Тавсия қиламиз

АБДУЛЛОҲ ИБН АББОСНИНГ ЎГИТЛАРИ

Мақолалар access_time24-июль 2017, 14:38

АБДУЛЛОҲ ИБН АББОСНИНГ ЎГИТЛАРИ Абу Нуаймдан: "Ибн Аббос (розияллоҳу…

Улар шундай бўлишган. Бизчи?

Мақолалар access_time2-март 2019, 11:49

Хатиб Бағдодий ўзларининг «Тарихи Бағдод» китобларида ёзган…

ХХVII-Қорилар мусобақаси натижалари эълон қилинди:

Янгиликлар access_time26-апрел 2017, 16:52

МАРҲАМАТ, XXVII РЕСПУБЛИКА ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ:…

ТАВБА ҚИЛАДИГАН ВАҚТИНГ КEЛМАДИМИ...

access_time14-декабр 2021, 16:21 visibility369

Фузайл ибн Иёз номи тилга олинганида инсоннинг кўз олдида буюк муҳаддис, муфассир, гавдаланади. Фузайл ибн Иёз 105 ҳижрий санада Самарқандда туғилган. Фузайл ибн Иёз қирқ ёшигача ашаддий қароқчилардан бири бўлади. Умрининг ярмини бировларни тунаш, ваҳшийлик, золимлик билан ўтказади. 

Самарқанддан ўтаётган карвонларни тунаб, одамларнин ўлдириб кун кечирарди. Ҳатто одамлар карвон ўтадиган йўлга Фузайлнинг номини беришганди ва ҳеч ким бу йўлдан ўтмасди.

 Вақти келиб Аллоҳ таоло Фузайлни бир жориянинг муҳаббати билан машғул қилиб қўйди. Унинг ишқида золимлик, зўравонлик тушунчаларини унутди. Фақат шу жория билан овора бўлиб қолди. Имкон топди дегунча, жориянинг олдига келар, у билан суҳбатлашгиси келарди. Аммо жориянинг хўжайини бўлиб, уларнинг учрашуви осон бўлмасди. 

Бир куни одатдагидек, жориясининг ишқида куйиб-ёниб юрганда, жория билан кечқурун кўришишни режа қилди. Кеч тушганда жория яшайдиган уйнинг олдига келди. Аммо дарвоздан эмас, девордан ошиб уйга кирмоқчи бўлди. Деворга чиққанда қулоғига бир қорининг узоқдан тиловат қилаётгани эшитилди. Қори тиловат қилаётган оятларда «Инсофга келиш вақти келмадими…» мазмунидаги сўзлар бор эди. Ана шу маҳалда девор устида турган Фузайл ибн Иёзнинг қалби очилди. Аллоҳ таоло унга тавба эшигини очди. Девор устида турган Фузайл сесканиб кетди. Этлари жимирлаб ўзида ғалати бир туйғу ҳис этди. Шунда: 

- Етар. Вақти етди – дея девордан сакраб тушиб йўлида давом этди. 

Тўғри карвонсаройга борди. Карвонсаройда савдогарлар қандай қилиб Фузайл бор йўлдан ўтсак деб, ўйлаб ўтиришарди. Буни эшитган Фузайл уларнинг олдига бориб: 

- Фузайл ибн Иёз бугун вафот этди. Унинг ўрнига Аллоҳни танийдиган янги Фузайл туғилди. Сизлар энди хотиржам бўлаверинглар – деди. 

Шундан сўнг Фузайл ибни Иёз Бағдодга йўл олди. У ерга бориб ишлади. Ўз меҳнати билан ҳалол ризқ топди. Ундан кейин эса Кўфага ва ҳатто Ҳарамга ҳам борди. Кўфада илм олди ва ҳадис ўрганди.  

Бир куни Ҳорун ар-Рашид ўз саройига жуда кўплаб алломаларни таклиф қилади. У ерда Суфён ибни Уяйна каби зотлар билан Фузайл ибни Иёз ҳам саройга келди. Фузайл охирида келди ва Суфён ибни Уяйнадан: 

- Халифа қайси бири – деб сўради.  

Суфён ибни Уяйна халифани кўрсатди. Шунда Фузайл ибни Иёз: 

- Эй гўзал юзлик! Сен бўйнингга оғир вазифани олибсанку – деди. 

Бу сўзларни эшитган Ҳорун ар-Рашид йиғлаб юборди. Чунки Фузайл ибни Иёз шундай чиройли тавба қилган эдики, олдин унинг қалбида фақат ёмонлик бўлган бўлса, энди эса унинг қалбини маҳзунлик эгаллаб олган эди. Фузайл ибни Иёз умрининг ярмини золимлик ва ёмонлик билан ўтказганига шу қадар маҳзун бўлардики, уни кўрган инсон ҳам маҳзун бўлиб қоларди. Агар Фузайл даъват қилса барчанинг қалбидан дунёга бўлган муҳаббат кўтарилиб, маҳзунлик ўрнини эгалларди. 

Шунинг учун халифа Ҳорун ар-Рашид ҳам бирдан йиғлаб юборди. Саройда йиғин тугаш арафасида Ҳорун ар-Рашид барча келган уламоларга  ўн минг тангадан пул бера бошлади. Фузайл ибн Иёз эса халтани четга суриб, пулларни олмади. Шунда Ҳорун ар-Рашид: 

- Эй Абу Али! Ўзингизга ҳалол кўрмасангиз, очларга берасиз – деди. 

Шунда Фузайл: 
- Агар бу сизларга ҳалол бўлганида, менга ҳам ҳалол бўларди. Мен бу пулларни олмайман – деди. 

Ташқарига чиқишганда, Суфён ибни Уяйна Фузайлга айтдики: 
- Эй Фузайл, халифадан ҳадяни олмасдан хато қилдинг. Пулларни олганингда очларга, қардорларга берган бўлардинг – деди. 

Шунда Фузайл ибни Иёз: 

- Эй Суфён, сен бу шаҳарнинг машойиқи бўлатуриб қандай бу хатони қиляпсан. Агар у пуллар уларга ҳалол бўлганда, мен учун ҳам ҳалол бўларди – деди.  
Ва умрининг охиригача ҳалол меҳнат қилиб, ўз вақтини тоат ибодатга сарфлади.

Аллоҳ таоло буюкдир. Хоҳлаган пайтида хоҳлаган бандасининг қалбини очиб қўяди. Унга тавба эшигини кўрсатиб қўяди.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР