қози этиб тайинланган. Бу эса ҳанафийлик мазҳабининг тарқалишига катта ҳисса бўлган.

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ бу лавозимни ўша даврдаги золим подшоҳларнинг қўлида қурол бўлиб қолишдан қўрққанлари боис қозилик лавозимини қабул қилмаганлар. Жонларини тикиб бўлса ҳам бу мансабдан воз кечганлар. Буюк имом жоҳил шоҳлар қўлида қўғирчоқ мансабдор бўлмадилар. Қўғирчоқ қози одамларнинг тақдири билан ўйнашадиган одамдир. Имом Абу Ҳанифа бундай қози бўлишдан бош тортганлар. Урсалар ҳам, қамасалар ҳам бу мансабдан бош тортганлар.

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳеч қачон подшоҳлардан мукофот, пул олмасдилар. Ҳатто бошқа уламолар: «Ҳазрат, олинг, ўзингиз учун ишлатмасангиз, фақир, муҳтожларга берасиз», деганида ҳам олмаганлар. 

Ўша даврнинг жоҳил шоҳларидан халифа Мансур Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳни қамоққа солдириб, ўттиз дарра урдиради. Имомнинг елкаси қонаб кетади. Абу Ҳанифа оёқларида туролмас бўлиб қоладилар. Халифанинг тоғаси келиб, жиянини уришади ва:  “Агар бу имомга бирор нарса бўлса, бутун Ироқ сизга қарши бўлади. Дарҳол озод қилинг”, дейди. Шундан кейин имомни озод қилишади.

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳни икки қўлтиқларидан кўтариб боришар экан, орқаларидан хабарчи келиб:  “Халифа Мансур ҳар бир урган даррасига минг динордан товон пули берди. Халифанинг бу ҳадясини қабул қилинг”, дейди. Аммо Абу Ҳанифа бу пулни олмадилар. Ёнларидаги кишилар пулларни олишни ва муҳтожларга тарқатиш таклифини билдирганида ҳам олмадилар ва: «Бу пуллар ҳалолмикин?» деб туравердилар.

Имомнинг баданидан қон томарди. Шу куни имом заҳарланган эдилар. Бир неча кун ўтгач, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг аҳволлари оғирлашди. Заҳар ўз таъсирини кўрсатарди. Ўлим соати яқинлашгач, Абу Ҳанифа сўнгги васиятларини айтдилар ва бу хабар яшин тезлигида бутун шаҳарга тарқалди.

 

Абу Ҳанифанинг сўнгги васиятлари

«Мени шундай бир жойга дафн этингларки, бу халифа Мансур одамлардан Бағдодни қураман деб тортиб олган жой бўлмасин. Зулм билан олинган ерларга мени дафн қилманглар”. 

Бу васият халифа Мансурга етказилгач, у дод солди ва: “Менинг узримни ким бу одамнинг ўлиги ёки тиригидан олиб беради”, дея фарёд чекди.

Имом Абу Ҳанифа сажда қилган ҳолда жон бердилар.

 

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР