Тавсия қиламиз

Истихора намози

Мақолалар access_time20-сентябр, 13:45

«Истихора» сўзи луғатда «хайрни талаб қилиш» деган…

Президент дин уламолари билан учрашади ва ифторлик қилади

Мақолалар access_time16-июнь, 00:13

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан диний таълим тизимига катта эътибор…

ТИК ТУРИБ ПЕШОБ ҚИЛИШДАН ҚАЙТАРУВ

Мақолалар access_time4-июль, 12:30

 Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтдилар:   "Кимки…

ЖУМА ХУТБАСИ

access_time12-май, 14:03 visibility344

ЖУМАНИНГ ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА 

Аллоҳ жалла шаънуҳу Жумуъа сурасида:
 "Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир", деган (9-оят).
 Ушбу ояти карима жума намозининг фарзлигини баён қилувчи оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким хилоф қилмайди.
 Абу Жаъд аз-Зомрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 "Ким писанд қилмай уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади", дедилар".
 "Сунан" эгалари ва Ҳоким ривоят қилишган.
 Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 "Жамоат ила жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Илло, тўрт тоифа бундан мустасно: мамлук қул, аёл киши, ёш бола ва бемор", дедилар".
 Имом Абу Довуд ривоят қилган.
 Бу шартларни ўзида мужассам қилмаган одам жума намозини ўқиса, фарзни адо этган бўлади.

ЖУМА ХУТБАСИ

Умуман, жума хутбаси ҳақида билиш лозим бўлган маълумотлар билан батафсилроқ танишиб қўйсак яхши бўлади. Жума хутбасига, хутба қилувчига оид суннат амаллар қуйидагилардан иборат:

1. Хатибнинг таҳоратли бўлиши.
2. Хатибнинг аврати сатрли бўлиши.
3. Хутбани минбарда туриб қилиш.
 Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Бир аёл:
 "Эй Аллоҳнинг Расули, сизга устида ўтирадиган бир нарса қилиб берайми? Менинг дурадгор қулим бор", деди.
 "Агар хоҳласанг", дедилар у зот. Шунда у минбар қилиб берди".
 Учовлари ривоят қилишган.
4. Хутбани бошлашдан олдин минбарга ўтириш.
5. Имом ўнгга ёки чапга қарамасдан, қавмга қараб туриши.
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо қавмга юзланиб туриб хутба қилганлар.
6. Азонни битта муаззин айтиши.
7. Хутбани Аллоҳга ҳамду сано билан бошлаш.
8. Хутбада икки шаҳодатни айтиш.
9. Хутбада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
10. Хутбада ваъз-насиҳат қилиш.
11. Хутбада Қуръондан бир оят бўлса ҳам қироат қилиш.
12. Хутбани иккита қилиш.
13. Икки хутбанинг орасида ўтириш.
14. Иккинчи хутбанинг аввалида ҳамду сано ва салавотни қайтариш.
15. Хутбада мўминлар ҳаққига дуо қилиш.
16. Хутбани баланд овоз билан қилиш.
17. Хатибнинг хутба давомида чап қўлидаги асога ёки қиличга суяниб туриши.
18. Икки хутбани қисқа қилиш.
19. Имомнинг минбардан тушиши.
 Имом минбардан тушиб, муаззин иқомани тугатиши билан намозга такбир айтишни йўлга қўяди.
 Хутбанинг макруҳлари:
1. Мазкур суннатлардан бирортасини тарк қилиш.
2. Хутбани узун қилиб юбориш.
3. Хутба чоғида одамларни оралаб ўтиш.
4. Имом хутбани бошламасидан олдин. бировга тегмасдан, кийимини босмасдан, оралаб ўтса бўлади.
5. Хутба давомида тиланчилик қилиш ёки унга садақа бериш ҳам макруҳдир.

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР