Тавсия қиламиз

БИЛАСИЗМИ: РЎЗАНИ БУЗИБ, ҚАЗОНИ ВОЖИБ ҚИЛАДИГАН, КАФФОРОТНИ ВОЖИБ ҚИЛМАЙДИГАН ИШЛАР

Мақолалар access_time16-июнь 2017, 00:16

1. Ғизо (озиқ) ва ғизо бўлмаган нарсани тановул қилиш. Бунда одатда ғизо…

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ВА ОИША РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО ОНАМИЗНИНГ ЎРТАЛАРИДАГИ ЎЗАРО БУЮК МУҲАББАТ

Мақолалар access_time17-декабр 2017, 12:59

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД  СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ВА ОИША РОЗИЯЛЛОҲУ…

МЕН СИЗДАН КЎРГАН ФОЙДА СИЗ МЕНДАН КЎРГАН ФОЙДАДАН КЎПРОҚДИР

Мақолалар access_time20-ноябрь 2017, 14:44

Илму маърифат инсонни қанчалик юксакликка кўтарса, дину диёнат, чин эътиқод…

ИЛМ ТАЛАБИ ҲАҚИДАГИ ВАЪЗ

access_time6-декабр 2021, 12:08 visibility298

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом айтдилар:

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بن مَسْعُودٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:طَلَبُ الْعِلْمِ فَرِيضَةٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ

яъни: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир” (Имом Табароний ривояти). Бу ҳадис илм ҳосил қилиш фарзлигига далолат қилади. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга буюриб, бундай марҳамат қилади: 

{وَقُلْ رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا }

«Эй Раббим! Менга илмни зиёда эт!» (Тоҳо сураси, 114-оят), деб Муҳаммад алайҳиссаломга таълим бериши ҳам илм олишнинг фарзлигига далилдир. Чунончи, Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга фақат илмни мукаммал эгаллашга тарғиб қилди.

Илм дунёда азизлик ва охиратда шарафдир. Илм барча замонларда тараққиётнинг муҳим асоси бўлиб хизмат қилган. Шу боис муқаддас динимизда илм олиш ибодат даражасига кўтарилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ

 مَنْ سَلَكَ طَرِيقًا يَلْتَمِسُ بِهِ عِلْمًا سَهَّلَ اللهُ لَهُ طَرِيقًا"

 "إِلَى الْجَنَّةِ

“Ким илм олиш учун йўл тутса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини осон қилиб қўяди” (Имом Термизий ривояти), деганлар.

Бошқа бир ҳадиси шарифда:

« مَنْ سَلَكَ طَرِيقًا يَلْتَمِسُ بِهِ عِلْمًا سَهَّلَ اللهُ لَهُ طَرِيقًا إِلَى الْجَنَّةِ »

“Кимнинг оёқлари Аллоҳ таоло йўлида чанг бўлса, у икккаласи дўзахга ҳаром бўлади” (Имом Бухорий ривояти).

Набий алайҳиссалом бир киши илмдан бир бобни одамларга таълим бериш учун ўрганса, Аллоҳ таоло унга етмиш пайғамбарнинг савобини беради, деди. Набий алайҳиссалом айтдилар: «Жаброил алайҳиссаломдан соҳиби илмлар ҳақида сўрадим. У (зот) “Улар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам умматингизнинг чироғидир”, деди».

Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга ваҳий юбориб: “Мен олимман, илмлини яхши кўраман. Бас, албатта, Аллоҳ таоло худди қақраб ётган ерни сув билан тирилтирганидек, қалби сўқир инсонларни илм ва ҳикмат нури билан мунаввар қилади. Билгинки, илм талаб қилиш – фарз. Илм олган киши унга амал қилиши керак. Таълим барча муаммоларга чорадир.

Бежиз Аллоҳ таоло:

{ فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ }

«Бас, (эй, Макка аҳли!) Агар билмайдиган бўлсангиз, (Таврот, Инжилни биладиган) зикр аҳлидан сўрангиз!» (Анбиё сураси, 7-оят), деб марҳамат қилмаган.

ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ }

«(Эй Муҳаммад!) Раббингизнинг йўли (дин)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг» (Наҳл сураси, 125-оят).

 وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ الَّذِينَ أُوتُوا  الْكِتَابَ لَتُبَيِّنُنَّهُ لِلنَّاسِ وَلَا تَكْتُمُونَهُ

«Эсланг, (эй, Муҳаммад!) Аллоҳ аҳли китоблардан, уни (Таврот ва Инжилни) одамларга, албатта, аниқ баён қиласиз, уни (ҳеч кимдан) сир тутмайсиз, деб аҳд олган эди» (Оли Имрон сураси, 187-оят).

Юқоридаги оятлар таълим олишнинг фарзлигига далолат қилади. Аллоҳ таоло яна бир оятда айтади:

وَإِنَّ فَرِيقًا مِنْهُمْ لَيَكْتُمُونَ الْحَقَّ وَهُمْ يَعْلَمُونَ}

«...ва улардан бир гуруҳи била туриб, (китобларидаги) ҳақиқатни сир тутадилар» (Бақара сураси, 146-оят).

 الَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَعْرِفُونَهُ كَمَا يَعْرِفُونَ أَبْنَاءَهُمْ وَإِنَّ فَرِيقًا مِنْهُمْ لَيَكْتُمُونَ الْحَقَّ وَهُمْ يَعْلَمُونَ 

«Биз китоб берган ўша (золим кимса)лар уни (Муҳаммадни) худди ўз фарзандларини танигандек танийдилар ва улардан бир гуруҳи била туриб, (китобларидаги) ҳақиқатни сир тутадилар» (Бақара сураси, 146-оят).

 إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنْزَلْنَا مِنَ الْبَيِّنَاتِ وَالْهُدَى مِنْ بَعْدِ مَا بَيَّنَّاهُ لِلنَّاسِ فِي الْكِتَابِ

أُولَئِكَ يَلْعَنُهُمُ اللَّهُ وَيَلْعَنُهُمُ اللَّاعِنُونَ 

«Биз нозил қилган оятлар ва ҳидоятдан иборат нарсаларни (Муҳаммаднинг барҳақ пайғамбар эканини) одамларга Китоб (Таврот)да аниқ қилиб берганимиздан кейин (уни) яширганларни, шубҳасиз, Аллоҳ лаънатлагай ва уларни лаънатловчилар (фаришталар ва мўминлар) ҳам лаънатлагайлар» (Бақара сураси, 159-оят).

Ушбу оятлар ҳақиқатни беркитиш ман этилганига далилдир. Ҳақиқатни беркитиш ҳаром. Албатта, таълим олиш фарз. Таълим олишга кўплаб оятларда тарғиб қилинган.

Билгинки, албатта, пайғамбарлар Аллоҳ таолонинг амрини тўла-тўкис инсонларга етказишга буюрилган. Шу билан бирга, бу улуғ зотлар инсонларни мункар ишлардан қайтарганлар. Худди шундай, олимлар ҳам инсонларни тўғри йўлга бошловчи кишилардир. Чунончи, улар пайғамбарларнинг меросхўрларидир.

Ҳадиси шарифда:

وَأَنَّ الْعُلَمَاءَ هُمْ وَرَثَةُ الْأَنْبِيَاءِ }

“Албатта, уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир” (Имом Бухорий ривояти), дейилган.

Набий алайҳиссалом айтдилар:

اُكْتُبُوا الْعِلْمَ قَبْلَ ذِهَابِ الْعُلَمَاءِ وإنما ذهاب العلم موت العلماء (ابن النجار عن حذيفة)

“Илмни уламолар вафот этишидан аввал ёзиб олинглар. Чунки олимларнинг вафоти билан илм кўтарилади” (Ибн Нажжор ривояти).

Одамлар орасида ҳавойи нафс учун гапирадиган олимларга вайл бўлсин. Бундай одамларга бериладиган азоб бошқаларга берилмайди.

Ким жамоат билан намоз ўқиса, илм ҳалқасида ўтирса, Аллоҳнинг каломини эшитса ва унга амал қилса, Аллоҳ таоло унга олти нарсани ато қилади: 1) ҳалолдан ризқ беради; 2) қабр азобидан нажот беради; 3) қиёмат куни номайи аъмолини ўнг томондан беради; 4) сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтади; 5) набийлар билан тирилади; 6) Аллоҳ таоло учун жаннатда бир уй бино қилади. У қизил ёқутдан барпо этилган, унинг қирқта дарвозаси бор.

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: إِنَّ اللَّهَ وَمَلاَئِكَتَهُ وَأَهْلَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ حَتَّى النَّمْلَةَ

 فِى جُحْرِهَا وَحَتَّى الْحُوتَ لَيُصَلُّونَ عَلَى مُعَلِّمِ النَّاسِ الْخَيْرَ 

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонларга яхшиликни ўргатувчи муаллимга Аллоҳ таоло ва малоикалари, осмонлар ва ерларнинг аҳллари, ҳатто инидаги чумолилар ва денгиздаги балиқлар ҳам салавот айтади”.

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم

  مَنْ سُئِلَ عَنْ عِلْمٍ عَلِمَهُ ثُمَّ كَتَمَهُ أُلْجِمَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِلِجَامٍ مِنْ نَارٍ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом айтдилар: “Ким ўзи биладиган илмдан сўралса, у уни яширса, қиёмат куни оловдан бўлган йўган билан йўганланади” (Имом Термизий ривояти).

Бундан мурод ким илмни яширса, Қуръони каримга ва бошқа илмларга ташна кишини алдаса ва уни бу йўлдан бахиллик билан қайтаришга уринса, қиёматда оғзига оловдан бўлган йўган солинади.

 وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا وَاذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنْتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُمْ بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا وَكُنْتُمْ عَلَى شَفَا حُفْرَةٍ مِنَ النَّارِ فَأَنْقَذَكُمْ مِنْهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ 

«Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг. Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. Дўзах чоҳи ёқасида турганингизда, сизларни ундан қутқарди. Шояд ҳақ йўлни топгайсизлар, деб, Аллоҳ Ўз оятларини сизларга шундай баён қилади» (Оли Имрон сураси, 103-оят).

قَالَ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم:  أَلاَ وَإِنِّى تَارِكٌ فِيكُمْ ثَقَلَيْنِ أَحَدُهُمَا كِتَابُ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ هُوَ حَبْلُ اللَّهِ مَنِ اتَّبَعَهُ كَانَ عَلَى الْهُدَى وَمَنْ تَرَكَهُ كَانَ عَلَى ضَلاَلَةٍ 

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам атдилар: “Оре, мен сизларга икки нарсани қолдиряпман. Улардан бири Аллоҳ таолонинг китобидир: у Аллоҳнинг арқонидир. Ким унга эргашса, ҳидоят топади. Ким уни тарк этса, залолатга ботади” (Имом Муслим ривояти).

 قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ 

«Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир”» (Оли Имрон сураси, 31-оят).

Ушбу оят ва юқорида зикр қилинган ҳадис Қуръони каримга, ҳадиси шарифга эргашиш вожиблигига далилдир. Инсонларга Аллоҳ таолонинг аҳкомларини етказиш, умматнинг саводли бўлишига ҳисса қўшиш фарздир. Бу ишга, албатта, ҳамма эмас, балки уламолар масъулдирлар. Шу билан бирга, ваъз-насиҳат қилиш ҳам уламоларга вожибдир. Зеро, бундай шарафли ишни Аллоҳ таоло уламоларнинг зиммасига юклаган.

Бирор мункар ишни қилаётган кишини кўрган заҳоти уни бу ёмон ишидан қайтариш лозим. Бу ишни пайғамбарлар шараф билан уддалашди. Улардан сўнг бундай эзгу ишларни қилиш уламолар зиммасидадир.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Уламоларнинг даражалари мўминларнинг даражаларидан етти юз марта юқори”.

Қиёматга яқин илмлари билан ғурурланувчи уламолар, фақиҳлар чиқиши айтилган. Уларга учта бало берилади: 1) касбларидан барака кўтарилади; 2) золимлар кўпаяди; 3) имонли кишилар камаяди.

Аллоҳим, бизларни нафсимизнинг, амалларимизнинг ёмонлигидан Ўзинг асра!

"Мусулмон учун 30 насиҳат" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР