Тавсия қиламиз

"КИШ - КИШ"  (йиғлатувчи воқеа)

Мақолалар access_time28-ноябрь 2018, 13:27

Фазилатли аёл ушбу  воқеани сўзлаб берди: - Мазам бўлмаганлиги боис…

ИСЛОМ ДИНИДА ИРИМ-СИРИМЛАР ЙЎҚДИР!

Мақолалар access_time17-июнь 2017, 19:03

Халқ орасида қадимдан келаётган ёки бошқа халқлардан ўтиб қолган турли ирим-сиримларнинг…

Биз ёмонларни ёмон кўрмаймиз, ёмонликни ёмон кўрамиз. 

Мақолалар access_time24-май 2017, 18:15

Динимиз ҳеч қачон ёмонларни ёмон кўришга буюрмайди, ёмонликни ёмон кўришга…

ТАҚВО – ҚАЛБ НУРИ

access_time14-декабр 2021, 09:47 visibility122

 

قال مالك لتلميذه الشافعي أول ما لقيه : "إني أرى الله قد ألقى على قلبك نورا، فلا تطفئه بظلمة المعصية"، وهذا المعنى الذي نبه عليه الإمام مالك مأخوذ من قوله تعالى : { يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَتَّقُوا اللَّهَ يَجْعَلْ لَكُمْ فُرْقَانًا } [الأنفال:29]، يقول ابن القيم: "ومن الفرقان: النور الذي يفرق به العبد بين الحق والباطل، وكلما كان قلبه أقرب إلى الله كان فرقانه أتم، وبالله التوفيق". [إعلام الموقعين(258/4)]

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ шогирди Имом Шофеъийга илк йўлиққанда: “Аллоҳ таоло қалбингга нур сочиб қўйганини кўряпман. Уни итоатсизлик зулмати ила ўчириб қўймагин”, деди.

Имом Молик огоҳлантириб айтган бу  маъно Аллоҳ таолонинг каломидан олинган: “Эй иймон келтирганлар, агар Аллоҳга тақво қилсангизлар, сизга фурқон беради…” (Анфол сураси, 29-оят).

Ибн Қайюм раҳимаҳуллоҳ айтади: “Фурқон – банда у сабабли ҳақ билан ботилни ажратадиган нурдир. Банданинг қалби Аллоҳ таолога яқинлашиб борса, унинг фурқони тўлишиб бораверади. Тавфиқ Аллоҳдандир”.

Яъни тақводор кишига Аллоҳ таоло ҳақдан ботилни, яхшидан ёмонни ажратадиган, фарқлайдиган ҳидоят ва нур бериб қўяди. “Фурқон” дегани ажратувчи, фарқловчи, деганидир. Ана ўша ҳидоят ва нур билан тўғри йўлдан борилади.

Тўрт мазҳаб имомлари шундай эдилар. Язид ибн Ҳорун айтади: “Оқилликда, фозилликда ва шубҳали нарсалардан эҳтиёт бўлишда Абу Ҳанифадан устунроқ бирон кимсани кўрмадим”. Улар мана шундай тақво йўлини маҳкам тутганлари боис Аллоҳ таоло уларга фурқонни берди.

Неча асрки, уларнинг Қуръон ва суннатдан чиқарган ижтиҳодий масалалари мўмин-мусулмонларга ҳидоят – тўғри йўлни кўрсатиб келмоқда.

Агар уларда фурқон бўлмаганида, Имом Молик Имом Шофеъийнинг қалбидаги ўша нурни пайқар эдими?! Агар уларда фурқон бўлмаганида, Қуръон ва суннатдан дунё ва охиратимиз учун зарур бўлган юз минглаб диний ва дунёвий масалаларни ечиб бера оллармиди?!

Асрлар оша турли имтиҳон ва синовлардан ўтиб, барчанинг кўз ўнгида уларнинг мазҳаблари, фатволари ва таълимотлари собит тура олармиди?!

Буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг оятдаги ваъдасига мувофиқ амалга ошиб келмоқда.

 

Манбалар асосида “Минор” жоме масжиди

имом ноиби Наврўзжон ТЕМИРОВ тайёрлади.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР